| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Мўъмин банда одоб – ахлоқини чиройли қилиши фарздир

Мўъмин банда одоб – ахлоқини чиройли қилиши фарздир

By htadmin
28.11.2016
1884
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم
Мўъмин банда одоб – ахлоқини чиройли қилиши фарздир

Анас розияллоҳу анҳу дедилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларнинг энг чиройли хулқлиси эдилар”. Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

Бугунги кунга келиб бутун дунё бир бўлиб мусулмонларни уйғонишдан тўсишга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Ва дунё сиёсати бошқарувида бўлган куфр олами ушбу мақсади йўлида ҳар қандай жирканчликларга қўл уриб келмоқда.

Ушбу мақоламизда биз куфр олами давлатлари мусулмонлар устида қилаётган хийлалар, макрлар тўғрисида гапирмоқчи эмасмиз. Хозирда“Мусулмонлар уйғонишлари, ҳаётда юксалишлари, куфрнинг бугунгидек хор малайи бўлмасдан яшашлари учун одоб – ахлоқни ўнглашни асосий ечим қилиб олиш мумкинми?” шу ҳақидасўз юритмоқчимиз. Мусулмонлар ушбу уйғонишни нима эканини тушуна олишмаётгани баробарида, ўзлари зулмда қолишаётганини, дунёнинг ҳамма ерида фақатгина мусулмон миллати хорланиб, ўлдирилиб, яна унинг устига мана шу мусулмонларнинг ўзлари жиноятчи, террорист қилиб кўрсатилаётганини кўриб туришибди ва бунга қандай ечим топиш керак?, ахир бизнинг динимиз барча замонлар ва маконлардаги муаммоларга аниқ – тиниқ ечим берадиган дин?!, деб ишонганлари учун, Исломнинг турли мавзуларидан хозирги хор холатга ечим қидириб кўришмоқда.

Яъни хозирги хорликни кўриб турган ва Исломнинг бундай хорлигига ачинаётган баъзи мусулмонлар ечимни, мусулмонлар иқтисодий соҳада кучайиш билан, бойлик тараққиёти йўналиши билан холатни ўзгартириш керак, деган фикрда деб ўйласа, бошқалари мусулмонлар харбий соҳада устун бўлмагунларигача хозирги хор холатдан чиқишмайди, деган гумонларни қилишмоқда. Ва ҳоланки, буларнинг ҳар иккаласи ҳам мусулмонларнинг ҳаётини хорликдан азизликка, дунёни бошқарувчи буюк илоҳий мабдаий давлат кўринишига олиб чиққан Росулимиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ишда тутган тариқатига, суннатига, жорий қилган шариатига тўғри келмаслигини, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратига оддий кўз билан қараб ҳам билиш, тушуниш мумкин.

Лекин хозир сўз юритмоқчи бўлганимиз мазкур иккала ечим деб гумон қилинган нарсаларнинг нотўғрилиги ҳақида ҳам эмас, хозир гапирмоқчи бўлаётган мавзумиз худди шундай ечим деб қаралаётган Исломнинг яна бир мавзуси, Аллоҳнинг бандаларига фарз қилган бир амали – ахлоқни тузатиш ҳақидадир.

Кўпчилик Ислом олимлари мусулмонларнинг хозирги хорлигидан олиб чиқишнинг ечими – мусулмонлар ахлоқларини ўнглашлари керак, ҳамма мусулмонлар одоб – ахлоқли бўлишлари керак, ана шундагина мусулмонлар секин – аста тараққий этиб, жамиятни ишғол этиб, натижада, яшаётган жамиятларини ҳам исломий жамиятгаайлантириб олишади, деган фикрни тўғри деб ҳисоблашмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Мусулмонлар ахлоқларини тўғрилашлари билан хозирги хор – тубан холатдан чиқиб олишадими?

Бу ерда жамиятларимизни бошқариб турган, кофирлар томонидан ўйлаб топилган, моддий манфаатларни жалб қилиш учун тузиб чиқилган капиталистик қонунлар жорий бўлиб тургани холида, унинг ичига Исломий қонунларни секин – асталик билан киргазиб бориб, жамият бошқарувини Исломий қилиб олиш мумкинми ёки мумкин эмасми?, деган мавзу ҳақида бахслашмаймиз, чунки бу тўғрида авваллари кўп марта гапирилган бўлиб, бир неча важҳларга кўра, Аллоҳ Таъолонинг пок шариатига мутлақо тўғри келмайдиган бир жирканч ишдир.

Хозирда биз одоб – ахлоқни асосий бир мавзу қилиб ушлаб олиш ҳақида, ушбу Аллоҳ буюрган фарз билан мусулмонларнинг ҳаёти бошқарувини куфр қўлидан қайтариб олиш мумкинми?, мана шу тўғрисида суҳбатлашамиз.

Бу ечим биринчидан, юқорида айтиб ўтганимиздек Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тутган йўлларига тўғри келмаса, иккинчидан, оддий воқеликка қараш билан ҳам англашимиз мумкинки, мусулмонлар ҳар қанча одоб – ахлоқ устида катта тадқиқотлар олиб боришмасин, ҳар қанча ахлоқларини ўнглашмасин, уларнинг баъзиларини ахлоқлари яхшиланади, яхши одамга айланишади, атрофларида одамлар билан чиройли одобда муомилада бўлишади, лекин бу жамият бошқарувини мусулмонларнинг қўлига олиб бера олмайди, табиийки, мусулмонларни хозирги зулмлардан қутқара олмайди. Ва айни дамда, Исломни йўқ қилишга бор кучини сарфлаётган куфр олами ҳам ўз ишидан тўхтамайди, бу ёқда эса, мусулмонлар фақатгина одоб – ахлоқни тўғрилаш, ҳаётларида учрамайдиган, ёки учраса ҳам, ўша учраган муаммоларни шаръий йўл билан хал қилишга куфрий қонунлар йўл бермайдиган фиқҳий бахсларни уюштириш билан овора бўлиб ўтираверадилар.

Бундан ташқари, одоб – ахлоқ масаласи жамиятда мусулмонларнинг холини ўзгартириш учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннати жиҳатидан тўғри эмаслиги ва оддий воқеликка қараганда, ақл билан ўйлаб кўрилганда ҳам бу мавзунинг ўзи мусулмонларни оламшумул муаммолар гирдобидан олиб чиқа олмаслиги билан бир қаторда, Аллоҳ Таъоло бандаларига одоб – ахлоқларини яхшилашга буюрган, бу амални фарз қилиб Ўзининг қулларига елкасига юклаган, лекин бирон ерда фақат мана шу нарса билан мусулмонларнинг ҳамма муаммолари ечилиб кетади, одоб – ахлоқни ўнглаш билан мусулмонлар ўзларининг ақидасига мувофиқ бошқарилувчи жамияти, давлати бўлади, деган маънога яқин ҳам келадиган бирон оятни нозил қилмаган, ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шунга яқин ҳадис ривоят қилинмаган.

Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган, ким одобини яхши қилса, ёки қалбини покласа, ёки яхши сифатларни ўзида жамлаб ёмон сифатлардан узоқ бўлса каби шунга ўхшаш, яхши амалларни қилса у нажот топиши ҳақидаги оят ва ҳадисларга келсак, бу ҳужжатларнинг барчаси, Аллоҳга иймон келтирган мўъмин банда, албатта, одоб – ахлоқини Аллоҳнинг бир фарзи, буйруғи сифатида қараб, шу тушунчага мувофиқ амал қилиши кераклигини, яъни одоб – ахлоқли бўлиш мўъминга фарз эканини ифодалайди, худди намоз бир буюк фарз амал бўлгани, закот бир буюк фарз амал бўлгани каби. Асло мусулмонларнинг хор – тубан холатидан олиб чиқадиган, оламшумул умумий муаммоларни хал қилувчи ечим бўладиган бир умумий – худди ақида каби – дунёдаги ҳамма муаммоларга ечим бўлувчи нарса бўла олмайди.

Ва яна Ислом шариати ибодат, муомалот ва жазо низомлари каби низомларни теранлик билан баён қилиб берган бўлса-да(масалан, муомилот ишларида содир бўлган жиноятларга аниқ жазолар, ёки ўлганнинг ортида қолганларга унинг мулкини қандай қилиб бўлиб бериш кераклиги тўғрисидаги мерос оятлари ва бошқалар каби), ахлоқ учун алоҳида батафсил низомни баён қилмади. Балки ахлоқ аҳкомларини Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари деган эътиборда муолажа қилди, яъни Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига амал қилиш, энг олий ахлоқли бўлишдир, деб белгилади. Буни

وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٍ

“Албатта, сиз буюк хулқ устидадирсиз”. (Қалам. 4)

оятидан билишимиз мумкин. Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам жамиятни бошқаришда(сиёсат юргизишда), одамлар билан шахсий алоқаларда, Роббиси билан алоқада(ибодат ахкомларида) қандай йўл тутган бўлсалар, ана ўша буюк хулқдир.

Аллоҳ Таъоло Қуръони Каримнинг кўпгина сураларида инсон ўзида мужассам этиши ва доимо интилиши вожиб бўлган сифатларни баён қилган. Бу сифатлар эътиқод, ибодат, муомалот ва ахлоқдан иборат бўлиб, бу тўрт сифат барчаси яхлит бир мажмуага айланмоғи лозим. Аллоҳ Таъоло “Луқмон” сурасида шундай дейди:

وَإِذْ قَالَ لُقْمَانُ لِابْنِهِ وَهُوَ يَعِظُهُ يَا بُنَيَّ لَا تُشْرِكْ بِاللَّهِ إِنَّ الشِّرْكَ لَظُلْمٌ عَظِيمٌ * وَوَصَّيْنَا الْإِنسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْناً عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ * وَإِن جَاهَدَاكَ عَلى أَن تُشْرِكَ بِي مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ فَلَا تُطِعْهُمَا وَصَاحِبْهُمَا فِي الدُّنْيَا مَعْرُوفاً وَاتَّبِعْ سَبِيلَ مَنْ أَنَابَ إِلَيَّ ثُمَّ إِلَيَّ مَرْجِعُكُمْ فَأُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ * يَا بُنَيَّ إِنَّهَا إِن تَكُ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِّنْ خَرْدَلٍ فَتَكُن فِي صَخْرَةٍ أَوْ فِي السَّمَاوَاتِ أَوْ فِي الْأَرْضِ يَأْتِ بِهَا اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٌ * يَا بُنَيَّ أَقِمِ الصَّلَاةَ وَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنكَرِ وَاصْبِرْ عَلَى مَا أَصَابَكَ إِنَّ ذَلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ * وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحاً إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ * وَاقْصِدْ فِي مَشْيِكَ وَاغْضُضْ مِن صَوْتِكَ إِنَّ أَنكَرَ الْأَصْوَاتِ لَصَوْتُ الْحَمِيرِ

 “Эсланг, Луқмон ўғлига панд-насиҳат қилар экан, деган эди: «Эй, ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк келтириш катта зулмдир». Биз инсонга ота-онасини (яъни, уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни, она қорнидаги ҳомила каттарган сари онанинг ҳоли қуриб, заифлаша борур). Уни (кўкракдан)ажратиш (муддати) ики йилдан (келур). (Биз инсонга буюрдикки), «Сен Мен-га ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз Ўзимга қайтажаксан!» Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарса-ларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да), дунёда яхши муомалада бўлгин ва ўзинг Менга ижобат-тавба қилган кишиларнинг йўлига эргашгин! Сўнгра (яъни, қиёмат кунида) Ўзимга қайтурсизлар, бас, Мен сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини берурман. (Луқмон деди): «Эй ўғилчам, шак-шубҳа йўқки, агар хардал уруғидек(бир зарра яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас, у (амал) бирон харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер ости-да бўлса, ўшани-да Аллоҳ келтирур. Зеро, Аллоҳ сергак ва огоҳдир. Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (бало)-ларга сабр қил! Албатта, мана шу ишларнинг мақсадга мувофиғидир. Одамлардан(мутакаббирлик билан) юзингни ўгирмагин ва ерда кибру ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас. Юрганингда ўртача юргин ва овозингни паст қилгин, чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир». (Луқмон. 13 – 19)

Бундан ташқари Фурқон сурасининг 63 – 76, Исро сурасининг 23 – 38 оятларининг ва бошқа, мўъминларни чиройли хулқли бўлишга, ёмон хулқлардан ўзини тийишга тарғиб қилувчи оятларни кўриб чиқадиган бўлсак, буларнинг барчаси, яъни яхши сифатларни ўзида жамлаб ёмон сифатлардан узоқ бўлиш, чиройли хулқли бўлиш инсон Аллоҳ Таъоло борлиги ҳақидаги ақидага келиб олганидан кейин, ушбу ақидадан балқиб чиққан тузум татбиғининг натижаларидир. Инсонларнинг яшаш тарзини, тубанликдан юксаклик томонга ўтишинитаъминловчи, ҳар қандай муаммога ечим бўлувчи нарса эса, ақидадир.

Шунинг учун мусулмон ахлоқий сифатларни ўзида мужассам этиб, улар Аллоҳдан тақво қилишга чамбарчас боғлиқ сифатлар бўлгани учун ҳам итоат билан уларни амалга оширмоғи даркор. Ахлоқ алоҳида муайян буйруқ ва тақиқлардан иборат бўлишидан ташқари, ибодат натижаси ўлароқ:

اتْلُ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِنَ الْكِتَابِ وَأَقِمِ الصَّلَاةَ ۖ إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ ۗ وَلَذِكْرُ اللَّهِ أَكْبَرُ ۗ وَاللَّهُ يَعْلَمُ مَا تَصْنَعُونَ

“(Эй Муҳаммад), сиз ўзингизга ваҳий қилинган Китоб – Қуръондан бўлган (оятлар)ни тиловат қилинг ва намозни тўкис адо қилинг! Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур. Аниқки Аллоҳни зикр қилмоқ (барча нарсадан) улуғроқдир. Аллоҳ қилаётан ишларингизни билиб турур”. (Анкабут. 45)

вужудга келиши ҳам, муомалотларда риоя қилиниши вожиб бўлган ҳолатлардан – “Савдода ёлғон ишлатиш харомдир”маъносидаги ҳадис каби — вужудга келиши ҳам мумкин. Бу эса мусулмоннинг шахсида ахлоқни яна ҳам барқарор қилиб, унинг ажралмас сифатига айлантиради. Шунга кўра, ахлоқ мустақил сифатлардан иборат бўлган ҳолда ҳаётнинг бошқа низомлари билан уйғунлашиб бориши мусулмон шахснинг ҳақиқий баркамол бўлиб етилишини кафолатлайди. Қолаверса, хулқни ўзида мужассам этиш ҳаёт майдонида бу хулқ фойда етказгани ёки зарар келтиргани учун эмас, балки Аллоҳ Таолонинг амрига жавобан, тақиқларига сўзсиз итоат этиш маъносида амалга оширилади. Бу эса, модомики, мусулмон манфаат ортидан қувмай, Исломни бутунича ўз ҳаётига татбиқ этишда сабот билан яшар экан, унинг шахсида чиройли ахлоқни доимий ва барқарор бўлиб боришига хизмат қилади. Чунки хулқдан кўзланган мақсад манфаатпарастлик эмас, аксинча, манфаатпарастлик хулқдан нарида бўлмоғи вожибдир.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бизлар модомики ўзимизни бугунги хорликдан, тубан яшашдан, куфр тузуми тазйиқларидан олиб чиқишни хоҳловчи мусулмон, деб хисобласак, ана шу ақидамиздан келиб чиққан барча фарз ва бошқа амалларни, ушбу ахлоқни тўғрилаш билан бир қаторда, барчасини ҳаётимизда жорий қилишимиз керак. Ана шунда Оиша розияллоҳу анҳо айтганларидек, كان خلقه القرآن – “У кишининг (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) хулқлари Қуръон эди”. (Муслим ривояти) бизларнинг ҳам хулқларимиз Қуръон бўлади, ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳаси Қуръон бўлади ва бу бизнинг хулқимиз бўлади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим

01.07.2015й.

0
0

Related posts:

No related posts.

Tagsодоб – ахлоқ
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мисрнинг барча масжидларда ўқиладиган жума хутбалари битта қилинмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сурия режими вазифаси босқинчи яҳудийлар давлатини ҳимоя қилиш ва унинг хавфсизлигини сақлашдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ислом Уммати юксалиш, ривожланиш ва тараққиёт учун барча шарт-шароитга эга

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/