Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси муҳандис Усмон Баххош билан Роя газетаси ҳақида суҳбат
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими раиси муҳандис Усмон Баххош билан Роя газетаси ҳақида суҳбат
Суҳбатни Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими радиоси олиб борди
Радио:
Роя газетаси ҳақида-унинг таъсис этилиши, мақсад ва мазмунлари билан бизни умумий равишда таништира оласизми?
Усмон Баххош:
Роя газетаси Ҳизб ут-Таҳрир нашрларидан. Унинг роя дейилишидан мақсад, Ислом ва мусулмонларнинг ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ роя-байроқлари назарда тутилган. У исломий газета бўлиб, мусулмонларнинг исломий ҳаётни қайта бошлашга оид масалаларини ҳал этишда ташаббус кўрсатади. Бу ташаббус жорий сиёсий воқеа-ҳодисаларни кузатиш, Умматга ёмонлик етказиш қасдида пойлаб турган мустамлакачи душман макр-найрангларини фош этиш ва баён қилиш, исломий тушунчаларни ёритиб, мусулмонлар онгини унга тарғиб этиб, уни татбиқ ва амал ўрнига қўйиш…дан иборат. Шу жиҳатдан, бугунги кундаги мавжуд ахборот воситалари бошбошдоқликка юз тутиб турган бир пайтда, Роя газетаси ҳақни баралла айтадиган минбар бўлишни мақсад қилган. Ҳозирда барча оммавий ахборот воситалари ўз эгасининг ва бошқарувчиларининг манфаатига хизмат қилмоқда. Аммо бизнинг Роя, Ҳизб ут-Таҳрир Рояси на бир давлатга, на томонга, на алоҳида гуруҳга боғланган эмаслиги, балки Исломни гапириши, Ислом калимасини олий қилиши, барча мусулмонлар масаласига ёрдам бериши билан улардан алоҳида ажралиб туради. Бу газета илгари ҳам чоп этилган, унинг биринчи сони 1954 йил Аммонда чиққан. Бироқ ўша пайтдаги Иорданиядаги золим ҳукмдорлар унинг ҳақ овозини эшитишга тоқат қилолмай, ўн учта сони чиққандан сўнг, Иордан-Англия армияси қўмондони Глабб-пошо томонидан ёпиб қўйилиб, нашр қилиниши режим томонидан тақиқлаган.
Радио:
Нима учун Роя газетаси шу пайтгача узоқ вақт чоп этилмади? Нега шунча вақтдан сўнг энди чоп этилмоқда?
Усмон Баххош:
Роя газетаси Аммондан чиқа бошлаганда, инглиз мустамлакачилар боқимандаси бўлган ҳукумат, ҳақ овозини эшитишга тоқат қилолмай, уни чоп этилишини тақиқлагач, шунча йил дунё юзини кўра олмай келди. Биз умид қилаётганимиз Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати тонги отганда уни қайта нашр қиламиз, деб ўйлар эдик. Шунда Ҳизбимиз амири олим шайх Ато ибн Халил Абу Рошта Роянинг қайта нашр қилиниши учун қулай пайт келди, дея қарор қилдилар, мусулмонлар масалаларини ёритишга ҳисса қўшиши ва даъват карвонига қўшилиши пайти келди, деб билдилар. Зотан, бугун ушбу даъват Шарқдан Индонезия ва Малайзиядан тортиб, Ўрта Осиё, Сибир, Онадўли тепалиги, Шом, Шимолий Африкагача кенг ёйилмоқда. Ҳатто қитъалар оша бутун дунёга даъват фикрлари тарқалмоқда. Шунинг учун Роя газетаси ҳақ овозини очиқ айтувчи мумтоз ахборот воситаси бўлиш ва Ислом Уммати дуч келаётган воқеа-ҳодисалар ҳақиқатини билишни истаётган кишилар учун минбарга айланиш мақсадида чоп этилмоқда. Хусусан, бугунги вазиятда Умматни Европа, Хитой, Америка каби мустамлакачи давлатлар кўппакдек қопиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатининг қайта барпо этилишига тўсиқ қўйишга ҳаракат қилишмоқда. Шу боис биз Роя газетасини маккор мустамлакачилар зулматини очиб ташлаш учун ҳақ айтилувчи минбар бўлишини истадик. Чунки бу мустамлакачилар Ислом Умматига Ғарб ҳазоратини сингдиришга, ғарбпараст малай золим ҳукмдорларнинг сиёсий макрлари билан алдашга ҳаракат қилишяпти. Роя газетаси эса мана шу зулматни олиб ташловчи ҳақиқат учқуни бўлиб, исломий ҳаётни қайта бошлашга ҳаракат қилаётган барча фаоллар йўлини ёритадиган машъала бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан бизни шунга маваффақ қилишини, бу ишни қойилмақом қилиб адо этишимизга ёрдам беришини сўраймиз.
Радио:
Бугун интернет ва фазовий тармоқлар дохил турли алоқа ва ахборот воситалари техникаси ғоят даражада ривожланиб кетган. Мана шундай бир вазиятда Рояни қайта нашр қилинишидан бирор амалий фойда борми?
Усмон Баххош:
Тўғри айтасиз, биз бугун дунё алоқа ва ахборот воситалари инқилобини гувоҳи бўлаётганини тушуниб турибмиз. Масалан, радио, телевидение, матбуот, фазовий каналлар, шунингдек, Фейсбук, Твиттер, Ютуб ва бошқа қатор ижтимоий тармоқлар… каби. Ҳозирда бутун дунёни ювиб кетаётган шундай бир ахборот тўлқинига дуч келганмизки, бири иккинчисига, иккинчиси учинчисига таянган ҳолда тарқатилаётган бу хабарлар тўлқинида содда кишилар қай бири ҳақиқат эканини англолмай ҳайрон қолмоқдалар. Ушбу газетамизнинг мумтоз жиҳати эса, Ҳизб ут-Таҳрирнинг мумтоз жиҳати билан боғлиқ. Яъни бу Ҳизбимиз ўз аҳлини алдамайди, ҳақни баралла айтишга борини сарфлайди, ботилни фош қилиб, мустамлакачи давлатлар ва уларга малай ҳукмдорлар макрини очиб ташлайди, Аллоҳнинг Китоби ва Росули САВнинг суннатларидан иборат шаръий далилларга бориб тақалувчи исломий тушунчаларни ёритиб беради. Биз бу Ҳизбни қандай танисак, ҳамма шундай танийди. У на бирор ташкилотга, на давлатга ва на доирага алоқадор Ҳизб бўлиб, исломий ақидадан бошлаб қадам ташлайди ва Исломга нусрат келтириш, Аллоҳ калимасини олий қилишни умид қилади. Энди, Роя газетамиз ҳам худди шундай. Унинг маҳкам ушлаган сиёсати ҳам мана шундай: Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ризосини умид қилишдан, ҳақни яширмай очиқ айтишдан бошқа нарсани билмайди, нима бўлса-бўлсин… Аммо газетамиз бераётган маълумотлар нақадар ажойиб неъмат бўлиб турса ва ер юзида яққол ажралиб турувчи ахборот минбари бўлишда давом этса, бас. Биз у ёки бу доирага ялтоқлик қилмай, ҳақ сўзни айтишдан қўрқмай, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Ўзига таянган ҳолда шундай газетани идора қилаётганимиздан фахрланамиз, Аллоҳга ҳамд айтамиз.
Радио:
Роя қаерда нашр қилинмоқда ва унинг сони қанча?
Усмон Баххош:
Ўзингизга маълумки, бутун уфққа тарқалган ушбу Рояни Ҳизб ут-Таҳрир нашр қилади. Ушбу Ҳизб Шарқдан Индонезия ва Малайзиядан бошлаб, Бангладеш, Ҳиндистон, Ўрта Осиё, Покистонгача, Кавказ, Туркия, Онадўли, Шому Шимолий Африкагача, ҳатто мусулмонлар мавжуд бўлган беш қитъаларга қадар фаолият олиб боради, алҳамду лиллаҳ. Демак, бу газетамиз Ҳизбнинг мана шу минтақадаги барча аъзолари қўлига етиб боради, улар Умматнинг барча қатламига уни етказишга ҳаракат қиладилар. Табиийки, Роянинг икки нусхаси мавжуд: бир нусхаси ҳафтанинг чоршанба кунида қоғозда чоп этилса, иккинчиси шу вақтда интернетдаги электрон саҳифа орқали чоп этилади. Бинобарин, баъзи инсонларга унинг қоғозда чоп этилган нусхаси етиб борса, баъзи инсонлар уни интернет тармоғи орқали ўқийдилар… шу жиҳатдан, мен сизга унинг ўқувчи ва кузатувчилари сонини аниқ айтмоғим мушкул. Бироқ бизга Яман, Судан, Индонезия, Малайзия, Туркия каби юртларимиздаги кўплаб мусулмонлардан шарҳлар, жавоблар, таклифлар келиб тургани эътиборидан, алҳамду лиллаҳ, Роя бутун уфқда, исломий юртларда тарқалмоқда деб биламиз. Бу эса бошқа айрим нохолис ахборот воситаларини Рояга қарши бадном қилиш кампанияси олиб боришга ундади. Биз уларга нисбатан қачон керак ва лозим бўлган тақдирда кураш олиб бормоқдамиз, аммо бундай ҳанграшларнинг ҳар бирини ҳам эшитиб улгуролмаяпмиз.
Радио:
Газетангизда нашр қилинаётган мавзулар нималардан иборат?
Усмон Баххош:
Бу асосий эътиборини сиёсатга қаратувчи газета. Биз Яман, Ироқ, Сурия, Туркия, Тунис каби барча исломий юртлардаги энг муҳим масалалар ва қайноқ сиёсий воқеа-ҳодисалар қаршисига чиқиб, улар ҳақида сўз юритамиз. Халқаро иқтисодий кризис ва Россия, Европа, АҚШ ўртасидаги давлатлараро кураш каби халқаро сиёсий воқеа-ҳодисаларни ёритиб борамиз. Зотан, бизни умумий сиёсий масала қизиқтиради. Шу билан бирга, фикрий мавзулар ҳам қизиқтиради ва улар хусусида Ислом нуқтаи назарини кенг баён қиламиз, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа ҳамма соҳаларда давлат масалаларига ҳам, жамият масалаларига ҳам Ислом аҳкомлари муолажасини берамиз. Шунингдек, исломий аҳкомлар ва исломий тушунчаларга тўхталган ҳолда оммавий ахборот воситаларидаги нашр қилинаётган мақолалар, мавзу ва баёнотларни кузатиб борамиз, орасидан қайси мавзуни муҳим деб топсак, унга нисбатан ўз мақолаларимиз орқали муносабат билдирамиз. Мисол учун, Исломнинг қашшоқлик масаласини қандай ҳал этишини, Исломдаги иқтисод тузуми нимадан иборатлигини, унинг капиталистик тузумдан қандай фарқ қилишини ёритиш каби. Шу билан бирга, масалан, хоҳ Халифаликка тааллуқли бўлсин, хоҳ бошқа аҳкомларга бўлсин – исломий аҳкомларни бадном этаётган айрим ёзувчиларга ҳам айни газетамизда раддия билдирамиз. Демак, биз Роя таҳририяти аъзолари айни масалаларнинг ҳар бири қаршисига чиқамиз. Шу маънодаки, айни масалаларни ёритиш, Исломнинг улар ҳақидаги қарашларини баён қилиш, бу масалаларга мусулмонларни ҳушёр қарашга, сарасини саракка, пучагини пучакка ажратиб олишга тарғиб этиш билан шуғулланамиз. Бу билан ботилнинг сохталигини фош этувчи, ҳақ сўзини очиқ кўрсатувчи ҳақиқат овози минбарига айланамиз, инша Аллоҳ.
Радио:
Роя газетаси ёзувчилари кимлардан иборат?
Усмон Баххош: Роя газетаси ёзувчилари, алҳамду лиллаҳ, Ҳизб ут-Таҳрирнинг сара аъзоларидирлар. Ҳақиқатдан, бизда кенг миқёсда ишчи гуруҳи, бир неча ёзувчилар мавжуд. Уларнинг ҳар бирлари дуч келаётган мавзуларни ғоят диққат билан ўрганишлари, яхши тушунишлари, сиёсий, фикрий ва бошқа мавзуларни узлуксиз кузатишлари билан ажралиб турадилар. Бинобарин, бу лойиҳа анча узун. Лекин Судан, Сурия, Яман, Ироқ, Туркия, Миср, Иордания, Ливан, Тунис, ҳатто муҳожирлик юртларидан мумтоз биродарларимиз ҳам бор. Ушбу узун лойиҳамизда ёзувчилар гуруҳи доирасида марказий ахборот бўлимимизнинг аёллар қанотидан фозила опа-сингилларимиз ҳам турли минтақадан туриб, биз билан ҳамкорлик қилмоқдалар. Аллоҳнинг фазли ила, бу даъват кенг ёйилди ва ёзувчи муслим ва муслималаримиз сони, алҳамду лиллаҳ, талайгина, уларнинг ҳар бирини газетамиз саҳифаларини кузатиб бораётган киши кўришиб-танишмоқдалар, Аллоҳ ҳаммаларига биздан яхшилик ато этсин.
Радио:
Газетангизда берилаётган фикрлар Ҳизб ут-Таҳрирни ифодалайдими ёки фақат ёзувчилар фикриними?
Усмон Баххош:
Бу газетани биродар, Ҳизб ут-Таҳрир нашр қилади, бинобарин, у албатта шу Ҳизбнинг фикрини ифодалайди, у ёки бу ёзувчининг фикрини эмас. Унинг бош саҳифасида ҳам Ҳизб ут-Таҳрир нашрларидан, дея ёзиб қўйилган, демакки, унда келадиган ҳамма нарса шу Ҳизбнинг манҳажи билан, масалалар, воқеа-ҳодисаларга нисбатан қарашлари билан тартиблашган ва уйғунлашган.
Радио:
Газетада Шом қўзғолони учун алоҳида ўрин мавжудми?
Усмон Баххош:
Ҳар бир кузатувчига маълумки, Шом қўзғолони барча мусулмонларнинг диққат марказига айланди. Бу қўзғолон ўзининг сабот ва матонати билан бошқа қўзғолонлардан ажралиб туради. Шунингдек, мустамлакачи давлатларни ожиз қолдиргани билан ҳам ажралиб туради. Бу давлатлар, худди Миср, Тунис, Ливия каби давлатлардаги қўзғолонни йўқ қилишганидек бу қўзғолонни ҳам йўқ қилишга уриниб, ожизлик қилишди. Америка ва Европа каби мустамлакачи давлатлар айни ожизликлари ортидан, қирғин, вайрона ва таҳдид амалиётлари кўламини орттиришга ўтишди. Шу орқали қўзғолончиларни тиз чўктиришга, қўзғолонни бостиришга уринишди. Шу жиҳатдан, Шом қўзғолони Роя шарҳларининг асосий қисмини эгаллаши табиий ҳол бўлди. Уни биз кузатиб боришда, Ғарб давлатлари хийла-найрангларини фош этиб, бундан огоҳ этишда давом этмоқдамиз. Бундай фош этаётганимиз нарсалар жумласига, Женева конференцияси билан Риёз конференцияси ва уларнинг тафсилоти, айрим жангчи гуруҳларнинг демократик давлатга даъват қилишлари, турли масалалар, натижалар ҳатто гуруҳлар ўртасидаги бир-бирлари билан қирпичоқ бўлишлари… ва бошқалар киради. Хуллас, Шом қўзғолонидаги ҳамма воқеа-ҳодисаларни кузатиб бориш билан мустамлакачи Ғарб давлатлари макрини ҳамда Туркия, Миср Иордания, каби Сурияга қўшни давлатлардаги ва Форс Кўрфази давлатларидаги ғарбпараст ҳукмдорлар фитнасини фош этишга ҳаракат қилмоқдамиз. Буларнинг барчаси ҳақида ғоят етарли даражада маълумотлар беряпмиз, ҳар бирини кузатишдан тўхтамаяпмиз. Биз шундай қилишда давом этамиз. Чунки бизнинг иш Уммат масаласи, хусусан, Аллоҳнинг изни ила барпо бўлажак Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш масаласини табанний қилишдан иборат.
Радио:
Нашр ёки бошқа ишларда қандай қийинчиликлар бор?
Усмон Баххош:
Қийинчилик газетамизнинг ҳафталик шаклида нашр қилинишидан келиб чиқмоқда. Доим вақт тиғизлик қилиб, вақт омили рол ўйнамоқда. Гап шундаки, нашр қилинадиган материаллар биз риоя қилмоғимиз шарт бўлган муайян вақтни талаб қилади ва бу сўнгги лаҳза, деб аталади. Яъни, сиз қайси ҳодиса ва масалани ёритмоқчи бўлиб турганингизда, кутилмаганда сўнгги лаҳзада муҳим ҳодисалар рўй бериб қолади, бинобарин, вақт жиҳатидан тиғиз-қийин аҳволга тушиб қоласиз. Мана шу қийинчиликлардан бири. Баъзида эса янги хабарнинг муҳимлиги сабабли уни ўз вақтида нашр қилишга мажбурмиз, албатта. Аммо вақт тиғизлик қилиб қолиб уни кейинги сонга қолдиришимизга ҳам тўғри келиб қолади. Воқеда мана шундай. Қийинчиликлардан яна бири, айрим минтақалардаги йигитларимиздан бизга хабар келди. Айтишларича, хавфсизлик хизмати уларни роя газетасини тарқатишдан ман этяпти, кимнинг қўлида топиб олса, уни жазога тортяпти. Бироқ бу нарса бизни қароримиздан қайтаролмайди, сабр қилиб, ушбу ахборот миссиямизни Умматнинг ҳамма қатламига етказишда давом этамиз
وَاللَّـهُ غَالِبٌ عَلَىٰ أَمْرِهِ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 21]
Радио:
Газетангиз бошқа тилларга ҳам таржима қилиняптими?
Усмон Баххош:
Ҳозирча йўқ. Инша Аллоҳ, бу қатор умидларимиз, истакларимиз ва режаларимиздан бири бўлиб, Рояни кенг доирада тарқалиши йўлида Аллоҳнинг изни ила, уларни албатта амалга оширамиз. Сир эмаски, миллионлаб мусулмонлар араб тилида сўзлашувчи мусулмонларни ташкил қилади, шунинг учун даражама-даража бўлса ҳам, Рояни уларнинг ўз тилларида етказамиз, деган умиддамиз.
Радио:
Роя ўз мақсадига етдими?
Усмон Баххош:
Роянинг мақсади, мусулмонлар орасида Уммат дуч келаётган воқелик тўғрисида тушунчани пайдо қилишдир. Воқеда бугун Уммат ғарблик мустамлакачилар макр-зулмларига дуч келмоқда, у Умматни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишига тўсқинлик қилмоқда. Роянинг мақсади шуларни Умматга тушунтириш билан бирга, давлат ва жамият масалалари билан боғлиқ исломий тушунчаларни ёритиш ҳамдир. Бунинг натижаси ўлароқ, турли минтақалардаги йигитларимиздан жавоб ва изоҳлар келиб турибди, улар ўзлари фаолият қилаётган ерларда Рояни тарқатаётганларида, алҳамду лиллаҳ, одамларнинг кенг қизиқишларига гувоҳ бўлаётган эканлар. Бу бир жиҳатдан. Бошқа жиҳатдан, Роянинг кураш майдонига дуч келган айрим ёлланма ахборот воситалари ғазабини ҳам ҳис қилмоқдамиз, улар газетамиз ва ундаги материаллардан аччиқлари келяпти… Бу ҳам Роямизнинг ўз овозини етказиш ва ҳақ сўзини очиқ айтишда қўлга киритган ютуқларидан биридир, албатта. Модомики, етишиш учун ҳаракат қилаётган мақсадларимизнинг энг асосий ва энг муҳими, мусулмонларни рошид Халифалик давлатини барпо этишга рағбатлантириш экан, демак, ушбу Роя Ҳизб ут-Таҳрирнинг ўз вилоят ва филиалларида олиб бораётган қатор тадбирлари доирасидаги воситаларидан бири, дейиш мумкин, холос. Шу боис биз Аллоҳдан умид қилиб, тез орада муяссар айлашини сўраётганимиз энг катта ютуқ, бу Халифалик давлати барпо этилишидир. Қачон Халифалик давлати барпо бўлса, Роя ўзи лойиқ бўлган юксак маконни эгаллайди, инша Аллоҳ.
Радио:
Хусусан, Роя газетаси мухлисларига ва барча мусулмонларга етказмоқчи бўлган сўзингиз борми?
Усмон Баххош:
Сўзимиз ниҳоясида барча радио эшитувчи мусулмон биродарларга шуни айтмоқчиманки, Ҳизб ут-Таҳрир сиздан ва сиз билан бирга. У исломий ҳаётни қайта барпо этиш учун мусулмонлар билан биргаликда фаолият қилади. Роя газетаси эса бир ахборот воситаси бўлиб, ундан мақсад, азиз биродарлар, мухлис-ансорлар ва сиёсий масалалару исломий юртлар масалаларига ташвиш билдирувчи барча шахслар дохил Уммат қатламига даъват овозини етказишдир. Бинобарин, сизлар ҳам ўзингиздаги таклифлар, жавоб ва изоҳларингизни қизғанманг. Биламиз, айрим минтақаларда тазйиқлар кучли бўлиб, ўқувчиларимизни биз билан боғланишларига тўсиқ бўлмоқда. Лекин шундай бўлса-да, бугун ўқувчи биродарларимиз биз билан боғланишлари мумкин бўлган интернет саҳифаси, Фейсбук, Твиттер, электрон почта каби қатор воситалар мавжуд. Биз уларнинг ҳаммаларидан биз билан муносабатда бўлиб, қўлларини қўлларимизга бериб, Роя газетасининг ҳақиқатдан Уммат газетасига айлантиришга ёрдам беришларидан умидвормиз. Биз ҳам барча куч ва имкониятларимиздан тавозу ила фойдаланган ҳолда, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан дуо қилиб сўраймизки, ишларимизда барака ато этсин, ушбу газетамиз тақдирига кенг кўламда тарқалиш ва мусулмонлар дилларига кириб бориш бахтини битиб қўйсин, мусулмонларнинг динимизга нусрат бериш, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг калимасини олий қилиш йўлида биз билан биргаликда ҳаракат қилишларига тавфиқ берсин… Уларга шуларни айта оламиз, холос.
Сўзимни Роя саҳифаси орқали ахборот фаолияти вазифалари борасида сиз билан фикр алмашиш имкониятини берганингиз учун сизга ташаккур билдириш билан тугатаман, Аллоҳ сизга барака ато этсин. Такрор айтаман, биз ҳар қандай изоҳ, таклиф ва насиҳатни олқишлаймиз, зеро, динимизни насиҳатдан иборат деб биламиз.
Аллоҳ барчангизга барака ато этсин вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Роя газетасидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми