| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Соҳили Айман жанги ва Эрон ролининг тугай бошлаётгани

Соҳили Айман жанги ва Эрон ролининг тугай бошлаётгани

By htadmin
05.05.2017
1840
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Соҳили Айман жанги ва Эрон ролининг тугай бошлаётгани

Али Бадрий – Ироқ

Мосул шаҳрининг ғарбий томони ёки Соҳили Айман – ҳукуматнинг энг муҳим муассасалари у ерда мавжудлиги жиҳатидан – муҳим аҳамият касб этади. Район биноси, ҳокимият биноси, Найнаво маҳкама риёсати, ҳукумат комплекси, район полицияси идораси каби бир қатор муассасалар ўша ерда жойлашган. Буларга шакар заводи, «Ғизлоний» ҳарбий лагери, Мосул аэропорти ва бошқаларни ҳам қўшиш мумкин. Бундан ташқари, у ер ИШИД ташкилоти маркази ҳам ҳисобланади. ИШИД у ердаги катта «Нурий» жомеида «Исломий Халифалик» эълон қилган ва жума куни шу жоме минбарида ташкилотнинг биринчи хутбаси янграган. Шунингдек, айни ташкилот раҳбарияти, раҳбарият қароргоҳлари ва оилалари ҳам ўша ерда эканининг эҳтимоли кўпроқ. Чунки Соҳили Айман ташкилот томонидан эгалланганидан сўнг унинг сўнгги қалъаси бўлиб турганди.

Жангнинг шафқатсиз ва қақшатли кечганлиги эътиборидан, «Давлат» ташкилоти раҳбарияти аҳоли зичлигидан фойдаланиши мумкин. Шу орқали Ироқ кучларининг олдинга силжишига тўсқинлик қилиб, ҳарбий амалиётлар муддатини узайтиради ҳамда қабул қилинадиган ҳарбий қарорларни кечиктиради. Бу билан Суриянинг Дайруз Зурида ёки Анбар ғарбидаги шаҳарларда ташкилот раҳбарияти ва жангчиларни оилалари билан кўчиб боришлари учун янги қароргоҳлар билан таъминлашга уринади.

Хусусан, бу ташкилот 2015 йил апрелида Тикритдаги мағлубиятидан буён ўз назорати остидаги шаҳар ва минтақаларда қатор мағлубиятларга учради. Шундан сўнг унинг стратегияси аввал шаҳар ва минтақаларни мудофаа қилиш орқали халқ ресурсларига ва Ироқ кучлари ҳарбий ускуналарига имкон қадар кўпроқ зарар етказиш, кейин у ерларни ташлаб чиқиб кетаётганда имкон қадар камроқ инсоний талофат кўришдан иборат бўлиб қолди. Бундан айтиш мумкинки, қўллаб-қувватланган Ироқ кучлари Соҳили Айманнинг ғарбий қисмини қайтариб олишлари мумкин. Чунки жанг секин кетаётган бўлса-да, Мосул жангининг қолгани энди Америка масаласига айланиб, америкача услубда кетади… Лекин бу «Давлат» ташкилоти Ироқда тугади, таҳдидлари барҳам топди, дегани эмас, албатта. Мосул жангидан сўнг марказий ҳукумат шаҳарни бошқаришга ҳамда тоифачилик ва мазҳабпарастлик жиҳатидан бир-бирига рақиб бўлган турли томонлар ўртасида ҳокимиятни бўлишишга боғлиқ ишларда талай муаммоларга дуч келади. Айнан шу боисдан Ироқ бош вазири Ҳайдар Ибодий «Оқ уй»га йўл олиб, президент Дональд Трампдан Ироқни ва армия структурасини қўллаб-қувватлашни сўради, АҚШ армиясининг қайта киришини талаб қилди, вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриш учун нефт эвазига молиявий жамғармаларнинг киришини сўранди, суннийлар яшовчи минтақаларда қайта ривожланиш ишларига ёрдам бериб, Эроннинг Ироқдаги ролига якун ясашни ёки қисқартиришни талаб қилди. Кенг доирадаги йиғин чоғида Трамп Ибодийга «Албатта, биз чиқиб кетмаслигимиз керак эди… Умуман чиқиб кетиш биз учун зарур бўлган эмас», деди. Сўнг «Америка кучларининг чиқиб кетиши бўшлиқ пайдо қилди. Биз хусусан, ИШИДнинг кенгайишини кўп баҳс қилдик. Лекин биз энди кўпроқ вақтимизни сиз ва гуруҳингиз билан биргаликда ўтказамиз ва бу ерга келганингиз учун барчангизга катта раҳмат айтамиз, биз буни қадрлаймиз», дея қўшимча қилди. У Мосулда қақшатқич жанглар олиб бораётган ироқлик кучларни мақтаб, «Уларни қўллаб-қувватлаш учун нима қилиш лозимлигини албатта ўйлаб кўрамиз», деди, сўнг «Асосий мақсад, «Давлат» ташкилотидан қутулиш», дея қўшимча қилди. Бу сўзлар ироқлик бош вазирни Трамп маъмуриятига нисбатан оптимистлик қилишга ундаб, «аввалгига нисбатан янада фаол бўламиз», дея Обама маъмуриятига ишора қилди. Сўнг Ибодий ўзининг «Давлат» ташкилотига қарши урушида АҚШнинг Ироққа янада кўпроқ қўллаб-қувватлов кўрсатиши «Оқ уй» томонидан кафолатланганини очиқлади. Бошқа бир ўринда Трамп «Ибодий зиёрати чоғида гаплашилган масалалардан бири Эрон» бўлганини айтди ва «Менда табиий савол туғилади, нега президент Барак Обама Эрон билан мана шундай ядровий битимга имзо чекди ўзи, ҳеч ким тушунолмайди, бир кун тушуниб олсак керак», дея қўшимча қилди.

Ироқ сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича эксперти Ҳишом Ҳошимийнинг айтишича, «Америка томони Ироқ бош вазири Ҳайдар Ибодий билан Эроннинг «Мўминин бивилояти фақиҳ» хавфи, уларни Ироқ кучларидан узоқлаштириш зарурлиги ва Эроннинг бутун минтақага туғдираётган хатарлари каби масалаларни муҳокама қилган». Бундан ташқари, Ҳишом Ҳошимий Ибодий делегациясидаги бир манбанинг – АҚШ томони Ибодий билан Эроннинг Ироқ армияси ичидаги вилоятчилар (Мўминин бивилояти фақиҳ) каби иттифоқчилари ҳақида гаплашди, деган гапини келтиради. «Шарқул Авсат» газетаси хабарида, Ҳошимийнинг Америка томони «уларни оғир қуролларини топшириб, Ироқ расмий армияси сафидан чиқиб кетишларини ва Ироқ хавфсизлик тизимида қолмасликларини» талаб қилди, деган сўзлари нашр қилинган. Шу нуқтаи назардан, АҚШ сенати аъзолари президент Дональд Трампга мактуб ёзиб, унда «фурсатни ғанимат билиб, ИШИДни мағлуб қилишни, Ироқ ҳукуматининг айрим вазифаларига биноан, марказлаштирилмаган бошқарув жорий қилиб, Ироқни қайта қуришни, Эронга қарашли жангариларни тарқатиб юборишни ҳамда Ироқ халқининг барча гуманитар эҳтиёжларини қондиришни, ярашув дастурига риоя қилишни талаб қилдилар». Мактубда бундай дейилади: «Биз Ироқда фаолиятимизни давом эттиришимиз учун Ибодий ҳукуматини қўллаб-қувватлашга доим тайёр бўлишимиз ҳамда у ерда ягона федерал бошқарув қурилишидан барча ироқликлар хотиржам бўлишлари учун Ироққа марказлаштирилмаган бошқарув дастури борасида ёрдам беришимиз керак. Шунингдек, тинчлик битимини тузишда ва хавфсизлик секторини ислоҳ қилишда ҳам ёрдам беришимиз ҳамда терроризмга қарши курашда АҚШ кучлари билан ҳамкорлик қилиши учун Ироқ хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашимиз даркор».

Дарҳақиқат, АҚШ президенти энг аввало Эрон ролини қисқартиришга киришиб, ироқлик иттифоқчисининг терроризмга қарши курашда Эрондан узоқлашишини истаётганини яққол намоён қилди. Зотан, у Эрон ядровий битимини танқид ҳам қилди. Кейин 2017 йил 19 апрелда Ироқ бош вазири Ҳайдар Ибодийнинг Америка сафари бўлиб ўтди. Унинг ортидан Саудия валиаҳд валиаҳди Муҳаммад ибн Салмоннинг АҚШ сафари ҳамда президент Дональд Трамп билан учрашуви ва бошқа шунга ўхшаш ишлар бўлиб ўтди. Буларнинг барчасидан Американинг Бағдод билан Риёз ўртасини яқинлаштиришга, Эрон ролини эса қисқартиришга уринаётгани кўриниб турибди. Шундан сўнг 4 апрелда Америка президентининг катта маслаҳатчиси ва куёвболаси Жаред Кушнернинг Бағдодга сафар қилиши ҳам Америка Ироқни Эрондан узоқлаштирмоқчи, деган фикрга далил бўлади. Бунинг саҳнида, «Монитор» сайти ҳам Ироқ бош вазирига яқин бир манбанинг – Ироқдан Эрон ролини қисқартириш мавзуси, икки томон ўртасидаги муҳокамалар жадвалининг биринчи ўрнида бўлди, деган сўзларини нашр қилди. Бунга қўшимча, шиаларнинг Миллий коалицияси Ибодий сафари тафсилотларидан ҳам, Ибодийнинг АҚШ маъмурияти билан олиб борган сўзлашувлари жадвалидан ҳам хабари бўлмагани ҳамда айрим шиа сиёсий партиялари Ибодийнинг Америка сафаридан жаҳли чиқаётгани тўғрисида баёнот берди. Айниқса, бундан олдин Ҳишом Ҳошимийнинг Вашингтондаги ироқлик делегациядан олган мазкур маълумотлари ҳам бунга далил. Унда «Америка томони Ироқ бош вазири Ҳайдар ибодий билан Эроннинг «Мўминин бивилояти фақиҳ» хавфи, уларни Ироқ кучларидан узоқлаштириш зарурлиги ва Эроннинг бутун минтақага туғдираётган хатарлари каби масалаларни муҳокама қилган»и айтилган эди. Мана шунинг эътиборидан, Ибодий сафари чоғида Ироқ армиясининг сиёсий ролига барҳам беришга ҳаракат қилаётгани ҳақида сўз юритди ҳамда Саудия билан яқинлашиш истагини билдирди. Айниқса, бундан олдин 22 мартда Ибодий Вашингтонда бўлиб ўтган ИШИДга қарши халқаро коалицияга аъзо давлатларнинг йиғилиши чоғида Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайр билан учрашди. Кузатувчилар Трампнинг ҳам Муҳаммад ибн Салмон билан, ҳам Ибодий билан учрашганлигини битта доирага киритмоқдалар. Бу доира зимнида, араб давлатлари Ироқ томон навбатдаги йўналишни амалга оширишмоқда. Бу йўналиш минтақада Эрон вазифасини камайтиришга қаратилган АҚШ сиёсати билан ҳамоҳанг келади. Таъкидлаш лозимки, Трампнинг Муҳаммад ибн Салмон билан учрашувида Эроннинг минтақага хавф туғдираётгани ҳамда у ердаги Эрон нуфузига барҳам бериш ишига Ироқдан лойиқроқ давлат йўқлиги очиқ айтилди. Демак, Американинг Ибодийни қўллаб-қувватлаши шартли равишда бўлмоқда, яъни унга Эроннинг юртдаги нуфузини чеклаш, Ироқ армияси сафидаги шиа қуролли гуруҳларини тарқатиш ёки сонини озайтириш вазифаси шарт қилинган.

Афтидан, Ибодийнинг Трамп томонидан истиснолий равишда кутиб олиниши ҳамда муҳокама муҳитининг ижобий дея баҳоланиши, Ироқдаги шиа етакчиларига – мана, Ибодий Эрон ва унинг тарафдорларига қарши очиқдан-очиқ Америка сиёсати томонига ўтди, деган бир мужда бўлган, кўринади. Бироқ бундай сиёсат томонига ўтиш, Ибодийга ҳали анча қимматга тушади… Бағдоддаги Эрон иттифоқчиларига қарши курашишига, бу курашнинг биринчиси эса, Ироқ армияси қўмондонлари билан бўлишига тўғри келади.

Демак, кўриниб турибдики, Америка Ибодийни қўллаб-қувватлашда Мосул озодлигидан фойдаланмоқчи, чунки Ибодий коррупцияни йўқ қилиш учун ислоҳотлар олиб бориш ва сиёсий ютуқларга эга бўлиш қўлидан келмагани сабабли Америкага кўп нолиганди. Ислоҳотлар ва сиёсий ютуқлар эса, Американинг минтақадаги сиёсатига хизмат қилади, шунинг учун ҳам унинг Мосул жангини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча кучлар, ёрдамлар ва Ғ-16 самолётлари юборишга шошаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Афтидан, «Давлат» ташкилотининг Ироқдаги вазифаси тамом бўлиш арафасида турган ва бундан бошлаб бу вазифаси Сурияга чекланаётган кўринади. Қачон Америка Суриядаги манфаатларига хизмат қилувчи альтернатив топгач, у ердаги вазифаси ҳам тамом бўлади. Зеро, Американинг бу альтернативни топиши ҳамон қийин кечмоқда. Чунки Суриянинг холис аҳли собит туриб, кофир ва унинг меҳмонхона коалициясидан иборат малайларига тиз чўкишни ҳаргиз истамаётир.

Минг афсуски, мусулмонлар устидан мана шу мустамлакачи кофир ҳукмронлик қиладиган бўлиб қолди. Шунинг учун биз кофирнинг мусулмонлар орасига низо солиб, бир-бирларига қарши жанг олиб борадиган қилиб қўйиш учун мазҳабпарастликдан фойдаланаётганини кўриб турибмиз.

Буларнинг барчасига сабаб, мусулмонлар ишларини Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннати асосида бошқарадиган холис ниятли раҳбарнинг йўқлиги, албатта. Бироқ мусулмонлар қалбида Ислом ақидаси мустаҳкам илдиз отган. Шу боис маълум вақтдан сўнг улар мустамлакачи кофир ва унинг малайларини албатта ағдарадилар.

وَلَيَنصُرَنَّ اللَّـهُ مَن يَنصُرُهُ ۗ إِنَّ اللَّـهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ

«Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир»   [Ҳаж 40]

Роя газетасининг 2017 йил 26 апрел чоршанба кунги 127-сонидан

+2
0

Related posts:

Мосулни қайтариб олиш жанги муаммолари
TagsжангиСоҳили Айман
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Европа Иттифоқининг янги лойиҳалари нимани англатади?

  • МАҚОЛАЛАР

    Кўпхотинлик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Босқинчи яҳудий вужуди ва зараркунанда давлатлар турли башарадаги битта душмандир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/