Ўзбекистонда таълим соҳаси яхшиланиш эхтимоли борми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистонда таълим соҳаси яхшиланиш эхтимоли борми?
Бир олий ўқув юртига, бир танишимнинг олдига зарур иш билан бориб қолдим, институтда тартиб интизом пала – партишлигидан катта, кўп кишилик ўқув хонасига мен ҳам кириб, дарсда халиги танишим билан ўтирдим. Дарс иқтисод хақида эди. Бир талаба халиги лекция ўтаётган домлага, бугунги кунда Америка иқтисодиётининг нега бундай инқирозга томон кетаётгани, кредитларни энди бундан буён ортиқ тепага кўтариб бўлмаслигини гапирилаётгани, Американи хатто банкрот бўлиши эхтимоли борлиги тўғрисида айтилаётгани ҳақида савол сўради, домла эса, аввалига саволга жавоб бергиси келгандек бўлди, лекин негадир, сўровчига қисқа қилиб, Америка иқтисоди билан қизиқмай қўяқол, барибир, бир йўлини топишади – деб жавоб бергиси келмади. Мен аввалига домланинг бундай муомаласидан унинг илмий савияси саёз экану, саволга жавоб бера олмаслигидан қўрқди, деб ўйлаган эдим, лекин билишимча, бу домла институтдаги энг билимли домлалардан бўлиб, иқтисод фанидан етук тушунчаси бор, деб қаралар экан. Кейин ўйлаб қолдим, нега бу домла, бугунги кунда долзарб бўлган мавзулардан бирини талаба сўраганда ёритиб беришни хоҳламади? Нега бугунги кунда ўқитувчилар ёшларга ўзларида бор билимни беришга эринадиган бўлиб қолишди?
Бунинг сабаби, бугунги кундаги устозлар қилаётган меҳнатига арзигулик хақ олмаяптилар, ёки маошни эътиборга олмай, ўзини касбига фидо қилганлари ҳам, қилаётган меҳнатларининг самарасини кўриб, хафсаласи пир бўлаяпти, шу ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли бугунги кунда устозлар ўқувчилардан имкон қадар тез қутулиб, тезроқ улардан керакли пулни ундирса, ёшлар эса, тезроқ устозлардан қутулиб, керакли хужжатни қўлга киритса, кейин иш фаолиятини тезроқ бошлаб, тезроқ сарфлаган пулларини чиқаришни бошласа, бугунги Ўзбекистоннинг таълим соҳасини асл кўриниши шундан иборат бўлиб қолди.
Бугунги кунда куфр тузумининг жорий қилган, талабга жавоб бермайдиган таълим – тарбия тизими, унинг адолатсизлиги ва ушбу соҳага Ислом тузуми қандай муносабат билдирганлиги, қандай ечим берганлиги ҳақида баъзи мулохазаларни баён қилмоқчимиз.
Таълим тизими ҳақида гап бошлар эканмиз, бу соҳада, хозирда дунёнинг исталган ерини битмас – туганмас муаммоларга тўлиб ётганини кўрамиз. Ўзбекистоннинг бу соҳадаги қилаётган адолатсизликларини, жирканчликларини ўзи билангина кифоялансак ҳам, узундан узун мақола қилиш мумкин (балки бу тўғрида катта китоблар ёзсангиз ҳам Ўзбекистоннинг бу соҳадаги муаммолари тугамайди). Кўп марта такрорлаб айтаяпмиз ва бу такрорларимиз давом этаяпти ҳам, яъни Ўзбекистонда таълим тизими ўта ачинарли ахволда. Боғчалар, мактаблар, коллежлар ва олий ўқув юртларида болалар ва ёшларни ижтимоий холатини атайин, сунъий равишда пастлатилаётганлиги, уларга турли, ҳеч бир қонунга тўғри келмайдиган солиқлар, мажбуриятлар солинаётганлиги, масалан пахта, металлолом каби, бундан ташқари ушбу болалар ва ёшларни ижтимоий – ахлоқий бузулишлари учун, атайин махсус дастурлар орқали, ишлар олиб борилаётганлиги, масалан мактабларда Дин мавзусини катта жиноят кўринишида кўрсатиш, намоз ўқиган ўқувчи ёки талабаларни(ўқитувчиларни ҳам албатта) турли жазолар билан чоралар кўриш, жомеъ масжид олдида хар бир мактаб ва коллеждан масъул шахслар қўйилиб, ўқувчиларни намоздан қайтарилаётгани, дин пешволари эса, кофир хукуматга кўмак бериб, ёшларни намоздан қайтаришда катта хизмат қилаётгани, рўмол ўраб келган ўқувчиларни кўпчилик олдида рўмолини ечиб олиш, шунча хунрезликларни қилиб туриб, ушбу ёшларга, одоб – ахлоқли бўлишни талаб қилиб, ярим – яланғоч, шаҳвоний кийинган устозлар ушбу мавзуда таълим бериши, ушбу ёшларни таълим билан тарбиялаши керак бўлган ўқитувчиларни эса, атайин ўз ишидан кўнглини совутиши учун, ёшларга таълим бериш савиясини пасайтириш учун, махсус дастурлар орқали зулмларни тинимсиз жорий қилиб борилиши, масалан ўқитувчилар пахта мавсумида, катта қурилиш проектларида ва бошқа давлат амалга оширадиган катта ишларда мажбурий мардикор қилиниши, ойлик маош эса, атайин бир ой давомида оиласини боқишга етмайдиган даражада қилиб белгиланиши, хатто фанларга эътибор қаратишда ҳам, аниқ фанларнинг савияси пасайтирилиши, табиий фанлар ёки тарихга эътиборни кучайтирилиши, вахоланки иқтисодиётни тушунадиган одам аниқ биладики, мамлакат иқтисодини аниқ фанларни ривожлантириш билан(қолган фанлар эса, унга тобе бўлиб ривожланиши билан) юксалтириш мумкин. Бундан ташқари, ўқув масканларининг яроқлилик холати, аксари ачинарли ахволдалиги, кўп бинолар ўқишга яроқли эмаслиги, бузилиш холатида эканлиги, қиш мавсумида эса, деярли ҳамма ўқув бинолари талабга жавоб бермаслиги, бундан ташқари бошқа минглаб муаммоларни санаб охирига етмаймиз. Минг афсуски, бу айтаётган муаммоларимиз, биронтаси ёлғон ёки уйдирма эмаслиги, ҳаммаси аниқ фактлар, айни кунларда ҳаётимизда содир бўлаётган воқелик эканлиги жуда ачинарли холдир.
Уммат нега шу ахволга келди? Бу муаммоларнинг сабаби нима ёки ким?
Кўпчилик бу муаммоларга яҳудий, золим, диктатор Каримовни айбдор қилишади. Каримов кетиб, ўрнига бошқа демократ келса, гўёки бу муаммолар ечимини топадигандек.
Яҳудий, диктатор Каримов Ўзбекистон мусулмон умматининг шу ахволга етиб келишига энг катта сабабчи эканлиги аниқ, лекин бу муаммолар Каримовни кетиши билан, унинг ўрнига бошқа, ҳақиқий демократияни жорий қиладиган бошлиқ келиши билан барҳам топмайди, бу ҳам аниқдир. Чунки демократик тузум жорий қилинаёган етакчи, деб эътибор қилинадиган Ғарб давлатлари ва Американинг бугунги кундаги ёшлари маънавияти, ижтимоий ахлоқий холати ва бошқа омилларига назар ташлайдиган бўлсак, маънавий бузуқлик, ахлоқий қашшоқлик, руҳий касалликлар гирдобига ғарқ бўлиб бораётгани, яшашдан маъно топа олмаётгани ва бошқа ижтимоий инқирозлар, ушбу тузумнинг талабга жавоб бериш салоҳиятида эмаслигини кўрсатиб бормоқда. Ушбу демократиянинг устидаги бошқарувчиларни эса, энг асосий бошини қотираётган муаммолардан бири, ёшлар таълим тарбиясини қандай қилиб изга солиш бўлиб қолди.
Бугунги кунда Ғарб демократияси, хоҳ иқтисод бўладими, хоҳ сиёсат бўладими, хоҳ маънавият ёки маданият бўладими, ҳаётнинг ҳамма соҳасида юқоридаги каби катта муаммоларга дуч келиб қолди ва бу муаммоларнинг ечимини топа олмай қийналмоқда.
Умумий қилиб айтадиган бўлсак, инсонлар томонидан тузиб чиқилган қонунлар бошқа инсонларнинг на маънавияти ва на иқтисодиёти ва на ижтимоий ҳаёти учун баҳт ўлчови бўла олмаслигининг ҳақиқий исботидир.
Албатта, ушбу таълим соҳасига ҳам, Ислом тузуми алоҳида, ўта дақиқ ва нозик эътибор билан қараган. Таълим соҳасини бошқариб турувчи давлат, ёшларни тарбиялашда уларга яхши таълим тарбия бериш халқнинг илмий савиясини оширади, кейин давлатим ривожланади, деган эътибор билан эмас, балки уммат ёшларини Аллоҳни танитиб тарбиялаш, бу – давлатнинг Аллоҳ олдидаги бурчи, бўйнидаги фарзи, бунга эътиборсизлик катта гуноҳни олиб келади, деган андиша билан қарагани учун, бу соҳада биронта адолатсизликни нишонаси ҳам кўринмайди. Давлат буни Аллоҳнинг буйруғи, деб билиб, бу ишни илоҳий иш, деб қарайди ва натижада бошқа соҳалар каби таълим соҳасида ҳам Аллоҳ Таъолонинг мукаммал ўзгармас қонунлари жорий бўлади ва айнан ушбу қонунлар билангина инсоният ҳақиқий бахт – саодатга, Аллоҳнинг розилигига эришишадилар! Ин ша Аллоҳ.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
13.02.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми