Мосул жанги… ва тақдирни белгилаш!!
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Мосул жанги… ва тақдирни белгилаш!!
Али Бардий қаламига мансуб
Президент Обама маъмурияти янги тарихдаги энг муҳим урушга, ҳатто уч йил муқаддам Генри Кисcенжер баҳолаганидек, учинчи жаҳон уруши ўлароқ уруш учун бир йилдан буён жанговар режалар тузмоқда, Ироққа ҳарбий маслаҳатчилар юбормоқда, Ироқ армиясини машғулотдан ўтказмоқда, Ғарбни, бутун дунёни сафарбар қилмоқда, энг янги қурол-аслаҳалар, учоқлар, ракеталар юбормоқда, беҳисоб маблағлар тўкмоқда… Чунки бу урушда, «Исломий Давлат» ташкилотини йўқ қилиш дастаги остида дунёнинг ҳамма давлатлари иштирок этади. Айни ташкилотга қарши АҚШ етакчилидаги коалиция матбуот воизи полковник Жон Дорианнинг маълум қилишича, яқин кунларда АҚШ Ироқдаги қўшинига яна 400 аскар қўшди. Бу билан Ироқда унинг амалдаги мавжуд қўшини 4 мингдан 4460 нафарга етди. Дориан жанг узоқ вақт бўлишини тахмин қилди. Бир вақтнинг ўзида, ироқлик масъулларнинг маълум қилишларича, ҳужумда иштирок этиш учун ироқлик аскарлардан саккиз-ўн нафар полк, яъни 30 минг аскар тайёргарлик кўрди. Бундан ташқари, ҳужумда қатнашиш учун француз пушкалари қисмлари ҳам Ироққа етиб келди ҳамда қирувчи учоқлари «Шарль де Голль» учоқларини ташувчи кемалардан туриб жангоҳни қўллаб-қувватлайдиган бўлди. Туркия президенти Эрдоган ҳам, бундан олдин АҚШ унга Сурия ва Ироқ ерларига кириши учун кўк чироқ ёқиб қўйгандан сўнг, «Туркия Мосул жангига кириш учун тайёр, бу Суриядаги «Фурот Қалқони» уруши кабидир», дея баёнот берди. Буларга қўшимча, Мосул фарзандларидан қабила жангарилари ва халқ кўнгилли жангарилари сафарбар қилинган. Халқаро коалиция кучлари ҳам 1500дан 2000 ўртасидаги Пешмерга кучларини қўллаб-қувватлаб, уларга ўтган 14-16 августда 48 соат ичида Мосул шарқидаги 12та қишлоқни қайтариб олишга рухсат берди.
Ҳужум вақтига келсак, аксар баёнотлар жорий йил охирларини кўрсатмоқда. АҚШ бошчилигидаги коалициянинг янги қўмондони генерал Стивен Таунсенд 14 сентябр чоршанба куни «Уолл-Стрит Жорнал» газетасига берган интервьюсида – Мосул озодлиги жанги келаси ойдан бошланади, деди. Лекин полковник Жон Дориан – Мосул жанги бошланадиган вақтни ироқликлар белгилайди, дейиш билан унинг сўзларини ўзгартирди. АҚШ марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Жо Вотел эса ўтган ҳафта – ироқлик кучлар Мосулни жорий йил охирига яқин қайта қўлга киритишлари мумкин, деди. Бен Родес – у АҚШ президентининг энг юқори даражадаги ёрдамчиларидан бири – Обаманинг 2016 йил 19 сентябр душанба куни Нью-Йоркда Ибодий билан учрашишини маълум қилар экан, «Бу Исломий Давлат ташкилотига қарши ҳамла билан Мосул озодлиги ҳамласи мавзусини ўрганиш йўлида икки раҳбар учун қулай фурсатдир», деди.
Мосул озодлиги амалиётини кечга суриш президент Обама маъмурияти томонидан атайин қилинди. Чунки Сурия қўзғолонини жиловлашда омади чопмагани ортидан ҳамда хавф жиҳатидан Суриядаги Давлат ташкилотидан қолишмайдиган – Ғарб нуқтаи назари бўйича шундай – янги исломий ҳаракатлар юзага келиши ортидан, Обама мағлуб ва танг аҳволда «Оқ уй» билан хайрлашади. Шунинг учун у ва унинг маъмурияти Америка кўчаларида афкори оммани қайта қозониш ва ўзининг демократлар партиясини сайлаш ниятида халқаро «ларза» пайдо қилиш учун вақтни чўзмоқда. Шундай қилиб, бугун биз шунга гувоҳ бўлмоқдамизки, Обама баёнотларида адашиб кетяпти, минтақадаги муваффақиятсиз сиёсатини алмаштириб, ўзгартириб юборяпти ҳамда одамлар унинг узоқ вақтлик президентлиги даврида бирор ютуққа эришолганини айтишлари учун Россия ва Эронни ҳам шерик қилди. У ҳам, унинг партияси ҳам ҳозир оғир тарихий бурилиш олдига келиб қолган. Чунки Доналд Трампга юлдуз кулиб боқмоқда, Ҳиллари Клинтонга таҳдид қилиб, АҚШнинг ҳамма штатларида унга бериладиган овозларни супуриб ташламоқда. Шунинг учун АҚШ маъмуриятини америкалик сайловчига қўлларини силкитиб, Америка ва унинг халқаро обрўси учун ғоят муҳим бўлган тарихий бир ғалабани, яъни Мосул ғалабасини ваъда қилаётганини, шундай иддиолар қилиб, жанг учун режалар тузаётганини, Давлат ташкилотини буткул йўқ қилиш учун шу жангга ишонаётганини кўрмоқдамиз. Чунки бу маъмурият Мосулни Давлат ташкилоти ва унинг халқаро халифалигининг пойтахти, маркази, деб ҳисоблайди.
Шундай қилиб, Пентагон Мосулда ўзига тақдирни ҳал қиладиган жанг учун режалар тузиб, Мосул яқинида ҳарбий база очди ва жангларни ўша жойдан бошқариш учун уни «оловли нуқта», деб номлади. Бунга қўшимча, энг янги қурол-яроқлар, асбоб-ускуналар, маслаҳатчилар, лазерли ракеталар, оғир артиллериялар юборди, Ироқ ҳарбий қисмларидан ва АҚШнинг сараланган ҳарбий бўлинмаларидан улкан тайёргарликлар кўрди, сунъий йўлдош ўрнатиб, Мосул жанги учун алоҳида махсус Мосул фазосини очди. Бир ойдан бери учоқлар бомбардимон қилишни ва Мосулдаги давлат ташкилотининг йирик қўмондонларини ўлдиришни бошлади, шаҳарга етказиб бериладиган савдо товарларини, ресурсларни бутунлай узиб, шаҳарни дунёдан бутунлай изоляция қилиб қўйди. Шунга биноан, Обама маъмурияти режалар тузиб, сайловлардан атиги бир неча кун аввал катта портлашлар қилишни ўзича мўлжаллаб турибди. Ҳа албаттада, ахир, бу унинг сайловларда ютишига қаратилган Мосулни қайтариб олиш уруши бўлса, аммо билмадик, бундай йирик шаҳарни қандай қилиб бир неча кунда қайтариб ола оларкин, зотан, уни армия ва қабилавий аскару жангарилар билан икки йилдан бери қайтариб олмаётган ҳам мана шу маъмурият бўлса?!! Бироқ бу масалада «агар», деган нарса мавжуд бўлса, у ҳолда, айтиш мумкинки, агар Исломий Давлат ташкилоти Мосулдан дарҳол чиқиб кетса ва сохта жанг содир бўлса, шаҳарни қайтариб олиш мумкин. Бу худди Тикрит ва Анбар шаҳарларидаги жангга ўхшаб қолади.
Энди, ҳужум амалиётида Туркия кучларининг иштирок этишига келсак, бу Американинг буфер зона, насронийларга ва қадим замондан бери Ироқ чўлларида яшаётган бошқа ироқлик миллатларга янги район барпо қилиш мавзусини таклиф қилиши ортидан янгради. Оқибатда, бу Туркияни шижоатлантириб, у Мосулда жанговар амалиёт ўтказишга расман қарор қабул қилди, худди яқинда Суриядаги Фурот Қалқони амалиётига ўхшаш. Туркия бу қарорини 1926 йилда Ироқ билан Туркия ўртасидаги ҳудуд битими билан оқлади, чунки Туркия бу ҳудудни Ироқдаги туркманларни ҳимоя қилиш учун берганини иддио қилиб келади. Бу билан ўзининг миллий ва минтақадаги сиёсий стратегик манфаатларини ҳамда у ердаги ўзининг реал ролини исботлашни мақсад қилган. Бир вақтнинг ўзида, регион раҳбари Масъуд Борзоний Пешмерга кучларини иштирок этиши шартларини эълон қилиб, «140-моддани ижроси сифатида бошқарувдаги сиёсий шерикликни кафолатлаш ва озчилик миллатлар ҳуқуқини таъминлаш, низоли ҳудудлар масаласини айни моддага муофиқ ҳал этиш, қон билан озод этилган бу ердан чиқиб кетиш мумкин эмас»лигини таъкидлади. Шунинг учун Американинг бундай ифлос ўйини унинг жанговар ўлчовлари билан тоза жанг бўлиши мумкин эмас. Балки бу Американинг ўзи истагандек ва Обама маъмурияти режалаштиргандек қирғинбарот жанг бўлади, кули кўкка совурилган ерга айлантирилади. Бундан АҚШ президентлиги остидаги ўзининг демократлар партиясини ғолиб қилиш ва Ибодийни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган. Зеро, Ибодий юртдаги коррупцияни йўқ қилиш учун ислоҳотлар ўтказишига ҳеч имкон берилмаётганидан норози бўлиб келмоқда. Буларнинг барчаси, Мосул аҳли қони ҳисобига бўлиши аниқ. Чунки Обама маъмурияти билан Пентагон баёнотлари йил охирида Мосулда узил-кесил жанг бўлажагига қатъий сигнал бермоқда.
Минг афсуски, мусулмонлар вазиятига мустамлакачи кофир ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолди. Шу боис унинг мусулмонларни бўлиш учун мазҳабпарастликдан, мусулмонларнинг ўзаро қирпичоқ бўлишларидан фойдаланаётганига гувоҳ бўляпмиз. Буларнинг барига мусулмонлар ишларини Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннати билан бошқарувчи холис етакчининг йўқлиги сабаб, албатта. Бироқ мусулмонлар қалбига мустаҳкам ўрнашган Ислом ақидаси, мустамлакачи кофир ва унинг малайлари ниятларини, бир оз вақтдан кейин бўлса ҳам, албатта барбод қилажак.
وَلَيَنصُرَنَّ اللَّـهُ مَن يَنصُرُهُ ۗ إِنَّ اللَّـهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берадиган зотларга нусрат берур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли, қудратлидир» [Ҳаж 40]
Роя газетасининг 2016 йил 21 сентябр чоршанба кунги 96-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми