Демократия тўғрисида
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Демократия тўғрисида
Демократия тўғрисида кўплаб мақолалар ёзилди, далил ва исботлар келтирилиб Ислом ва демократия бир бирига нисбатланди. Демократия тўғрисидаги хар бир мақоламизда ақлни қаноатлантирувчи далиллар келтирилди. Бугунги мақоламизда “Демократия куфр низоми” китобидан фойдаланиб демократиянинг таянчлари борасида сухбатлашамиз.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً* أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُواْ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُواْ إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُواْ أَن يَكْفُرُواْ بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيداً* وَإِذَا قِيلَ لَهُمْ تَعَالَوْاْ إِلَى مَا أَنزَلَ اللّهُ وَإِلَى الرَّسُولِ رَأَيْتَ الْمُنَافِقِينَ يَصُدُّونَ عَنكَ صُدُوداً
– „Эй мўминлар, Оллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Оллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Оллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу энг яхши ва энг чиройли ечимдир. (Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган, деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди. Қачон уларга: „Оллоҳ нозил қилган Китобга ва пайғамбар ўгитларига келинглар", дейилса, бу мунофиқларнинг сиздан қаттиқ юз ўгирганларини кўрасиз". [4:59-61]
وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا
– „Пайғамбар сизларга нимани олиб келган бўлса, уни олинглар ва нимадан қайтарган бўлса ундан қайтинглар". [59:7]
Бу оятдаги ما — нима, сўзи умумийликни ифодалайдиган сўзлардан бўлиб, у Расулуллоҳ (Соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) бизга олиб келган барча аҳкомларни олиш ва бизни қайтарган ҳар бир нарсадан узоқ бўлишни вожиб қилади.
Демократия 4 та эркинликка асосланган, яъни бу эркинликлар унинг таянчидир, булар:
1. Эътиқод эркинлиги
2. Фикр эркинлиги
3. Мулк эркинлиги
4. Шахс эркинлиги
Эътиқод эркинлиги
Демократия капитализм мабдаси асосланган «динни ҳаётдан ажратиш» ақидасидан келиб чиқди. Бу ақида беқарор ўрта ечим ақидаси бўлиб, у Европа ва Россиядаги қирол ва императорлар билан файласуф ва мутафаккирлар ўртасидаги кураш туфайли вужудга келди. Уша вақтларда қирол ва императорлар: «Биз Оллоҳнинг ердаги вакилларимиз»,- деб даъво қилар ва шу даъво билан халқларни эзиш, уларга зулм қилиш ва қонларини сўриш учун динни восита, диндорларни эса қурол қилиб олган эдилар. Оқибатда, улар билан ўз халқлари ўртасида шиддатли кураш рўй берди. Бу кураш асносида бир қанча файласуф ва мутафаккирлар оёққа турдилар. Уларнинг айримлари диннинг борлигини мутлақо инкор қилар, айримлари эса, динни тан олсада, лекин уни ҳаётдан, бинобарин давлат ва ҳокимиятдан ажратишга чақирар эди.
Бу кураш «ўрта ечим», яъни «динни ҳаётдан ажратиш» фикрати билан якунланди. Табиийки, бундан динни давлатдан ажратиш келиб чиқди. Мана шу фикрат, капитализм мабдаси асосланган ақида ҳамда унинг барча фикрлари учун асос вазифасини ўтайдиган фикрий пойдевор бўлиб қолди. Капитализм шу фикрат асосида ўзининг фикрий йўналиши ва ҳаёт ҳақидаги нуқтаи назарини белгилаб, барча ҳаётий муаммоларини унинг асосида муолажа қилади. Бундан ташқари бу фикрат ғарб кўтариб юрган ва оламни унга даъват этаётган мафкурадир.
Бу ақида дин ва черковни ҳаётдан, давлатдан, қола берса, низом ва қонунлар чиқариш, ҳокимлар тиклаш ва уларни ҳокимият билан қўллаб-қувватлаб туришдан четлаштирди. Бунинг натижасида халқ ўз тузумини ўзи белгилаши, низом ва қонунларини ўзи ишлаб чиқиши ва халқни шу низом ва қонунлар билан бошқарадиган ва ўз ҳокимиятини умумхалқ иродасидан оладиган ҳокимлар сайлаши зарур бўлиб қолди.
Америка ва Британия каби энг кўҳна демократик мамлакатлардаги президент ва парламент аъзолари ишбилармонлар ва йирик мулкдор (монополист)лардан иборат капиталистларнинг иродасини гавдалантиради. Халқнинг иродасини ҳам, кўпчиликнинг иродасини ҳам гавдалантирмайди. Чунки, йирик капиталистлар ҳокимият курсисига ва парламентларга ўзларининг манфаатларини рўёбга чиқарадиган кишиларнигина ўтиргизадилар. Улар президентлик ва парламент аъзолиги учун ўтказиладиган сайловларнинг харажатларини сарфлаб, бу билан президентлар ва парламент аъзолари устидан ҳукмронлик қилишни ўз қўлларига оладилар. Бу Америкадаги очиқ-ойдин ҳақиқатдир.
Британияда эса, консерваторлар (қадимий анъана ва урф-одатларни ҳимоя қилувчилар) ҳокимият тепасидадир. Консерваторлар партияси ишбилармон ва мулкдорлардан иборат йирик капиталистларни ва аристократ (аслзода) лордлар табақасини гавдалантиради. Лейбористлар (ишчилар) партияси эса, фақат консерваторларнинг ҳокимиятдан четлатилишини тақозо қиладиган сиёсий вазият юзага келсагина, ҳокимиятга келиши мумкин. Шундан маълум бўладики, Америка ва Британиядаги ҳокимлар ва парламент аъзолари халқнинг иродаси ёки кўпчилик халқнинг иродасини эмас, балки калитализмни гавдалантиради.
Қуръон оятларига эътибор берайлик
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ
– „Эй мўминлар, Оллоҳга итоат қилингиз ва пайғамбарга итоат этингиз". [4:59]
Аллоҳ Таъоло ва пайғамбарига итоат қилиш фақат Аллоҳ Таъоло пайғамбарига туширган шариат аҳкомларига амал қилиш ва уларни маҳкам ушлаш билан бўлади.
Аллоҳ Таъоло айтади:
وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاءَ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَاعِبِين
“Биз осмонлар, ер ва улар орасидаги нарсаларни ўйин учун яратмадик” (Анбиё. 16)
وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
“Жинлар ва инсонларни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим” (Зориёт. 56)
Бу оятлардан маълум бўладики Яратувчи томонидан инсониятга эътиқод эркинлиги берилмаган. Аллоҳ таъоло инсонга ихтиёр берган, лекин агар инсон Аллоҳга итоатсизликни ихтиёр этса азобланиши тўғрисида маълум қилинган. Ихтиёрнинг берилишлиги инсонга эътиқодий эркинлик берилганлиги эмас, аксинча инсон ўзига азобни танлаши ёки мукофотга лойиқ яшашни ихтиёр этиши билан боғлиқдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Абдуллоҳ
05.02.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми