Қадрли биродар «Ахбор Явм» газетаси бош муҳаррири!
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот раддияси
Қадрли биродар «Ахбор Явм» газетаси бош муҳаррири!
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мавзуимиз, етакчи газетангизда чоп этилган хатони тўғрилаш ҳақида.
Янги ҳижрий 1438 йилнинг биринчи куни, милодий 2016 йил 2 октябр якшанба куни ушбу маъмур газетангизнинг 7936-сони 3 бетидаги сарлавҳада бундай дейилган:
«Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти турмуш қурмаган зинокорга қўлланувчи ҳукмнинг ўзгартирилишини танқид қилмоқда. Абу Халил: шариат аҳкомларини ўзгартириш Уммат ижмои билан бўлади, сиёсий қарор билан эмас».
Биринчи жумлада хато йўқ. Аммо иккинчи жумлани газета ё хато қилиб ёки мен айтган гапни тушунмасдан менга мансуб гап қилиб қўйибди, уни мен айтмаганман. Шунингдек, Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти расмий нотиғи ёрдамчиси йиғинимизда раислик қилган нотиқ биродар Муҳаммад Жоме ҳам бу гапни айтган эмас. Чунки бу гап Ислом фикрлари ва тушунчаларига зиддир. Сабаби, на Уммат ижмои билан ва на бошқаси билан Аллоҳнинг аҳкомлари алмашмайди. Аллоҳнинг Китоби ва Росули САВнинг суннатлари дохил шаръий далил билан исботланган ҳар бир ҳукм алмашмайди шаръан. Билъакс, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу каломига кўра, унга риоя қилмоқ шарт:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى اللَّـهُ وَرَسُولُهُ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ الْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ ۗ وَمَن يَعْصِ اللَّـهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا مُّبِينًا
«Аллоҳ ва Унинг Росули бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмас. Ким Аллоҳ ва Унинг Росулига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озгандан озибди» [Аҳзоб 36]
Чамаси, устоз Ҳаннон йиғинимизда нутқ сўзлаган кишилар гапини аралаштириб юборган кўринади, чунки улар ҳар хил фикрий ва сиёсий ўқув юртларидан келганлар, шу боис улар томонидан айтилган гапларни Ҳизб ут-Таҳрирга мансуб қилиб қўйган бўлиши мумкин.
Умуман, биз сизларга ойлик йиғинимизга ташриф буюрганингиз учун ташаккур билдирамиз. Шу билан бирга, у ерда билдирилган фикрларни нақл қилганингиздан ҳам миннатдормиз. Айни беқасд қилинган хатони тўғрилаб қўйишингизни умид қилиб қоламиз.
Аллоҳ сизга биздан ва Исломдан улуғ мукофот ато этсин.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Телефон: 0912377707 – 0912240143
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">spokman_sd@dbzmail.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми