Мисрнинг барча масжидларда ўқиладиган жума хутбалари битта қилинмоқда

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Сисий Миср масжидларида ўқиладиган жума хутбалари ўзининг Ислом ва мусулмонларга қарши кураши ва одамлар овозини ўчириши учун бир садо бўлишини хоҳлаяпти
Мисрнинг барча масжидларда ўқиладиган жума хутбалари битта қилинмоқда
Яқинда Миср режими юртдаги барча масжидларда айтиладиган жума хутбалари матнини битта қилиниши тўғрисида қарор чиқарди.
2016 йил 12 июл сешанба куни Миср Вақфлар вазирлиги масъуллари Мисрдаги масжид имомларига жума намози учун ёзиб тайёрланган битта хутба берилишини маълум қилди.
Миср масъуллари бу ҳақда «Рейтер» ахборот агентлигига баёнот берди. Бу баёнот Вақфлар вазирлиги раиси Мухтор Жуманинг вазирликнинг вилоятлардаги вакиллари иштирокида ўтказган йиғини ортидан янгради.
Вақфлар вазирлигининг Қоҳира яқинидаги Қалюбия вилоятидаги вакили Сабрий Дувайдор «йиғин қатнашчиларидан ҳам, вазирлик вакилларидан ҳам ҳеч ким ёзилган битта хутба билан боғлиқ таълимотларга эътироз билдирмай, муаммосиз қабул қилганликларини»ни таъкидлади.
«Вақфлар вазири келаси жумадан эътиборан, шахсан ўзи ёзилган хутбани бошлаб беришини билдирганини» қўшимча қилди. Бу ягона хутба Азҳари Шариф ва Вақфлар вазирлигидаги диний уламолар томонидан ёзилишини таъкидлади.
Вазирлардан бирининг айтишича, хутбанинг ёзилишида парламент кенгашидаги диний масалалар ва Вақф ишлари қўмитаси ҳам ўз фикрлари билан қатнашади ҳамда бу борада психология ва ижтимо олимлари, инсонпарварлик тараққиёти мутахассисларининг ҳам алоҳида роллари бўлади.
Вақфлар вазирлиги масъуллари хутбанинг ёзиб берилишини имомларнинг хутба учун белгиланган маълум муддатга риоя қилишлари билан ҳамда эркин хутба қилиш чоғида «фикрлари сочилиб» кетмаслигини таъминлаш билан оқлади. Бундан олдин Вақфлар вазирлиги ҳар ҳафта жума хутбасида тўхталинадиган маълум масалаларни белгилаб берар эди. (Сода ватан сайти).
Роя газетасининг 2016 йил 20 июл чоршанба кунги 87-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!