| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Қани келинг, Қуддуси Шарифни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик пойтахти деб эълон қилайлик!

  • Доллар ҳукмронлигига фақат Халифалик барҳам беради

  • Ечим капиталистик иқтисодий тузумда эмас, балки Ислом иқтисодий тузумидадир

  • Хитой – Ўзбекистон муносабатларидаги янги «олтин ўн йиллик» шиори ва унинг асл қиёфаси

  • Шарқий Туркистон озод қилинмас экан, Хитой билан «абадий дўстлик» асло бўлмайди!

  • Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

  • «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда?

  • Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Британиянинг давлат бошқаруви тизимига суқулиб киришдаги асл мақсади

Британиянинг давлат бошқаруви тизимига суқулиб киришдаги асл мақсади

By htadmin
24.07.2026
0
Share:

Британиянинг давлат бошқаруви тизимига суқулиб киришдаги асл мақсади

بِسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

2026 йилнинг 18 июл куни тарқатилган расмий хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги делегацияси давлат хизмати ва давлат бошқаруви сифатини ошириш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш доирасида Британияга ташриф буюрди. «Дунё» ахборот агентлиги хабарида айтилишича, ташриф давомида Британия давлат тузилмалари, шунингдек, Оксфорд университети, Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE) ҳамда Лондон Империал коллежи каби етакчи таълим ва тадқиқот марказлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилган. Музокараларда давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, давлат хизмати тизимини такомиллаштириш, раҳбар кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, инсон ресурсларини бошқариш механизмларини ривожлантириш ҳамда давлат сиёсатини амалга оширишнинг замонавий воситаларини жорий этиш ва ижро интизомини таъминлат масалалари атрофлича муҳокама қилинган. (dunyo.info)

Бир қарашда «малака ошириш» ва «ташаббусларни қўллаб-қувватлаш» каби баландпарвоз ва чиройли шиорлар остида тақдим этилаётган ушбу ҳамкорлик ортида аслида Британиянинг асрлар давомида синалган айёр геосиёсий қуроллари ва мустамлакачилик манфаатлари яширинган.

Британия инсоният тарихидаги энг йирик ва энг шафқатсиз мустамлакачи империя бўлиб, ўз даврида «қуёши ботмайдиган салтанат» мақомини айнан бошқа халқлар бойликларини тизимли талаш эвазига қўлга киритган. Тарихга назар ташласак, инглизлар ҳеч қачон бирор ўлкага ривожланиш ёки маданият олиб кирмаганини, балки мақсад ўзга юрт бойликларини талаш ва маҳаллий халқни қул қилиш бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Таниқли иқтисодчи Утса Патнаик ўзининг кўп йиллик тадқиқотларида Британия биргина Ҳиндистоннинг ўзидан 45 триллион доллар қийматидаги бойликни олиб чиқиб кетганини архив ҳужжатлари билан исботлаб берди. Инглиз дипломатиясининг энг асосий қуроли бўлган «бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил» сиёсати эса, босиб олинган ҳудудлардаги дин, миллат ва уруғларни бир-бирига қайраш орқали уларнинг бирлашишига йўл қўймаган, ҳатто мустамлакалардан жисмонан чиқиб кетаётганда ҳам чегараларни атайлаб геосиёсий мина сифатида нотўғри чизиб, Кашмир ва Яқин Шарқ каби тугамас қонли можаролар ўчоғини ташлаб кетган.

Энг хавфлиси, улар маҳаллий аҳолининг ўзлиги ва динини унуттириш учун таълим тизимини мустамлака қилиб, қони ва ранги маҳаллий, аммо диди, фикри ва ақли инглизча бўлган содиқ маҳаллий элита ва малайлар қатламини етиштиришни асосий мақсад қилган. Томас Маколейнинг ушбу таълим стратегияси бугунги кунда ҳам Ғарб сиёсатшунослари томонидан мустамлака халқлар онгини ичкаридан бошқаришнинг энг самарали қуроли сифатида эътироф этилади. Британиянинг Ислом Умматига қарши қаратилган энг улкан ва мудҳиш жинояти эса, асрлар давомида мусулмонларнинг сиёсий ва ҳарбий қалқони бўлиб келган Усмоний Халифалик давлатини қулатиш бўлди. Шарқшунос ва тарихчи олимлар, хусусан, Дэвид Фромкин ўзининг «Барча тинчликка хотима берган тинчлик» (A Peace to End All Peace) асарида Британиянинг Яқин Шарқни бўлаклаб ташлаш ва Халифаликни парчалаш учун ички хоинлар, сохта миллатчилик ва сунъий мафкуравий фитна омилларидан қандай айёрлик билан фойдаланганини батафсил очиб берган. Инглиз разведкаси ва дипломатиясининг ушбу тизимли режаси натижасида 1924 йилда Халифалик расман тугатилиб, мусулмонлар бошидан сиёсий паноҳ олиб қўйилди ва бутун уммат майда давлатчаларга бўлакланиб, Ғарбнинг капиталистик молиявий тизимларига осонгина ем қилинди.

Ҳозирда ҳам Британия ушбу мафкуравий услубларидан асло воз кечгани йўқ, балки ўша эски мустамлакачилик тактикаларини бугун давлат хизматчиларини ўқитиш ва бошқарув тизимини ислоҳ қилиш каби «замонавий ҳамкорлик» ниқоби остида қайта ишга солмоқда. Оксфорд ёки Лондон иқтисодиёт мактаби каби Ғарб марказларида Ўзбекистоннинг бўлажак раҳбар кадрларини ўқитиш орқали уларнинг онгига капиталистик дунёқарашни, ХВЖ ва Жаҳон банки каби мустамлакачи ташкилотларнинг заҳарли қоидаларини сингдириш кўзланган. Бу таълим масканларидан қайтган кадрлар эса келгусида амалдорларга айланиб, Ўзбекистон манфаатларига эмас, балки Ғарб андозаларига мос келувчи қарорларни қабул қила бошлайдилар ва давлат аппаратини ичкаридан туриб инглиз сиёсатининг йўриғига соладилар. Шу билан бирга, «давлат сиёсатини амалга оширишнинг замонавий воситаларини жорий этиш» баҳонасида давлат бошқарув аппаратининг ички тузилмаси, инсон ресурслари ва ижро механизмлари хорижлик экспертлар назоратига очиб берилмоқда. Бу эса, давлат хавфсизлигини заифлаштириб, муҳим стратегик соҳаларни (масалан, энергетика ва давлат мулкини) Ғарб трансмиллий корпорациялари фойдасига осонгина хусусийлаштириб юбориш учун замин тайёрлайди.

Ўзбекистон каби мусулмон ўлкаларининг энг катта инқирози – ўз сиёсий дунёқараши ва бошқарув андозаларини мустамлакачи Ғарбдан олишга интилишидир. Чунки Ислом ақидасига зид бўлган ва инсонни капиталга қул қилувчи бундай низомларни улардан ўрганиш давлатни ўз қўли билан сиёсий ва иқтисодий ҳалокат сари етаклашдан бошқа нарса эмас. Бугунги кунда Британия каби айёр кучлардан давлат бошқарувини ўрганиш тузоғига тушиш эмас, балки Ғарбнинг барча сақофий, молиявий ва сиёсий занжирларини парчалайдиган, Умматнинг ҳақиқий суверенитетини таъминлаб, Исломнинг адолатли сиёсий ва иқтисодий низомини ҳаётга қайтарадиган қалқонни – Халифаликни тиклаш энг олий вазифадир.

Салоҳиддин

24.07.2026й

TagsБританиядавлат бошқаруви тизими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Ғазо секторида илғор сиёсий тадбирлар уюштирди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Али Солиҳ билан Ҳусийлар ўртасидаги оғир зиддият ҳамда Британиянинг минаносецларини Бобул Мандабга жойлаштириши

  • МАҚОЛАЛАР

    АҚЛ ВА ҲАЁТ

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат

    Ўзбекистонда мусулмонни «хавф»га айлантираётган рақамли назорат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда Ислом ва мусулмонларнинг диний ҳаёти устидан ўрнатилган сунъий назорат сифат жиҳатидан янги, янада машъум ва хатарли босқичга ўтмоқда. 2026 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай ...

    «Замонавий хизмат ва инвестиция» пардаси ортида: Вашингтон Марказий Осиёнинг ёнилғи томирлари ва транзит артерияларига қандай чангал солмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг 9 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа

    Марказий Осиёни мустамлакачи кучларнинг таъминот занжирига боғлаётган лойиҳа بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йилнинг 8 октябрида Туркманистондаги Аваза сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: