Биродаримиз Абдуллоҳ Бухорий суиқасддан сўнг вафот этди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Биродаримиз Абдуллоҳ Бухорий суиқасддан сўнг вафот этди
Туркиядан олинган хабарларимизга кўра, ўзининг соф Исломга, хақиқий ақидавий ҳаётга чақирувчи фасоҳатли ва балоғатли маъвизалари билан Ўзбекистонлик ва бошқа туркийзабон халқлар қалбидан ўрин олишга улгурган, замонамизнинг етук олимларидан бири бўлган Абдуллоҳ Бухорий номаълум шахслар томонидан отиб кетилди.
Биз қуйида Абдуллоҳ Бухорий мусулмон биродаримизнинг вафоти юзасидан ўз таъзиямизни билдирмоқчимиз.
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ
“Албатта, мўъминлар бир бирларига биродардирлар” (Хужурот. 10)
Марҳум биродаримиз 8 йил олдин Туркияга ҳижрат қилган ва кейинчалик Туркия фуқаролигини олган эди. 38 ёшлик олим Туркияда бир неча мадрасалар очган эди. Ушбу мадрасалар таркибида Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа юртлардан келган талабалар таҳсил олишар эди.
Абдуллоҳ Бухорий кейинги вақтда дунё сиёсатида бўлаётган мусулмонларга қарши урушлар, тазйиқлар, зулмларни кўра олгани ва ушбу зулмларга қарши мусулмонлар бир ақидага бирлашибгина қарши кураша олишлари мумкинлигини хис қилгани сабабли, ушбу зулмлар ва тазйиқлар, мусулмонларни қийнаётган золим тузумларнинг кирдикорлари, бундай куфрий тузумларга малайлик қилаётган хоин сарой олимларининг асл башараларини очиб ташлаётган эди.
Агар мазкур олим биродаримиз Аллоҳнинг дини олий бўлиши йўлида вафот топган бўлса, ин ша Аллоҳ, у кишини Аллоҳ Таъоло Ўзининг жаннатул фирдавси билан неъматлантирсин. Зеро, бу йўлда ўлганлар ва ўлдирилганлар Роббиси хузурида энг азиз ва олий неъмат – Аллоҳнинг розилиги билан ризқланурлар. Ва мусулмоннинг бу дунёда яшашдан мақсади ҳам шудир.
Ушбу мўъмин бандани золимларча ўлдирганларга Аллоҳ Таъолонинг ушбу сўзларини эслатиб қўймоқчимиз:
وَيَقْتُلُونَ الِّذِينَ يَأْمُرُونَ بِالْقِسْطِ مِنَ النَّاسِ فَبَشِّرْهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ
“…Ва одамлардан адолатга буюрадиганларни ўлдирадиганларга аламли азобнинг башоратини бер”. (Оли – Имрон. 21)
Биз Ҳизб ут – Таҳрир Исломий сиёсий харакатининг Ўзбекистон бўлими медиа офиси ходимлари, жамоамиз номидан муҳожирликда золимлар ўқидан вафот топган мазкур мусулмон олим биродаримиз Абдуллоҳ Бухорийнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирамиз. Ин ша Аллоҳ бу ўқлар қиёмат куни жаннатул фирдавс учун гувоҳлик берсин.
الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُم مُّصِيبَةٌ قَالُواْ إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
“Улар мусибат етганда: “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз”, дерлар”. (Бақара. 156)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
13.12.2014



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ