Кашмирни озод қилиш учун фақат хоин ва қўрқоқ кимсагина БМТ ва халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўрайди
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Кашмирни озод қилиш учун фақат хоин ва қўрқоқ кимсагина БМТ ва халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўрайди
2016 йил 21 сентябрда Покистон бош вазири Навоз Шариф БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқиб, БМТдан, халқаро кучлардан ва халқаро ҳамжамиятдан Кашмир низосини ҳал этиб беришни сўради.
Ҳизб ут-Таҳрир-Покистон вилояти Раҳил-Навоз режимининг бундай сиёсатини қаттиқ қоралайди. Чунки бу режим Кашмирни мушрик ҳиндуслар босқинчилигидан озод этиш учун покистонлик мусулмонларни ва ўз қуролли кучларини сафарбар қилиши керак эди. Бунинг ўрнига у кофирлардан умид қилмоқда!
БМТ ва Халқаро ҳамжамиятнинг ҳамда ҳозирги халқаро кучларнинг асл воқесидан хабардор оқил киши қандай қилиб улардан ёрдам сўраши мумкин?! Кашмир, Фаластин, Афғонистон, Сурия, Мьянма, Марказий Африка Республикасида минглаб мусулмонларнинг қатли ом қилинаётганини томоша қилиб турганлар мана шу БМТ ва халқаро ҳамжамият эмасми?! Шарқий Тимурни Индонезиядан, Судан жанубини шимолидан бўлиб, бу ишни ҳимоя қилган мана шу БМТ ва Халқаро ҳамжамият эмасми?! Ҳиндуслар давлати билан яҳудийлар давлатини жиловсиз қўйиб, Кашмир ва Фаластинда етмиш йилдан бери ваҳшиёна репрессия қилишларига, мусулмонларни сўйишларига қўйиб берган, бир вақтнинг ўзида, бу икки давлатнинг бундай жиноятлардан қочиб қутулишлари учун имконият яратиб бераётган мана шу БМТ ва халқаро ҳамжамият эмасми?!
Оддий мусулмон ҳам бугун шу БМТ, халқаро кучлар ва халқаро ҳамжамият воқеини тушуниб, уларнинг мусулмонлар масаласини адолат билан ҳал этишга ва золимларни тийиб қўйишга қимир этишмаётганини, қимир ҳам этмасликларини англаб турибди. Аммо қандай қилиб, бу ҳақиқатни исломий юртлар ҳукмдорлари тушунмасликлари мумкин?! Буни била туриб, БМТ, халқаро кучлар ва халқаро ҳамжамиятдан Кашмирни озод этишни сўраётган ҳар қандай шахс аҳмоқ, қўрқоқ ва сотқин ҳисобланади. Чунки давлат раҳбари, сиёсий шахс ва холис қўмондон ҳаргиз арзонгаровга сотилмайди, Умматни душманга топшириб қўймайди. Бу ташкилотларнинг Кашмирни озод этишларидан умид қилган шахс, Покистон ва Кашмирдаги мусулмонларга холис раҳбар ҳисобланмайди. Бундан ташқари, бош вазир айни талаби билан мушрик ҳиндусларнинг босқинчиликларини мустаҳкамлашлари ва Кашмир мусулмонларини репрессия қилишлари учун қулай фурсат яратмоқда.
Дарҳақиқат, Кашмир мусулмонлари ўз келажаклари Покистон билан боғлиқ эканини бир неча бор таъкидлаганлар. Ҳар намойишларида Покистон байроғини кўтариб чиқмоқдалар, шаҳидларини Покистон байроғи билан кафанламоқдалар, Покистон мустақиллик ҳаракати гимнини куйламоқдалар ва бу «истиқлол маъноси недур, ла илаҳа иллаллоҳдур», дейиладиган нашидадир.
Шу боис Покистон қуролли кучлари учун Кашмир ва унинг мусулмонларини мушриклардан озод этишга сафарбар бўлишлари вақти келмадими, ахир, уларнинг – биз Покистоннинг бир бўлагига айланишни истаймиз, деган ҳайқириқлари дунё бўйлаб жарангламоқдаку!? Бироқ бугунги хоин раҳбарият Кашмирни озод этиш учун қуролли кучларни ҳаргиз сафарбар қилмайди ва бу ишни рошид халифадан ўзга киши ҳаргиз қилмайди. Рошид халифа барча исломий юртларни, улардаги армияларимизни битта давлатга, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатига, Росулуллоҳ САВ роялари остига бирлаштиради. Чунки Кашмир озодлиги сари жиҳод эълон қилувчи, халифадир.
لَأَنتُمْ أَشَدُّ رَهْبَةً فِي صُدُورِهِم مِّنَ اللَّـهِ ۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ قَوْمٌ لَّا يَفْقَهُونَ
«(Эй мўминлар), аниқки, сизлар (мунофиқларнинг) дилларида Аллоҳдан кўра қўрқинчлироқсиз, бунга сабаб, улар (Аллоҳнинг қудратини) англамайдиган қавм эканликларидир» [Ҳашр 13]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистондаги матбуот бўлими
Twitter: http://twitter.com/htmediapak
Facebook: http://www.facebook.com/pages/Naveed-
Butt-Media-Office-HT/116266191744214
e-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">htmediapak@gmail.com
Webpage: www.hizb-pakistan.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми