Малайлик ва аҳмоқлик… янги давлатнинг ўзгармас сифатларидандир

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Малайлик ва аҳмоқлик… янги давлатнинг ўзгармас сифатларидандир
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти томонидан нашр қилинувчи «Таҳрир» газетасининг таъкидлашича, Тунис ҳукмдорлари Бурқибадан бошлаб, Али ва республиканинг бугунги иккинчи даражадаги қаҳрамонларига қадар, барчаси замоннинг машҳур раҳбарларида малайлик ва аҳмоқлик сифатлари топилиши лозимлигини тушуниб етдилар. Газета ўзининг душанба кун нашрдан чиққан сонининг «Малайлик ва аҳмоқлик… янги давлатнинг ўзгармас сифатларидандир» сарлавҳали бош мақоласида бундай дейилади: Малайлик ҳокимият тизгинини ушлаб турган кимсанинг ва унинг ортидагиларнинг – ҳаётнинг барча соҳасини муолажа қилувчи тузум балқиб чиқадиган ақида сифатидаги – Исломни ич-ичидан ёмон кўриб, масжид ичкарисидан ташқарига чиқмайдиган руҳий ақида билан кифояланишни талаб қилади. Аҳмоқлик эса, ҳар сафар давлатнинг янги арбоблари айби очилиб, альтернатив тақдим этишга ожизликлари намоён бўлгани сари аҳмоқлик қилишади.
Мақолада Сабсий мисол қилинади. У Тунисга ҳеч қандай хавф йўқ, чунки уни жанобим Бу Саид етакчилигидаги солиҳ авлиёлар қўллайди, дея баёнот берган эди. Унинг аҳмоқлиги очилиб, Божи ва унинг партиясидан одамларнинг ҳафсаласи пир бўлгач, Сабсий бир сакраб, Бурқибага сиғинишни ва одамларга янги давлатнинг мана бу асосчисини муқаддасламас экансизлар, озодликка эришолмайсизлар, дея ноғора қоқишга ўтди, яна шу сиғинган кимсасини кўрсатиш билан бутун залолат ботқоғига ботди.
Таҳрир газетасининг ушбу бош мақоласида яна қўшимча қилинади: АҚШ хизматкори бўлган янги ҳукумат бош вазири Юсуф Шоҳид Сабсий изидан юриб, бизга ҳамма нарсадан тийилиб-тежалиб яшашни ўргатяпти. У халқ ошхоналарининг бирига тўхтаб – менинг Халқаро Валюта Фонди буйруқларига риоя қилишдан бирдан-бир мақсадим, юрт ва фуқарога фойда келтиришга интилишдир. Бу борада бир оз қийинчилик бор, холос. Вақт ўтиши билан ўрганиб қоласизлар, ҳукумат бош вазири қўли билан қийинчилик бир оз ортса-да, сизларга мутлақо зарари тегмайди, у ҳам сиз еган нарсани емоқда, уни қўллаб-қувватлаётган президент ҳам сиз нима гапирсангиз ўшани гапирмоқда, деди. Кейин янги давлатнинг ҳайбатини гавдалантиришга қаттиқ ҳаракат қилаётганини, бу ҳайбатни давлатнинг манфаатлари табиати белгилашини қўшимча қилди… Ҳа, бу гаплар бир мунча малайликдан ва анчагина аҳмоқликдан дарак бермоқда. Мана уларнинг давлати… янги давлатлари. (Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти радиоси).
Роя газетасининг 2016 йил 28 сентябр чоршанба кунги 97-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ