| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ҳидоят, ҳидоят изловчилар учундир!

Ҳидоят, ҳидоят изловчилар учундир!

By htadmin
28.11.2016
1976
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Ҳидоят, ҳидоят изловчилар учундир!

Ҳидоят…Бу қандай неъмат? Унга қандай эришилади? Унга эришиш қийинми ё осон? Ҳидоят инсонга қай тариқа етиб келади? Бу калимани баҳоси қанча? Қаердан изланади? Ҳа, бу саволлар барча инсонлар қатори менга ҳам тинчлик бермас эди. Шу нарсага амин бўлдимки, инсон покиза қалб ва холис ният билан ҳақни изласа ва интилса, албатта ҳидоят номли буюк неъматни қўлга киритар экан. Аллоҳнинг ўзи унга нурни, яъни ҳидоят элчисини қай  йўл билан бўлсада рўбарў қилар экан.

Болалик чоғларим эди, отам "Қани, қизалоғим буёққа кел, намоз ўқишни ўргатаман”, деб оғир босиқлик билан намоз рукнларини ўргатганлари ёдимдан чиқмайди. “Намоз нима учун ўқилади?”, дея болаларга хос   саволларимга ўз билганларича жавоб беришдан  чарчамас эдилар. Онам эса аксинча, ўзлари олий маълумотли бўлганликлари ва динни етарли даражада тушунмаганликлари сабабли, отамни бу ишидан норози бўлар, болани ақлини ҳозирдан чалғитманг, ундан кўра дарсларини қилсин, катта бўлганида шундоғам ўрганиб олар, дея қаршилик қилар эдилар. Мактабда аъло баҳоларга ўқишим, синфдошларим олдидаги ижобий хулқларимни кўриб, онам менга бирор ножўя сўз айтишдан ўзларини эҳтиёт қилар эдилар.  Кунлар шу йўсинда давом этар, отамни ҳар кунги қалбларга ором бергувчи  сўзлари, насиҳатлари кичкина вужудимда буюк қудрат Соҳибига бўлган  меҳримни  зиёда  қилар эди.

Олтинчи синфни тамомлаб, ёзги таътилга чиққандим, кунларнинг бирида отам менга Қуръон оятларининг ўзбек тилига таржима қилинган китобини совға қилдилар. Шу кундан бошлаб ушбу муқаддас китобдан бошимни кўтаролмай қолдим. Ундаги рахмат оятларини ўқир эканман,   завқим янада ортар ҳамда Роббимга бўлган чексиз муҳаббатим ошиб борар эди. Азоб оятларига келганимда эса, Роббимнинг ғазабини ҳис этар, хатто ёш бўлсамда, вужудимдаги қўрқувдан титроққа тушардим. Айниқса, ушбу каломда зикр этилган Пайғамбар алайҳиссаломларнинг такрорланмас қиссалари ўзига мафтун қилиб қўйган  эди.

Йиллар кетидан йиллар ўтар, ёшим улғайган сари ҳаёт ҳақидаги тушунчаларим ҳам ўзгариб борар эди. Шу туфайли, ҳаётдаги, жамиятдаги юз бераётган воқеа-ҳодисаларга бўлган муносабатим, қарашларимни ўзгача тус олаётганини ҳис этар эдим. Ушбу китобда мени ҳайрон қолдирган жиҳатлари шу эдики, жамиятни ислоҳ қилишга қаратилган ажойиб буйруқлар бор эди. Шунингдек, ташқи ва ички сиёсий бошқарувга оид ҳукмларини Яратувчи очиқ баён қилар эди. Бу ҳолат мендаги саволларни зиёда қилар эди.  Жамиятга оид шунча буйруқлар бор экан, нега биз уларга амал қилмаймиз?  Ёки бу ҳукмлар фақат ўша Пайғамбаримиз САВ даврларигагина хосми? Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин, ахир биз ҳам Росулуллулоҳ САВ нинг умматларимизку? Ахир бизлар ҳам  мусулмонлармизку?

Отамдан бу саволларимга жавоб изласам, қисқа қилиб, "Қизим, бу китоб Аллоҳнинг каломи. Уни катта домлалар яхши тушунади. Бизга ўхшаган омилар ҳамма жойига ҳам тушунавермаймиз”, дея чекланар эдилар.

Бир куни китоб дўконини айланиб, ҳар хил қизиқарли китобларни харид қилиб турган эдим. Дўконга бир салла ўраган басавлат одам кириб келди. Шу пайт менда саволларимни шу кишидан сўраш фикри пайдо бўлди ва ёнларига бориб, саволларимни баён қилган эдим, жавоб беришдан бош тортдилар. Балки мен очиқ, яъни рўмолда эмаслигим у инсоннни ғазабини келтиргандир, балки ноўрин савол бергандирман. Нима бўлганда ҳам, саволларим бўғзимда қолди. Аммо мендаги ғалаён сўниш ўрнига, янада алангаланар эди.

Коллежни аъло баҳолар билан тугаллаб, Жаҳон тиллари университетига ҳужжат топширдим. Билимим етарли бўлишига қарамай, имтиҳондан ўта олмадим. Бунинг сабабини тўлиқ ўрганиш учун қилаётган ҳаракатларимни кўрган муассаса маъмурияти, ўқиш ниятим бўлса контракт асосида қабул қилинишим мумкинлигини айтишди. Афсуски, бизнинг оилада бундай моддий имконият йўқ эди. Бу ишлардан жуда қаттиқ изтиробга тушдим. Отам мени юпатиб, "Хафа бўлма қизим, адолат йўқ замонда яшаяпмиз, биз каби оддий оилаларнинг фарзандлари бундай жойларда ўқий олмайди", дедилар. Лекин нега, нима учун? Ҳукумат томонидан оғиз кўпиртириб айтилаётган бепул таълим даъволари қани? Келажак авлодга ғамхўрлик шуми? Нега жамиятимиз бундай адолатсизликларга тўла? Наҳотки, Аллоҳ бизларга адолат қилмаса? Ёки Яратувчи бандасини яратгану, ўз ҳолига ташлаб қўйганми? Ёки ўрмон қонуни, яъни кучли кучсизни эзиш устуворми?  Бундан буён менинг қисматим ўзгаларнинг бошига ҳам тушмаслиги учун  қандай йўл тутишим керак? Айбдорни топа олмай, тиконлар орасида тўлғонаётган жабрдийда жонивор каби ҳеч қаерга сиғмас эдим. Ҳаётимда юз бераётган  ишларни кузатар эканман, мен билмаган бир нарса борлигини,  шу нарсани кимдан сўраб билишим мумкинлигини ўйлаб ўйимга ета олмасдим.

Кунлар кетидан кунлар ўтар, жамиятдаги адолатсизликларни янада ҳис қилиб борардим. Аммо мен энди аввалги Нодира эмасдим. Аввал ўзим яшаб турган жамиятдаги ҳақсизлик, адолатсизлик ҳамда оддий халқнинг жабрлинишини ҳис қилмасдим. Кимдир ҳукуматга нисбатан салбий фикр билдирса, инсон ўз бахти учун ўзи курашиши кераклигини, буюк келажак йўлида барча юрт фуқаролари ўз ҳиссасини қўшишлигини синфдошларимга, сўнг коллеждаги курсдошларимга тинимсиз уқтирар эдим. “Ўзинг курашишни билмай айбни жамиятдан излама”, дея танбеҳ берар эдим.  Қачонки, ўзим бу адолатсизликларни ҳис қилганимдан сўнггина, ушбу фикрларим қанчалик юзаки эканлигини, ОАВ даги шиорлар, буюк келажак ҳақидаги баландпарвоз гаплар, қуруқ сўзлардангина иборат эканлигини англай бошладим. Эндиликда қаерга бормай, ким билан суҳбатлашмай,  жамиятимизни ҳар бир қатламидаги адолатсизликлар менга ўзини кўз – кўз қилаётгандек бўлиб кўринар,  ушбу хатоликларни қандай тўғрилаш, яшаётган жамиятимни, муҳитимни, қандай қилиб фаровон турмуш тарзига айлантириш ҳақида ҳарқанча бош қотирмай, булутли кунда қуёш кўринмагандек, юксаклик чўққилари ҳеч кўринмас эди.

Ўтаётган кунларнинг бирида эшик қўнғироғи чалинди. Хозиргидек рўза  кунлари эди. Эшикни очсам иссиқдан силласи қуриган бир аёл турар эди. Эгнига узун ва кенг кўйлак кийган, шу иссиқда катта қилиб рўмол ўраб олган бу аёлни кўриб тўғриси бироз чўчидим. Чўчишимнинг сабаби, балки ҳар куни тарғиб этилаётган сохта ташвиқотлар таъсиридир. Сўз бошламасимданоқ,  ним табассум қилиб узр сўраганича ўзини рўзадорлигини, нариги махаллага иш билан келганлигини, қайтишда холсизланиб тўғри келган эшикни қоқишга  мажбур бўлганлигини тушунтира кетди. Тезда уйга таклиф қилдим. Лекин аёл кира олмаслигини, қийин бўлмаса бир идишда сув олиб чиқишимни илтимос қилди. “Юз қўлимни муздек сувда ювиб олсам бўлгани синглим” – деди. Мен қўярда қўймай аёлни уйга олиб кирдим. Негадир шу аёл билан суҳбатлашишга ички бир туйғу туртар эди. Аёл кириб ховлида юз-қўлларини ювиб таҳорат олди ва кетишга чоғланди. Уйга бориб пешин намозини ўқиши кераклигини айтарди.

У аёлнинг юзидаги нур мени тамоман ўзига ром этиб бўлган эди. Унинг  сиймосида йўқотган қадрдон инсонимни топгандек бўлардим. Мен ҳам намоз ўқийман, келинг бирга ўқиймиз бахонада бироз салқинлаб оласиз  дедим. Пешин вақти киришига хали ярим соат бор эди. Шу вақтдан фойдаланиб аёлни суҳбатга тортдим. Аввало “Нега шу иссиқда бу ҳолда кийиниб юрибсиз” – деган саволни бердим, у ўзини муслима бир аёллигини, Аллоҳ муслима аёлларга кўчада шундай кийиниб юришга буюрганлигини айтди. Меҳмон аёл ҳар бир сўровимни, ним табассум ила диққат билан тинглар ва жуда ёқимли тарзда жавоблар берар эди. Унинг юзидан самимийлик, ҳақиқат, меҳр, шу билан бирга ўзига хос қатъийлик, журъат, шижоат ёғилиб турар эдики, уларни сўз билан таърифлашга сўз ожизлик қилар эди.

Мен неча йиллардан бери жавобини топа олмаётган саволларимга  эҳтиёткорлик билан, бирма-бир жавоб берар эди. Дунё ҳаётига назар ташлатар, бўлаётган воқеликларга ўз эътиқодидан келиб чиқиб муолажа қилар ҳамда қалбимдаги кечинмаларга малхам излар эди. Мен бундай содда ва оддий бўлган, шу билан бирга ғиж – ғиж маъноларни ўз ичига жамлаган сўзларни ҳаётимда биринчи марта эшитиб турганим боис, бутун вужудим қулоққа айланган эди. Худди қаттиқ чанқаган инсон сув ичса роҳатланганидек, унинг бераётган жавобларидан қалбимдаги тугунлар ечила бошлаётганини ҳис эта бошладим. Биз пешин намозидан сўнг ҳам кўп суҳбатлашдик. Сўнгра опа кетишга чоғландилар, уйига бориб ифторликка егулик тайёрлаши кераклигини айтди. Истамасамда хайрлашишга мажбур бўлдим. Эшикдан чиқар экан “Саволларингизга қалбингиз хотиржам бўладиган, ақлингиз қаноатланадиган тарзда жавоб бера олдимми, мубҳам бўлиб қолмадими?” дедилар, “Бўлди опажон тушундим, ҳаммаси жойида, хижолат бўлманг, жуда чиройли жавоб бердингиз, яхши етиб олинг”– дедимда, хайрлашиб ўтган суҳбатимизни ўз билганимча қайта таҳлил қила бошладим. Тушуниб етдимки, биз мусулмон фарзандларини бошини силайдиган, йиғласак юпанч бўладиган, дардимизга қулоқ соладиган, жабр етказган золимларни қўлини боғлайдиган, етакчи раҳбаримиз, яъни  давлатимиз йўқ экан.

У аёлни мен бошқа кўрмадим. Лекин ундан бир умрга татигулик фойда олиб бўлган эдим. У аёлни иссиқдан холсизланиб нега айнан бизнинг эшигимизни қоққанини  эса,  Аллоҳнинг менга берган ҳидоят машъаласи дея қабул этдим. Сабаби, мендаги холис ният, ҳақиқатга интилиш, адолатни қарор топтириш йўлидаги эзгу ниятларим шунга етаклаб олиб келган эди менимча. Уни топиш учун қўл қовуштириб ўтирмадим, изландим, фикр юритдим, интилдим ва ниҳоят топдим. Барча ҳидоятга интилаётган инсонларни ҳидоятга бошлагувчи буюк Роббимизга ҳамду-санолар, шон- шарафлар бўлсин!

 
                                          Дунё исёнларга тўлиб тошганда,
                                          Тоғут ва золимлар ҳаддан ошганда,
                                          Инсонлар жаҳаннам сари шошганда,
                                          Дардли юрагимга таянч изладим,
                                          Фиғонли қалбимга юпанч изладим.                                         

                                         Муштипар оналар фарёд айласа,
                                          Фарзандлар зиндонда минг дод айласа,
                                          Уммат зулмлардан ҳайхот айласа,
                                          Дардли юрагимга таянч изладим,
                                          Фиғонли қалбимга юпанч изладим.

                                          Бева кўзларидан жиққа ёш оқса,
                                          Фарзанди ота деб бағрини ёқса,
                                          Мунг тўла нигоҳлар алам-ла боқса,
                                          Дардли юрагимга таянч изладим,
                                          Фиғонли қалбимга юпанч изладим.

                                          Аллоҳ-Аллоҳ, қалбимдан дардимни юлгин,
                                           Қўлим бирла золим бағрини тилгин,
                                           Қуролимни адолат қиличи қилгин.
                                          Аллоҳим нусрат бер, дея бўзладим,
                                           Дардимга давони Сендан изладим.

Мухлисангиз Фотима.

24.07.2015й.

Tagsҳидоят
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Референдумнинг Британия, Европа Иттифоқи ва дунё учун бўлган сиёсий оқибатлари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Аё София масжиди қандай аҳамиятга эга, у нега ёпилган, очилиши қандай бўлди, нима учун ундан фойдаланиб қолишяпти?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Туркий давлатлар бирлиги ёлғон ғоя

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 28.05.2026

    Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • 28.05.2026

    UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • 28.05.2026

    Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/