| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Такси керакми?

Такси керакми?

By htadmin
24.11.2016
1946
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Такси керакми?

Деярли чорак асрдан буён Ўзбекистонни зулм, қонхўрлик билан бошқараётган ва асосий мақсади Исломга қарши курашиш бўлган золим Каримов тузуми бу юртдаги ҳар бир мусулмонни хорлаш, тахқирлаш, зулм қилиш усулларини ўйлаб топишда “моҳир” бўлиб кетди. Ўзбекистоннинг қайси соҳасига қараманг, аввало шу тузумни татбиқ қилаётган бир ховуч золимларнинг манфаатига ишламоқда, агар буларнинг манфаатига ишламаса, бу соҳа халққа зарурати қай даражада бўлишидан қатъий назар “бўғилмокда”. Ўзбекистонни саноат, ер ости ва ер усти табиий бойликлари, савдо, илм фан, транспорт, авиация, темир йул, маиший хизмат, умумий овқатланиш ва бошқа кўп соҳалар бир ховуч амалдорлар манфаати учун хизмат қилмоқда. Афсуски халқ учун эмас. 

Ха, шундай экан Ўзбекистон халқи нима қилмоқда? Қандай яшамоқда? Тирикчилигини қандай ўтказмоқда? 

Келинг шу масалани бир таҳлил қилиб кўрайлик. Бунинг учун сизларнинг эътиборингизга ҳайдовчи билан бўлган суҳбатимизни ҳавола қилмоқчиман. 

Иш юзасидан вилоятнинг шаҳар ва туманларига кўп бораман, ўз шахсий транспортим бўлмаганлиги учун, табиийки жамоат транспортидан фойдаланаман. Шароитга қараб автобус, дамас ёки шинамроқ бўлган енгил автомобиллардан, яъни таксидан фойдаланаман. Куни кеча бир иш билан шаҳар марказига бордим, ишларим битгач зудлик билан туманга қайтадиган бўлиб қолдим, туманимиз шаҳардан унча йироқ бўлмаганлиги учун тезроқ етиб бориш мақсадида таксида кетишга қарор қилдим. Хуллас йўл четида қўлимни кўтариб тургандим, сариқ рангли бир такси тўхтади.

Таксига ўтиришдан олдин нархини келишиб олиш керак, шунинг учун борадиган манзилимни айтдим ва ҳайдовчидан нархини сўрадим. Ҳайдовчи ўрта ёшлардаги одам экан, нархни айтганди мен "озгина арзонроқ қилинг, қимматку" деган эдим, асабийлашиб турган экан янада хуноби ошиб "ука қопламайди, бўлмаса менга зарилми сизга шунча нарх айтишим, э" деди. Шошилаётганим учун машинага ўтира қолдим. Йўл давомида хайдовчи асабийлашар, ҳаракатдаги автомобил ҳайдовчиларидан бирортаси ҳаракат қоидасини бузса, хақоратомуз сўзлар билан сўкар, хуноби ошгандан ошиб борарди. Ундаги бу ҳолат мени таъсирлантирди ва уни бу ҳолатдан чиқариш учун ҳушёрлик билан суҳбатга тортдим, сабаби манзилгача йўл яна 30 — 40 минут давом этар ва бу вақт суҳбат учун етарли эди. “Ака бунча хуноб бўлмасангиз, бирор муаммоингиз борми?” дедим, лекин аввалига у рўйхушлик бермади. Мен яна сўрадим "тинчликми ака? " . 

“Ха” дедию бошқа индамади. Менинг қизиқишим яна ҳам ортди, “Тинчлик бўлса намунча хунобсиз, йўлга чиққанимиздан буён ўтган кетганни найниб сўкасиз?” дедим. Ҳайдовчиниям сабр косаси тўлиб турган эканми ё муаммоси ичига сиғмай кетдими, хуллас дард қутиси очилди. 

– Э ука нимасини айтай, бу тирикчилик деган бало одамни адои тамом қилиб юборди, эрталабдан кечгача тиним билмайсан, у ёқдан бу ёққа, бу ёқдан.. бу тирикчилик деган бало одамни адои тамом қилиб юборди, эрталабдан кечгача тиним билмайсан, кўзлаган мақсадингга етолмайсан. Ғалати замон бўлдида, мана сиз айтинг, кўпчилик киракашлик зўр, кунда қўлингда нақд пул бор, озгина ҳаракат килсанг мўмай даромад оласан, деб ўйлайди. Аслидачи, энг ғавғоли иш бўлиб қолди, аксарият одамларни қўлида нақд пул йўқ, пластик, униям 10-13 фоизга нақд қилдириб анча маблағини йўқотади, энди шунақа бўлгандан кейин таксига чиқмайдида, жуда зарурат бўлмаса" – деди. Ўйлаб кўрсам ростдан ҳам шундай, ойлик оладиган иш фақат асосан бюджет ташкилотларида қолган бўлса, ойликни 85 — 90% пластик карталарга тушириб берилса. Яна савол беришда давом этдим, “Ака шунгаям хуноб бўласизми?”, у эса "Йўқ ука бунга хунобмасман, буям майли бизни ишлашимиз муаммоларга тўлиб кетди, киракашлик қийин бўлиб қолди, мен деярли 7-8 йилдан буён киракашлик қиламан, авваллари бунчалик эмасди, ўзингни машинангда одамлар гавжум жойга бориб турсанг бас эди, одамларни ўзлари “такси бўшми?" деб ўтириб кетаверишарди. Эндичи, президентимиз шу соҳани тартибга солиш керак, деб қатор фармонлар чиқарди, аввалига ўзимизни машинада кира қилиш учун фирмага аъзо бўлиб, рухсатнома олиб, давлатга солиқ тўлашни бошладик, ха майли энди давлатга тўлаяпмизку, деб унча эътибор бермадик. Кейин яна президентимиз фармон чиқарди. Энди ҳамма таксилар сариқ рангда бўлиши керак экан, бу дунё стандарти буйича экан. Одамларни шахсий автомашиналарини фирмалар сариқ рангга бўяб бериши, зарурий ҳужжатларни тайёрлаб бериши шарт экан, агар шу талабларга жавоб бермайдиган машинада таксичилик қилса, биринчи сафар энг кам иш ҳақини, адашмасам 10 бараваримикан жарима қилинади, агар яна бир бор қўлга тушса 100 бараварми эди, хозир аниқ эсимда йўқ, ишқилиб 7-8 миллион сўм жарима қилинади, агар учинчи маротаба қўлга тушса машина мусодара бўларкан.

Қизиқ а, ўзингни машинангда тирикчилик қилолмасанг, яна алам киладигани барча вилоятлар сариқ рангда, Тошкентдагилар қаймоқ рангда бўларкан. Нима, Тошкентдаги таксичилар бошқача одамми ё шохи борми? Бошланишда беркиниб кира қилиб юрдим, кўпчилик машинасини бўяшга рози бўлмай турди, лекин анави солиқ деган ташкилот билан ГАИ кун бермай қўйди, оддий инсонлардек кийиниб олиб, худди йуловчилардек машинага ўтириб манзилни айтади, манзилга борсангиз ГАИ кутиб туради, қарабсизки тайёр “гўштсиз” да, яна улар институт талабалариниям бу ишга жалб қилишган, иккита ё учта йигит келиб машинага ўтиради, йўлкира нархини талашиб тортишиб охири рози бўлади, манзилига олиб борсангиз сизни ГАИ билан солиқчи, ҳокимият вакиллари камералар билан кутиб олади. Бунақа ҳолат кўп бўлди, қанча киракашлар жарима тўлайман деб қарзга ботиб кетди. Шунақа бўлаверганидан кейин, бошқа тирикчилигим йўқ, машинани бўяшга рози бўлиб, фирмага мурожаат қилдим, қарангки шу ердаям камбағални “бурни қонайди” да, фирма бошлиғи "ака, бошида келинглар бўяшдан тортиб барча ҳужжатларга сарф ҳаражатни ўзимиз қиламиз, деб роса ялинсак келмадиларинг, энди барча сарфларни ўзларинг қиласизлар, хоҳласангиз шу" деб туриб олди. Э ука нимасини айтасиз, бошни қаерга уришни билмай қолдим, бу сарфларга маблағни қаердан оламан, бу сарфларни қилмасам ГАИ билан солиқ, ҳокимият яна анави “Дарё транс” дегани кўз очирмаяпти. Бу ёғда бола чақа, қора қозон дегандек. Хуллас қарз хавола қилиб барча сарфларни қилиб такси фирмага аъзо бўлдим, яхшиям рухсатномани фирманинг ўзи олиб берди, энди хар кунига 7000 сўм тўлайману биров менга “ғиринг” демайди, ишлайвераман, фақат бир нарса, машинам фирманинг ҳисобига ўтиб қолди, энди қаерга борсам ҳам фақат фирманинг йўл варақаси билан бораман, бўлмаса ГАИ ушласа жарима майдончасига олиб бориб қўяди ва энг кам иш ҳақи миқдорида жарима килади. Қаранг-а шундаям булардан қутулмадим, яна бир нарса, машинамнинг давлат рақами ТТА бўлди. Халқимиз ҳам жуда топқирда, бирпасда лақаб ҳам тўқиб қўйишди, “Тайёр Транспортидан Айрилганлар” деб. Энди ука бугунги хуноблигимни сабаби, шаҳарда сариқ таксилар кўпая бошлади, яна анави рацияли таксилар пайдо бўлган, халиги “Люкс” деган. Ишлаганлар мақтай бошлади, бир жойда турмайсан “такси керакми?” деб, фирмани ўзи сенга йўловчи топиб беради, хафтасига фирмага йўловчи топиб берганига пулини тўлаб кўйсанг бўлди, фақат йўлкира арзонроқ" деб. Шулар пайдо бўлдию йўлкира нархи тушиб кетди, йўл варақаси нархи кўтарилди, аввало 7000, кейин 8000, энди кунига 10000 дан тўлаяпмиз. Буям майли, бунақа рацияли фирмалар кўпайиб ўзаро рақобат қила бошлашди, бир-бирини синдиришга ҳаракат кучайди. Энди бу йўлда улар пора эвазига солиқчиларни, ҳокимият вакилларини, ГАИни, хатто айтаверайми, СНБ (МХХ) ниям ёллашаяпти. Биттаси бориди Дўстликми, Дўстларми, ха “Дружба” дегани янги очилган экан, ҳеч қанча ишламай қўққисдан солиқчилар текшириб жарима қилибди, фирманинг бошлиғи жаримани тўлай олмай фирмани ёпдими, сотдими ишқилиб фирма тўхтади, унда 6-7 та сариққа бўялган машиналари бор экан, у машина эгалари машиналарини фирмадан чиқаролмай сарсон бўлиб, бормаган жойлари қолмади. Машинани фирмадан чиқариш учун биринчидан фирмани солиқдан қарзи бўлмаслиги, банкдан қарзи бўлмаслиги керак экан, шу ҳужжатларни олиб суд ижро департаментидан “Таъқиқда эмас” деган ҳужжат оларкансиз, ҳамма ҳужжатларни тўплаб ГАИ га борсангиз аввалги давлат рақамини кайтариб берар экан. Бу айтишга осон, бу ҳужжатларни тўплаш учун аввал солиқ идорасида кунингиз ўтади, кейин банкда ва энг охири тавбангизга таянтирадиган суд ижро департаменти экан. Одамларни айтишича “Дружбани” ҳайдовчиларини “эна сути оғзидан келиб кетибди”. Яна “Экспресс” дегани бориди, униям солиқчилар жарима қилиб синдиришди. Энди ука, бугун шаҳарда ғалати иш бўлди, ГАИ ходимлари билан солиқчилар сариқ таксиларни ушлай бошлади, қўлга тушганини "парковкага" тиқди, яна машинада юриб сариқ таксиларни қувиб юриб ушлашди, худди жиноятчилардек. Умуман ишлагани қўймади, мениям ГАИ тўсиб "қайси фирма, Орионми?" деди, мен “Йўқ” деб ҳужжатларни кўрсатгандим, унингиз йўқ, бунингиз йўқ, талабга жавоб бермайди, таксометр ўрнатилмаган, “парковка” га олиб борамиз, деб роса хуноб қилди. Бир гўдак болага Худони зорини қилиб роса ялиндим " укажон камчиликларни тўғрилаб оламан, илтимос қўйворинг" деб. Ўзингиз ўйланг бу камчиликларни фирма бартараф қилиши керак, чунки машинани фирма ижарага олган, энди фирмага айтсанг, кўзини лўқ қилиб "ака, логотип 25000, таксометр 1200000 сўм, оламан десангиз арзонроқ топиб бераман" деб турибди. Энди булар яна сиқувга олса, бу нарсаларга пулни қаердан оламан, кимдан қарз сўрайман, деб асабийлашиб келаётганидимда, ука хафа бўлмайсиз. Мен ўзи шаҳарга яқин тумандаги қишлоқда тураман, шароит ҳам ўртачароқ, кирадан топган пуллар қора қозонни қайнатишга зўрға етади. Энди зўрға тирикчилик қилиб турганда бу сарф ортиқчада ука. Бу президентимиз қарорларни бизни қийнагани чиқармагандур. Ха майли ука, нима бўлсаям тинчлик бўлсин, қолгани ҳеч нима эмас, асосийси тинчмизку, шунисигаям шукур. Шунақа гаплар ука, аммо анча енгилладим”, деб гапини тугатди ҳайдовчи. 

Бу орада манзилга етиб ҳам келдик, келишилган пулни бериб тушиб қолдим. Бу суҳбат менга жуда таъсир қилди. Бу муаммолар нимага керак? Бу муаммолар кимга керак? Бу муаммолардан мақсад нима? Нима учун бу халқни озгина тирикчилиги юришиб қолган касб ёки соха бўғизланмокда? Нимага бу халқ шунчалик эзилмоқда? Нимага бу халқ ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмайди? Бу муаммоларнинг ечими қаерда? Бу зулмларни, хорликларни охири борми? Қачонгача сабр қилиш керак? Бу саволлар, биргина инсон билан нари борса ярим соатли суҳбат асносида келиб чиқди, энди миллионлаган Ўзбекистон аҳолисини дардини эшитсак қанча савол чиқади экан?

Наҳот, бу юрт муаммолар гирдобига бутунлай ботиб кетган бўлса, у ҳолда бу муаммоларни ечими қаерда? Наҳот, бу халқ шунчалар хорликка ботиб қолсаям "тинчлигимизга шукур" деб яшайверади?

Албатта, бу муаммоларнинг ечими Исломда. Ўзбекистондаги халқ бир Уммат эканлигини англаб етиб, ўз Исломига қайтмас экан бу муаммолар гирдобидан чиқа олмайди, нафақат чиқа олмайди, балки бугунгиданда баттар хорликка ботиб бораверади. Токи, Аллоҳнинг шариати билан яшалмас экан азизлик бўлмайди. Шунинг учун, Ўзбекистондаги мусулмон Уммат, устидаги муаммолар келтириб чиқарувчи куфр тузумини таг томири билан қўпориб ташламас экан азизликка, куфрдан озодликка эриша олмайди. Бу юртдаги мусулмонлар фақат ва фақат Исломий Халифалик давлатидагина яшаш тарзларидан чин маънода рози бўлган ҳолда бахтли яшайдилар. Фақатгина Халифалик, Умматнинг муаммоларини ўзининг муаммоси деб билади, ҳар бир фуқаросининг муаммосига бефарқлик қилмайди. Ҳар бир фуқаросининг ҳаққини беради, керак бўлса золимдан ундириб беради, ҳар бир фуқаросини иш билан таъминлайди ва Уммат меҳнатини қадрлайди.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин

19.08.2014й.

+3
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Зулмни тўғри ҳис қилайлик

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Шаҳид Аъражнинг отасига режимнинг тажовуз қилиши

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Порт-Судандаги «Ҳайюл араб» спорт клуби ёнида сиёсий маъруза

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/