Дўқ-пўписалар ортидан Дамашқ Ғутасида Ҳизб ут-Таҳрирнинг икки аъзоси ўғирлаб кетилди

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Дўқ-пўписалар ортидан Дамашқ Ғутасида Ҳизб ут-Таҳрирнинг икки аъзоси ўғирлаб кетилди
2016 йил 11 октябр сешанба куни Сабқо шаҳрида 55 ёшли ҳожи Абу Молик ўғирлаб кетилди. Орадан тўрт кун ўтиб, 15 октябр шанба куни Айнтармо минтақасида 32 ёшли Абу Абдурраҳмон Жубар ҳам ўғирланди.
Биз шуни таъкидламоқчимизки, бу ўғирлашлардан сал аввал, Дамашқ Ғутасида Файлақи Раҳмон жамоаси ва унга алоқадор шахслар даъватни етказувчи кишиларга қарши иғвогарлик қилиб уларни бадном қилишга уринишган ҳамда уларга таҳдид қилишган эди. Маълумки Файлақи Раҳмон айни икки жиноят содир этилган минтақани назорат қилади. Бундан олдин, 2015 йил 24 апрелда Жайшул Ислом шайх Абу Суҳайб Нажжорга нисбатан суиқасд қилишга ва ўғирлаб кетишга уринган эди. Кейин 2015 йил 26 апрелда Дома шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрирнинг икки аъзоси ўғирланди, кейинроқ улар Жайшул Ислом қўлида экани маълум бўлди ва у ерда етти ой ҳибсда ётди. Аллоҳ Таолонинг
وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ ۖ إِنَّ اللَّـهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
«Ерда (зулму-зўравонлик билан) бузғунчилик килишга уринма? Чунки Аллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас» [Қасос 77]
وَاللَّـهُ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
«Аллоҳ бузғунчиларни севмас» [Моида 64]
деган каломини била туриб, мана шундай манфур жиноятга қўл ураётганлар билиб қўйсинлар: Шом аҳли бузғунчиларни кўнгиллари тусаган ишни қилишларига ташлаб қўймайдилар. Чунки улар бузғунчиларни ва Асад режимидаги бузғунчи тоғутларни илдизлари билан қўпориб ташлаш учун қўзғалганлар. Файлақи Раҳмон раҳбарлари бундай жиноятга қўл урган кимсаларни тийиб қўйсин. Ер юзида ўзини олий тутиб, мени ҳеч ким назорат қилолмайди ва терголмайди, деб ўйловчилар Аллоҳдан қўрқсин, Аллоҳнинг мана бу сўзларини эсласин:
إِنَّ اللَّـهَ يُدَافِعُ عَنِ الَّذِينَ آمَنُوا
«Аллоҳ мўминларни албатта мудофаа қилур» [Ҳаж 38]
إِنَّ اللَّـهَ عَزِيزٌ ذُو انتِقَامٍ
«Албатта, Аллоҳ кучли ва интиқом олувчидир» [Иброҳим 47]
Эй бутун Шомдаги мусулмонлар, хусусан, Ғута аҳли!
Аллоҳ сиздан истаганидек ҳаққа ёрдам берувчи, ҳақ аҳлини ҳимоя қилувчи бўлинг, фарзандларингизни ўғирлаб кетаётган золимларни тийиб қўйинг. Шуни билингларки, сиз ҳақни талаб қилишингиз ва ҳақ устида собит туришингиз билан, нафси аммораси йўлига кириб, сизнинг қонингиз ва ҳурматингиз билан ўйнашаётган, қўзғолонингизни издан чиқармоқчи бўлаётган кимсалар йўлини қирқмоқдасиз. Шунинг учун даъватни етказувчи биродарларингиз билан бирга бўлинг, зулмдан қўрқиб ёки золимдан ҳайбатланиб, ҳақни айтишдан тўхтаб қолманг.
Имом аҳмад ўзининг «Муснад»ида Абу Саиддан ривоят қиладики, Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:
«لاَ يَمْنَعَنَّ أَحَدَكُمْ هَيْبَةُ النَّاسِ أَنْ يَقُولَ فِي حَقٍّ إِذَا رَآهُ، أَوْ شَهِدَهُ أَوْ سَمِعَهُ»
«Бирортангиз ҳақни кўрса ёки гувоҳи бўлса ёхуд эшитса, одамлардан ҳайбатланиб, ҳаргиз уни айтмай қўймасин».
Ҳизб ут-Таҳрир-Сурия вилояти матбуот бўлими
Skype: TahrirSyria
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">media@tahrir-syria.info – Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">ahmadabdalwahab2@gmail.com
Сурия вилояти расмий сайти: www.tahrir-syria.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!