БМТ: 14 миллион яманлик озиқ-овқат хавфсизлиги йўқлигидан қийналмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
БМТ: 14 миллион яманлик озиқ-овқат хавфсизлиги йўқлигидан қийналмоқда
БМТ масъулларининг айтишича, Ямандаги курашнинг тўхтамаётгани 14 миллион яманликнинг озиқ-овқат хавфсизлигидан азият чекишига олиб келган. Шу боис инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қамалдаги шаҳарларга озиқ-овқатлар киришининг «инқилобчилар томонидан ман этилиши» сабабли Ямандаги озиқ-овқатга оид вазиятнинг ишдан чиқишидан огоҳлантирди. БМТ қошидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти билан Яман ҳукумати 7 миллион яманлик озиқ-овқат хавфсизлиги йўқлигидан қаттиқ азоб чекиб, фақвулодда ҳолатда маълум бўлган тўртинчи даражани бошдан кечираётганини таъкидлади. (Агентликлар).
Роя газетаси шарҳи:
Саудия ҳукмдорлари «Қатъийлик бўрони» кейин «умид уйғониши» шиори остида Яманга босқин уюштиришди. Бунда улар Яман аҳлини Ҳусийлар зулмидан қутқармоқчи эканликларини даъво қилишди. Аслида эса ундай эмас. Чунки Саудия ҳукмдорлари ёки Кўрфаз давлатлари ҳукмдорлари ёхуд Яман ҳукумати ёки Али Абдуллоҳ Солиҳ ё Эрон ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланувчи Ҳусийлар бўлсин, бу курашаётган томонларнинг бирортаси ҳам Яман аҳли ва уларнинг манфаатлари борасида қайғурган эмас.
Бу юрт вайронагарчилик, қирғин, қувғин, қашшоқлик, очлик… каби мусибатларни бошдан кечириши ортидан, энди, музокаралар мусибатини бошдан кечирмоқда… Зеро, музокаралар низолашаётган томонлар ўртасида кетмоқда. Бу низолашаётганлар ортида эса Яман устида курашаётган давлатлар, яъни ҳақиқий нуфуз эгалари турибди. Улар ҳар бири ўзининг қай даражада нуфузга эга эканини белгилаб олишлари учун шунча ишлар содир этиляпти.
Шунинг учун Яманда кечаётган ишларнинг қисқача хулосаси қуйидагича: Малайлар бу кураш оловига инсонларни ўтин қилиб ёқишмоқда. Улар кофир Ғарб давлатларидаги хўжайинларига хизмат қилиб, манфур мазҳабпарастликдан қурол сифатида фойдаланишяпти… Бу юртдаги вайронагарчилик, қирғин, қувғин, қашшоқлик, очлик… уларни заррача ҳам ташвишлантирмайди!!!
Роя газетасининг 2016 йил 22 июн чоршанба кунги 83-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми