Салва Киир билан Мачар ўртасида Жуба жангининг кучайиши

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Судан жанубидаги маҳаллий югурдаклар ёрдамида олиб борилаётган халқаро кучлар ўртасидаги кураш
Салва Киир билан Мачар ўртасида Жуба жангининг кучайиши
Ўтган яхшанба куни Жанубий Судан пойтахти Жубада ҳокимият кучлари билан собиқ исёнчилар ўртасида жанглар кучайди. Тўқнашувлар тўрт кунга чўзилиб, пойтахтнинг бир неча маҳаллаларига ва аэропортигача етиб борди.
Жанубий Судан вице-президенти Риек Мачар матбуот воизига кўра, Мачар қароргоҳи президент Салва Киир Маярдитга қарашли кучлар ҳужумига учраган, ҳужумда танк ва вертолётлардан фойдаланилган.
Ўз навбатида, БМТ ҳам бугунги жангларда миномётлар, гранатомётлар, оғир қуроллар ишга солинганини, Жуба осмонида ҳарбий вертолётлар кузатилганини таъкидлади. Маълум вақтдан сўнг, АҚШ элчихонаси ҳам жанглар аэропорт ва Ҳайи Жабалдаги БМТ миссияси қароргоҳлари атрофида, Жубанинг турли минтақаларида кетаётганини билдирди.
Кения аэроширкати «беқарор хавфсизлик вазияти» сабабли Жубага рейсларни тўхтатганини хабар қилди.
Франс пресс ахборот агентлигига кўра, хавфсизлик беқарорлиги пойтахт аҳолисидан баъзиларини уйларидан чиқмасликка, баъзиларини эса шаҳар ташқарисига қочишга мажбур қилди.
Бу тўқнашувлар президент Салва Киира Маярдит қўшини билан собиқ исёнчилар раҳбари ва Жанубий Судан вице-президенти Риек Мачарга тарафдор бўлган кучлар ўртасида бўлмоқда.
Ўтган пайшанба куни томонлар ўртасида бошланган тўқнашувларда беш нафар инсон ҳалок бўлди. Кейин – ҳукумат манбаининг Рейтерга берган интервьюсига кўра – жума кечаси қайта жанг бошланиб, 270дан зиёд инсон ҳалок бўлди.
Бу тўқнашувлар кеча шанба кунги Жанубий Суданнинг Судандан мустақил бўлган кун байрамига соя солди. Янги туғилган давлат барқарорликка эришишда муваффақият қозонолмади. Бу давлат 2013 йилдан бери Салва Киир кучлари билан Риек Мачар тарафдорлари ўртасидаги жангларга гувоҳ бўлмоқда. Этнослар ўртасидаги тарангликни кучайтирган бу курашда ва маҳаллий даражадаги бошқа курашларда ўн минглаган одам ҳалок бўлди.
Бу кураш гуманитар бўҳронга ҳам сабаб бўлиб, миллионлаб суданликларни уй-жойларини ташлаб қочишга мажбур қилди, беш миллион кишини – аҳолининг учдан биридан кўпроғини – фавқулодда инсонпарварлик ёрдамларига муҳтож қилиб қўйди. (Ал-Жазира нет).
Роя газетасининг 2016 йил 13 июл чоршанба кунги 86-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!