АҚШ билан Британия балодир
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
АҚШ билан Британия балодир
Ҳеч қачон даво бўлмайди
Давлатлар ва БМТ Яманда бир неча кун орасида ўт очишни тўхтатишни талаб қилмоқда
Якшанба куни АҚШ, Британия ва БМТ Яман президенти Абдуроббиҳ Мансур Ҳодий билан Ҳусийларни бир неча кун орасида ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Лондонда бўлиб ўтган олий даражадаги дипломатик сўзлашувлар чоғида Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри «ҳозир шартсиз ўт очишни тўхтатиш битимини татбиқ қилиш вақти келди, бундан кейин музокара столи сари ўтиш даври бошланади», деди.
Айни йиғинда БМТнинг Ямандаги вакили Исмоил Валадишайх Аҳмад, шунингдек, АҚШ, Британия, Саудия, Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирлари қатнашишди.
Керрининг таъкидлашича, Валадишайх Аҳмад билан Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон иккаласи ўт очишни тўхтатишни «энг қисқа вақт ичида, яъни душанба ёки сешанбага қадар» ижро этилишига чақиришган.
Ямандаги низо 2015 йил март ойидан буён Ҳодий ҳукумати билан Ҳусийлар ўртасида давом этмоқда. Президент Ҳодийни Саудия бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси қўллаб-қувватлаётган бўлса, Ҳусийларни иттифоқчилари, яъни тахтдан қулаган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ тарафдорлари қўллаб-қувватламоқда.
БМТ ҳисоботида айтилишича, бу низода 6900 киши нобуд бўлган. 8 октябр куни араб давлатлари коалициясининг Санъодаги таъзия мажлисини нишонга олган ҳаво ҳужумларида эса 140 нафар шахс ҳалок бўлган, 525 нафари жароҳатланган. (Яман Ан).
Роя газетаси шарҳи:
Икки йилдан бери Яманда бўлаётган қутурган урушга АҚШ билан Британия сабабчи. Улар Яман устида ўзаро нуфуз талашиб, қонли кураш олиб боришмоқда… Абдуроббиҳ Ҳодий Мансур, Ҳусийлар, Али Солиҳ ва унинг гумашталари, энг аввало, улар тепасидаги Саудия етакчилик қилаётган Араб давлатлари коалицияси, буларнинг ҳаммаси арзонгаров қуроллар, холос. Улардан АҚШ билан Британия ўз манфаатлари йўлида фойдаланишмоқда.
Роя газетасининг 2016 йил 19 октябр чоршанба кунги 100-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми