Эрдўған Сурияда Америка лойиҳасини амалга оширмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Эрдўған Сурияда Америка лойиҳасини амалга оширмоқда
Туркиянинг АҚШ таъсири доирасидан чиқмайдиган президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Суриядаги бўҳронни изга солиш учун тезкор сиёсий ечимга даъват қилди ва Исломдан қўрқиш этник миллатчилик учун альтернатив истилоҳга айланганини таъкидлади. БМТ Бош Ассамблеясида қилган нутқида Фурот Қалқони амалиёти мўътадил дейилаётган Сурия мухолафати позициясини мустаҳкамлаганини таъкидлар экан, айни амалиётдан минтақа тинчлиги ва хавфсизлиги учун асос яратиш мақсад қилинганига ишора қилди. (Ал-Жазира нет).
Роя газетаси шарҳи:
Эрдўған ҳаддан ошган ёлғончи. Чунки бу Фурот Қалқони амалиёти Сурияга жанговар аралашувдир. Эрдўған уни АҚШ буйруғи асосида олиб бормоқда. Ундан Америка малайи Башар режимини сақлаб қолиш, муборак Шом қўзғолонини ўзининг исломий йўлидан ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишдек мақсадидан оздириб, бўғизлаб ташлаш кўзланган. Бу қўзғолончиларни қонхўр режим билан музокарага ўтиришга ва Американинг фитнали сиёсий лойиҳасига тиз чўкишга мажбурлаш орқали қилинмоқчи. Шу пайтга қадар Америка беш йилдан зиёд вақтдан бери ўзининг ҳайъатлари, коалициялари, тил бириктирувларию конференциялари билан ҳам бу ишни амалга оширишга муваффақ бўлолмади. Халқаро салибчилик ҳарбий коалициясини ташкил қилишига қарамай ҳамда Эрон ва унинг Ливандаги Ҳизбидан, Ироқ, Афғонистон ва бошқа давлатлардаги ўзининг жиноятчи тўдаларидан… жанговар ёрдам олишига қарамай, ҳатто Россияга юзланиб, уни мана шундай ифлос рол ўйнашга жалб қилишига қарамай, шу ва бошқа барча уринишларига қарамай, Америка омадсизликка учрагач, энди, малайи Эрдўғанга суянмоқда. Бошқа шунча иттифоқчилари, малайлари, тарафдорлари Шом қўзғолонини бўғизлашдек разил бир ролни уддалаша олмагач, АҚШ Эрдўғаннинг уддалашидан умид қилмоқда… Бироқ уларнинг айни уринишлари ҳам, орзуси ҳам Аллоҳнинг изни ила албатта омадсизликка юз тутажак.
Роя газетасининг 2016 йил 28 сентябр чоршанба кунги 97-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми