Ислом шариати асосидаги ҳаёт замонга мос келмайди, деб ўйлайсизми?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ислом шариати асосидаги ҳаёт замонга мос келмайди, деб ўйлайсизми?
Аввалги мақолаларимизда кўрганимиздек ғариза ва узвий эхтиёжлар хақидаги фикрларимизни давом эттирамиз. Биз сиз билан тадайюн ва бақо ғаризаларининг талаблари ва бугунги кундаги шу талабларнинг нотўғри қондирилиши тўғрисида сухбатлашдик. Бу мақоламизда эса нав ғаризаси ва узвий эхтиёжлар тўғрисида сухбатлашамиз.
Нав ғаризаси: Бу ғариза, айтиб ўтганимиздек, инсонлардаги табиий талаби насл қолдиришга бўлган талаби очиқроқ кўринади, яъни эркакни аёлга, аёлни эркакка бўлган талаби. Бу талабни ҳисобга олмаслик натижасида жамиятда бузуқликлар вужудга келади. Буларга мисол, жамиятда эрсиз аёлларнинг кўпайиши ва фоҳишаларнинг ортиши. Турмушга чиқиш ёшини хато белгиланиши натижасида ёшлар ўртасида никоҳгача бузуқликларнинг рўй бериши, оила қурмаган қизларнинг ўртасида хомиладорлик ҳолатлари ҳам шулар жумласидан. Яна никоҳни сунъий қийинлаштириш натижасида ўғил болалар ўртасида фахшга берилиш. Ислом шариатига бу ғаризани тартибга солинмаганлиги оқибатида, оилали инсонларнинг зино қилишлари ва Ғарб давлатларида одат тусига кирган бир жинслилар ўртасидаги ботил никоҳлар.
Ўзбекистон шароитида ҳам биз айтиб ўтган мисолларни кўришингиз мумкин ва яна жамиятдаги асосий муаммолардан бири, эр бошқа юртга ижтимоий ҳаётни моддий таъминлаш учун кетмоқда ва аёллар зино йўлига қадам қўймоқдалар. Бу муаммога аслида давлат тўғри ечим бериш билан шуғулланиши керак. Тўғри ечим эса кетаётган эрларнинг кетишига сабаб бўлаётган, яъни шу муаммони келтириб чиқарган иллатли омилларни бартараф қилиш билан ечим берилиши керак. Албатта бу ҳам Ислом шариати билан ечим берилишини талаб қилади.
Узвий эхтиёжлар: Ейиш, ичиш, бошпана шулар жумласидандир. Инсондаги бу эҳтиёжни тўғри қондириш бўйича беэътиборлик натижасида жамиятда жиноятлар, ўғриликлар, ақлни йўқотувчи ичимликларга муккасидан кетиш кабилар содир бўлади. Бизнинг ҳукумат эса бу эҳтиёжларга парво қилмайди. Мисол: Ободонлаштириш натижасида сарфланаётган маблағларни юқорида айтиб ўтганимиз, бошқа юртларга маблағ топиш учун кетаётган инсонларнинг ўз юртларида етарли маблағни ишлаб топишлари учун сарфласа, яъни ўша маблағларга ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналари ишга тушириши, хуллас ўз ҳаётларини бошқариб кетишлари учун ёрдам бериши мумкин. Ва яна шу ободонлаштириш баҳонаси билан инсонларни бошпаналаридан айирмоқда.
Ислом шариати эса бундай бебошликларга йўл қўймайди, чунки Ислом дини инсоннинг табиатидаги ғариза ва узвий эҳтиёжларни тўла қамраб оладиган тўғри ечимлар бера олган. Шариат инсонларга мана шу табиатидан келиб чиқиб бошқаришни, муомала қилишни талаб қилади. Ҳозирги тадбиқ қилинаётган ботил тузумлар эса, инсоннинг табиий талабларини қондиришга тўғри ечимлар бера олмаган.
Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, юқорида айтиб ўтганимиздек инсоният яралганидан токи бугунги кунигача инсоннинг фаолияти шу талабларни қондириш учун харакат қилиш хисобланади. Демак, инсондаги муаммолар ўша ўша, фақат имкониятлар, безаклар, яъни моддий шакл ўзгарган бўлиши мумкин холос. Наҳотки Ислом шариати бугунги замонга тўғри келмайди?! Аслида замон ва макон ўзгариши билан хатога айланадиган, ўзгартиришга муҳтож бўлинадиган қонунлар айнан инсонлар томонидан ўйлаб топилган қонунлар эмасми?! Мисол учун бир неча йиллар аввал бир жинслиларнинг никоҳлари инсонлар назарида жирканчли ҳолат эди. Бугунги кунга келиб эса, бу жирканчлик қонунийлашди. Совет Иттифоқида савдогарлик қораланган бўлса, бугунги кунимизда буни тадбиркорлик дея ҳукумат қўллаб қувватламоқда (қоғоз ва оғизларда бўлса ҳам). Яна ўша Совет Иттифоқида маст қилувчи ичимликларни ичиш ёки таъқиқлаш борасида бир неча марта қонун қабул қилинган.
Ислом шариати эса ҳар қандай замонда ўзгармайди, яъни замон ва макон Ислом шариатига ўз таъсирини ўтказа олмайди. Бу ҳолат Ислом шариати ҳар доим инсонларнинг муаммоларига тўғри ечим бера олиши билан боғлиқ. Ҳар бир соҳада ташқи, ички сиёсатда, иқтисодий, ижтимоий, таълим соҳаларида Ислом шариати тўғри ечим берган. Мусулмонлар эса айнан мана шу Исломни ўрганмаганлиги учун бугунги кунда ҳам муаммоларимизга Ислом шариатимизда тўғри ечимлар бор эканлигини билишмайди. Бу эса мусулмонларни фикран қолоқ бўлиб кетишларига сабаб бўлди ва капитализмнинг ботил фикрларга парчалаб ташловчи етарли жавоб қайтариш ўрнига, капитализм ақидаси асосидаги демократиянинг фикрлари олдида лол бўлиб юришибди.
Инсоннинг муаммоларига тўғри ечим бера олиши жиҳатидан, Ислом шариати замонга мос келадими ёки йўқми дея бахс юритишни ўзи хато эканлиги маълум бўлди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
05.11.2014й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми