| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

  • Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

  • Покистоннинг ҳақиқий муаммоси — мустамлакачиларнинг унга кучли чангал солганидир

  • Эй Ислом ёшлари ва мусулмон қўшинлари! Уйғонинг ва биз билан бирга Рошид Халифаликни барпо этинг!

  • Келгуси баҳор — Рошид Халифалик баҳоридир!

  • Фаластин сайловлари — чанқоқ одам сув деб ўйлайдиган саробдир! 

  • Миср–Хитой ҳамкорлиги Америка нуфузининг раҳм-шафқати остида

  • Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

МАТБУОТ БАЁНОТИ
Home›МАТБУОТ БАЁНОТИ›Қандай қилиб, одамлар хавфсизлигига масъул бўлган шахснинг ўзи хавфсизлик излаб қочиб қолиши мумкин?!

Қандай қилиб, одамлар хавфсизлигига масъул бўлган шахснинг ўзи хавфсизлик излаб қочиб қолиши мумкин?!

By htadmin
14.11.2025
0
Share:

Матбуот баёноти

Қандай қилиб, одамлар хавфсизлигига масъул бўлган шахснинг ўзи хавфсизлик излаб қочиб қолиши мумкин?!

Судан янгиликлари (Sudanakhbar) «Дарфур 24» агентлигига таяниб, «Мувофиқлаштирилган чекинишми ёки қулаш?! Фашир қулашидан икки кун олдин армия ва бирлашган кучлар қўмондонлари ҳамда бир қатор расмийлар шаҳарни тарк этди» сарлавҳали хабарни нашр қилди. Хабарда бундай дейилади: (Шимолий Дарфурдан икки манба «Дарфур 24» сайтига шуни маълум қилганки, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари 6-чи пиёдалар дивизияси қароргоҳи устидан тўлиқ назорат ўрнатганини эълон қилишидан икки кун аввал армия қўмондонлари, қўшма кучлар унсурлари, шунингдек, Шимолий Дарфур волийси Ҳофиз Бахит ва унинг маъмуриятининг бир қатор аъзолари Фашир шаҳрини тарк этган). Бу хабарни Бурҳоннинг қуйидаги баёноти ҳам тасдиқлаб турибди: «Фаширда содир бўлган воқеаларни ҳамма кузатиб бормоқда. Шаҳар мунтазам вайронгарчиликларга юз тутаётгани ва тинч аҳолининг мунтазам қирғинга учраётгани сабабли, у ердаги қўмондонлик, хусусан, хавфсизлик қўмитаси, шаҳарни тарк этиш керак, деган хулосага келди. Улар ушбу қадам орқали аҳолининг омон қолган қисмини ва шаҳарнинг ҳали вайрон бўлмаган ҳудудларини ҳалокатдан асраб қолиш мақсадида, шаҳарни тарк этиш ва хавфсиз ҳудудга боришни маъқул кўрдилар.

Хўш, натижа нима бўлди?! Мазкур чекиниш орқали раҳбарият аҳолини мунтазам қирғиндан ҳимоя қила олдими? Бу саволларга Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари томонидан ҳужжатлаштирилган ва бутун дунё гувоҳ бўлган видеодалиллар жавоб беради: асл мунтазам қирғин айнан армия қўмондонлари, қўшма кучлар ва масъул шахслар ҳудудни тарк этганидан сўнг бошланган! Фаширдан келаётган ва бир-бирини тасдиқловчи хабарларга кўра, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари, Судан ушбу лаънати уруш мобайнида гувоҳ бўлаётган энг йирик қасос амалиётларидан бири сифатида, кенг кўламли оммавий қатлиомларни ошкора амалга оширган. Энг ачинарлиси, ушбу ваҳшийликдан ҳатто аёллар ва кекса эркаклар ҳам омон қолмаган.

БМТнинг инсон ҳуқуқларига доир ҳисоботларида Шимолий Дарфурда тахминан 1850 нафар тинч аҳоли вакили ўлдирилгани, уларнинг камида 1350 нафари Фашир шаҳрининг ўзида ҳалок бўлгани маълум қилинган. Шу билан бирга, алоқа тизимларидаги узилишлар сабабли, ушбу рақамлар қурбонларнинг ҳақиқий сонини тўла акс эттирмаслиги алоҳида қайд этилган. Бундан ташқари, ҳисоботлар қочишга уринган тинч фуқароларнинг қатл қилинганини, ушбу жиноятлар замирида этник мотивлар ётганига доир далиллар мавжудлигини, қолаверса, жанговар ҳаракатларда энди иштирок этмаётган шахслар ҳам нишонга олинганини кўрсатмоқда. БМТга келиб тушган кўплаб видеоёзувларда қуролсиз ўнлаб эркакларнинг ўққа тутилаётган лаҳзалари ёхуд уларнинг Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари аъзолари қуршовида ўлик ҳолда ётгани тасвирланган.

Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти, ушбу қабиҳ жиноятнинг бутун масъулияти ва гуноҳини бевосита уни содир этган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўмондонлари ҳамда аскарлари зиммасига юклаган ҳолда, уларга Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломини эслатиб ўтамиз:

﴿وَمَن يَقۡتُلۡ مُؤۡمِنٗا مُّتَعَمِّدٗا فَجَزَآؤُهُۥ جَهَنَّمُ خَٰلِدٗا فِيهَا وَغَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِ وَلَعَنَهُۥ وَأَعَدَّ لَهُۥ عَذَابًا عَظِيمٗا﴾

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир, ўша жойда абадий қолажак. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилсин, Аллоҳ унинг учун улкан азоб тайёрлаб қўйган»     [Нисо 93]

Биз, шунингдек, Фашир аҳлига кўмак бериш ва қамални бартараф этишга тўла имконияти бўлгани ҳолда, бу борада жиддий сусткашликка йўл қўйгани учун жавобгарликни ҳукумат зиммасига юклаймиз. Бироқ, муайян томонлар борки, улар ҳукуматнинг қўлини боғлаши ва хатти-ҳаракатларига тўсқинлик қилиши оқибатида Фашир қулади!

Дарҳақиқат, Америка Фаширнинг қулашини кутаётган эди. Зеро, у Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига шаҳарни қамал қилиш ва уни қулатгунига қадар 268 мартадан зиёд ҳужум уюштириш учун яшил чироқ ёқиб берди. Трампнинг Яқин Шарқ ва Африка масалалари бўйича маслаҳатчиси Массад Булос Фаширдаги воқеаларга изоҳ бериб: «Содир бўлган ҳодиса ажабланарли эмас!» – дея таъкидлади. Биз эса уларга шундай жавоб берамиз: Ҳақиқий Қўмондон – хавфсизлиги учун ўзи масъул бўлган қуролсиз аҳолини ташлаб, ўз жонини сақлаш илинжида қочиб кетмайди! Ахир, қўмондон ва масъул шахслар қандай қилиб жангчиларни ва тинч аҳолини ўзлари яхши билган ваҳшийлик ва қирғин машинасига ташлаб, чекиниши мумкин?! Зеро, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларининг ўтмиши – улар қаерга қадам босмасин – қотиллик, шафқатсиз қатл этиш, номусларга тажовуз қилиш ва тасаввурга сиғмайдиган бошқа ваҳшийликлар билан тўлиб тошган. Бас, шундай экан, масъуллар аҳолини қандай аянчли тақдир кутаётганини била туриб, уларни қандай қилиб ташлаб кетадилар?!

Исломда қўмондон ҳеч қачон жанг майдонини ташлаб қочмайди. Бизга Росулуллоҳ ﷺ шундай ўргатганлар ва бу борада у зотнинг ўзлари энг гўзал намуна бўлганлар.

﴿لَّقَدۡ كَانَ لَكُمۡ فِي رَسُولِ ٱللَّهِ أُسۡوَةٌ حَسَنَةٞ لِّمَن كَانَ يَرۡجُواْ ٱللَّهَ وَٱلۡيَوۡمَ ٱلۡأٓخِرَ وَذَكَرَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا﴾

«(Эй мўминлар), сиз учун — Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг Росулида гўзал намуна бор» [Аҳзоб 21]

Дарҳақиқат, Ҳунайн ғазотида жанг мисли кўрилмаган даражада авж олиб, мусулмонлар сафларида чекиниш юз берган ўта қалтис бир паллада, Набий ﷺ буюк шижоат намунасини кўрсатиб, хавф-хатарнинг қоқ ўртасида, биринчи сафда собитқадам турдилар. У Зот ﷺ улуғвор виқор ила мусулмонларга нидо этдилар. Шунда улар қайта жамланиб, ғалабани қўлга киритдилар.

Бас, эй Фашир аҳли! Эй бутун Судан аҳли! Эй бутун дунёдаги мусулмонлар!

Бизга Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннати асосида етакчилик қиладиган ҳамда жонимизни ҳимоялаб, номусимизни муҳофаза этадиган ва бу вазифаларга Росулуллоҳ ﷺдан намуна олиш орқали қодир бўладиган ҳақиқий қўмондон лозим! Бундай етакчиликни вужудга келтириш йўлида эса, барчамиз саъй-ҳаракат қилишимиз зарур. Бу улуғвор мақсад, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир билан биргаликда жиддий фаолият олиб бориш орқалигина рўёбга чиқади.

﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ﴾

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар»  [Анфол 24]

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан

вилоятидаги расмий нотиғи

TagsДарфуродамлар хавфсизлиги
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сисий давлатнинг кўпайиб бораётган қарзларини ёпиш учун давлат активларини сотмоқчи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Британия ва Франция Ливияга босқин қилишга ҳозирлик кўрмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-­Таҳрир­ Судан вилояти расмий нотиғи, унинг меҳмонлари ва бир қанча Ҳизб аъзоларининг ҳибсга олиниши

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат

    Суюлтирилган газ таъминоти бўйича янги ҳийлакор сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 7 сентябрда Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини ислоҳ қилиш таклифлари тақдим этилди. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда

    Газга бой Ўзбекистоннинг Россия газига қарамлиги кучаймоқда بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ «Газпром» раҳбари Алексей Миллер 2026 йил бошидан Россиянинг Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажми қарийб 70 фоизга ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда?

    Корея–Марказий Осиё саммити: критик минераллар ортида қандай сиёсий кураш кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 16 сентябрда Сеулда Жанубий Корея ва Марказий Осиёнинг беш давлати раҳбарлари иштирокида биринчи Корея–Марказий ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор?

    Тошкент халқаро молия маркази: инвестиция оқими ортида қандай сиёсат бор? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 10 сентябрда Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази раиси этиб тайинланди. Марказ раҳбарлигининг президент ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: