Халқаро инсонпарварлик ташкилоти Ҳалабда жаллодлар билан қурбонлар ўртасини тенглаштирмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Халқаро инсонпарварлик ташкилоти Ҳалабда жаллодлар билан қурбонлар ўртасини тенглаштирмоқда
БМТдаги болаларни ҳимоя қилиш ЮНИСЕФ масъули «Суриядаги уруш ортиқ даражада шафқатсиз кечмоқда», деб ҳисоблайди. Унинг қўшимча қилишича, «уруш жиноятлари ваҳшийлигидан инсон нафаси ичига тушиб кетади… уруш бошланганига беш йил ўтибди, афтидан, бу уруш барча қизил чизиқларни босиб ўтган ва фуқароларга, хусусан, болаларга ёмон оқибатлар қолдирган кўринади».
Қизил Хоч ташкилотидаги яна бир масъул Ҳалаб шарқидаги қамал қилинган минтақаларга инсонпарварлик ва тиббий ёрдамларни киритишга рухсат берилишини талаб қилди.
Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг Германия бўлими раиси Рудольф Зайтерснинг айтишича, «айни урушда иштирок этаётган томонларнинг барчаси инсонпарварлик йўлакларини очишдаги ўз бурч ва масъулиятларини англамоқлари лозим. Чунки фуқаролар бу йўлак орқали бутунлай вайрон бўлган ҳамда барча касалхоналару инфраструктура бомбардимон қилиниши натижасида сув, озиқ-овқат ва дори-дармонлар тугаб битган минтақалардан чиқиб оладилар». У буларни гапирар экан, фуқароларнинг қамал қилиниши ёки касалхоналарнинг бомбардимон қилинишидан жавобгар бўлган томондан кўз юмди. (Давруш Шомия).
Роя газетасининг 2016 йил 10 август чоршанба кунги 90-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми