| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ВАРАҚАЛАР
Home›ВАРАҚАЛАР›«Мусулмонлар ўртасида сулҳ жоиз, фақат ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром қилувчи сулҳ жоиз эмас»

«Мусулмонлар ўртасида сулҳ жоиз, фақат ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром қилувчи сулҳ жоиз эмас»

By htadmin
28.11.2016
1628
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ 

Росулуллоҳ САВ бундай марҳамат қилдилар:

«الصُّلْحُ جَائِزٌ بَيْنَ الْمُسْلِمِينَ إِلاَّ صُلْحًا أَحَلَّ حَرَامًا أَوْ حَرَّمَ حَلاَلاً»

«Мусулмонлар ўртасида сулҳ жоиз, фақат ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром қилувчи сулҳ жоиз эмас»

2014 йил 23 апрелда Фатҳ ва Ҳамас ҳаракатлари ўз келишувларига имзо чекишди. Бу келишувда тинчлик битими бандларини ижро этиш, технократ ҳукумат тузиш, қонунчилик ва президентлик сайловларига бориш ҳамда Фаластин Озодлик ҳаракати фаолиятини қайта бошлаш айтилган. Бу қадам музокаралар музлашга дуч келиши ортидан ҳамда Америка ташқи ишлар вазири Керрига топширилган «доира битими»нинг амалга оширилиши боши берк кўчага кириб қолганидан сўнг ташланган қадам бўлди.

Маҳмуд Аббоснинг баёноти бу битимни ижро этишдаги мақсадларни ва ижро этишнинг сиёсий кўламларини фош қилди. Жумладан, у бундай деди: «Тинчлик битими билан музокаралар ўртасида мутлақо қарама-қаршилик йўқ. Хусусан, халқаро қонуний қарорларга мувофиқ, икки давлат, деган ечимга асосланган одилона тинчлик барпо этиш бизнинг бурчимиздир». Яна қўшимча қилди: «Араб давлатлари томонидан ва халқаро томондан қўллаб-қувватланган бундай қадам Фаластин томонининг икки давлат, деган ечимни амалга ошира олишини янада мустаҳкамлайди. Бу иш Араб давлатлари тинчлик ташаббусига, Макка-Давҳа-Қоҳира иттифоқлари ҳамда халқаро қонунларга тўлиқ мос келади» (Вафо лил-Анбо 2014 йил 23 апрел).

Аббос 2014 йил 26 апрел куни Озодлик ташкилоти кенгаши олдида берган баёнотида «Бўлажак ҳукумат менинг сиёсатим бўйича юради» дея таъкидлади. Сўнг бундай қўшимча қилди: «Мен Исроилни тан оламан ва зўравонликни, террорни қоралайман, халқаро қонунларни эътироф этаман, халқаро мажбуриятларни бажараман, ҳукумат эса уларни ижро этади».

Аббоснинг чакиллаб хиёнат томиб турган бу мурожаатини Ҳамас ижобий дея изоҳлади!!!

Эй муборак заминдаги аҳлимиз!

Биз сизга қарши кучли босим бўлаётганини биламиз. Ғазо секторида турли зулм ва муҳтожликларни бошдан кечираётганингизни ҳам биламиз. Ғарбий Соҳилдаги аҳвол ҳам бундан яхши эмас. Қуддуси шариф минтақасидаги аҳлимизга қарши амалга оширилаётган ишлардан илонлар ҳам пўст ташлайди. Буларнинг ҳаммаси мажбурлаш сиёсати доирасида содир этилмоқда ва бундан сизнинг иродангизни синдириш, қадриятларингизни вайрон қилиш, сизни чекинишга ва яҳудийлар давлатига бўйсунишга мажбурлаш кўзланган. Ҳатто иш яҳудийлар давлатини тан олишдан ҳам ёмон даражага, уларни ҳимоя қилиш даражасигача етди.

Бизга яхши маълум, ушбу муборак Фаластин замини сара эр кишиларига бой бўлиб, бундай босимлар уларни бардавомликларини, куч-қудратларини ва қатъиятларини зиёда қилади, холос. Бу сара кишилар аҳвол ўта таранглашиб, фитналар зулмати қоплаган пайтда ҳам ҳақ устида бардавом турувчи зотлардир. Уларнинг мисоли Росулуллоҳ САВ сифатлаган зотларга ўхшайди:

«لاَ تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِى قَائِمَةً بِأَمْرِ اللهِ لاَ يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ أَوْ خَالَفَهُمْ حَتَّى يَأْتِىَ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ ظَاهِرُونَ عَلَى النَّاسِ»

«Умматимнинг бир тоифа кишилари Аллоҳнинг амрини бажаришдан ҳаргиз тўхтамайдилар, уларни ёрдамсиз ташлаган ё уларга қарши чиққан кимсалар уларга зарар етказолмайди, ниҳоят, улар одамлардан ғолиб келган ҳолларида Аллоҳнинг ваъдаси келади» (Имом Муслим ривояти).   

Ушбу муборак заминнинг қонунийлигида халқаро қарорларга таянилмайди. Чунки Ғарб давлатлари унинг масаласини ҳал қилишга ҳақли эмас. Бу заминнинг қонунийлигида Аллоҳнинг шариатига таянилади. Чунки уни танлаган ва муборак муқаддас заминга айлантирган Аллоҳдир. Фаластин аҳли ҳам бу заминни яҳудийларга бериб юборишга ҳақли эмас. Чунки улар бу заминда ватандошлар ҳукмида эмас, балки Росулуллоҳ САВ амр қилган муробит-ҳомийлар ҳукмидалар. Ахир, қандай қилиб муробитлар чегарани душманга очиқ қолдиришлари мумкин!? Бу замин масъулиятига келсак, у Ислом Уммати зиммасида. Масалан, ушбу муборак заминни фатҳ қилган улуғ саҳобалар «фаластинликлар» бўлмаган. Бу заминни салибчилар ва татарлар ифлослигидан поклаган сара мужоҳидлар ҳам «фаластинликлар» бўлмаган. Тупроғи остига улуғ саҳобалар ва Шом, Ироқ, Туркия, Покистон, Яман ҳамда бошқа исломий юртлардан келган сара мужоҳидлар дафн қилинган бу замин Ислом ақидаси билан боғлиқ ер бўлиб, ҳеч ким уни яҳудийларга воз кечиб юборишга ҳаққи йўқ.

Эй фракция ва ҳаракатлардаги холис кишилар!

Дарвоқе, Фатҳ ҳаракати Ҳайфо, Яффа, Аллад ва Ромлаларни озод қилишга чақирувчи қаршилик ҳаракати сифатида таъсис этилган. Ҳамас ҳаракати ҳам юртнинг у чеккасидан бу чеккасига қадар озод қилишга чақириш билан таъсис этилган. Бошқа фракциялар ҳам озодлик куйчиси бўлишиб, яҳудийлар давлатини тан олишни қоралайдилар. Бирорта ҳам хоин яҳудийлар давлатини тан олишга журъат қилган эмас. Анвар Садат хиёнатга қадам қўйган пайтда ҳам фракциялар тутган позиция ойдек равшан эди ва бу Бурқибанинг хоинона ташаббусига қарши зарба берган позиция бўлганди. Бироқ яҳудийлар давлатини мустаҳкамлаш учун бу муборак заминга қарши тил бириктириш суръат билан давом этди. Бу жиноятчи ҳукмдорлар Фаластиндаги ҳаракат ва фракцияларни аввал ечимларни босқичма-босқич қабул қиладиган, кейин яҳудийлар давлатини қабул қилиб, тан оладиган қилиб тарбиялашга қаттиқ ҳаракат қилишди. Масалан, Фатҳ ҳаракати яҳудийлар давлатини тан олиш ё улар билан музокара қилишни рад этиб, қуролли кураш, деган нарсани эълон қилар ва сулҳни улкан хиёнат деб ҳисоблар эди. Кейин эса ҳеч қанча вақт ўтмай, буларнинг ҳаммасидан воз кечди, унинг наздида яҳудийлар давлати билан бўладиган сулҳ ҳам, музокара ҳам, тан олиш ҳам миллий манфаатга айланди, қолди!!! Ҳамас ҳам 67 йилда босиб олинган ерлардаги икки давлат ечими улкан хиёнат ва оғир гуноҳ деб ҳисобларди. Кўп вақт ўтмаёқ, у ҳам бу ечим мақбул ечим дейдиган бўлиб қолди!!!

Аммо жиноятчиларнинг онаси Фаластин Озодлик ташкилотидир. Яҳудийлар давлатини тан олиш ва унга ушбу муборак заминда қонунийлик тусини беришда бу ташкилотдан восита сифатида фойдаланилди. Бу «она»нинг қорнидан Фаластин режими деган ҳароми туғилди ва кейинчалик унинг ҳаромилиги баҳсли масалага айланди. Сўнг Ғарбий Соҳил билан Ғазо ўртасида бўлиниш юз берди. Кейин эса бу ҳароми режимни ҳимоя қилиш ҳамма нарсадан муҳим саналадиган бўлиб қолди. Рамаллоҳдаги режимни ҳимоя қилиш учун эса яҳудийлар билан шармандали хавфсизлик келишуви имзоланди, улар олдида хорларча қўрқоқлик қилинди, ҳатто Ғазо режимини муҳофаза қилиш учун яҳудийлар билан ярашиш ва уларга қарши жиҳод амалиётлари ман қилиш содир этилди. Шундай қилиб, режим ғоя бўлиб қолди, уни ҳимоя қилиш бирламчи вазифага айланди.

Биз сизга насиҳат қиламиз: Бу муборак замин ҳаргиз савдога қўйилмайди ва яҳудийларнинг қарор топадиган диёри ҳам бўлмайди. Сизнинг бирлигингиз ва битимингиз уни озод қилиш, яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташлаш йўлида бўлмоғи лозим. Росулуллоҳ САВ ҳадисларини эсланг. Ибн Ҳиббон Абу Ҳурайрадан ишлаб чиққан ушбу саҳиҳ ҳасан ҳадисда Росулуллоҳ САВ бундай марҳамат қилганлар:

«الصُّلْحُ جَائِزٌ بَيْنَ الْمُسْلِمِينَ إِلاَّ صُلْحًا أَحَلَّ حَرَامًا أَوْ حَرَّمَ حَلاَلاً»

«Мусулмонлар ўртасида сулҳ жоиз, фақат ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром қилувчи сулҳ жоиз эмас».

Биз сизнинг ушбу муборак заминдан воз кечиш хиёнатига қўл уришингиздан қўрқамиз. Зотан, яҳудийлар давлатини тан олиш, унга қонунийлик тусини бериш, бу ишни қилаётганларни хаспўшлаш… булардан ҳам оғирроқ хиёнат йўқ. Аллоҳ Таолонинг ушбу каломини тадаббур қилинглар:

إِنَّا أَنزَلْنَا إِلَيْكَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِتَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ بِمَا أَرَاكَ اللّهُ وَلاَ تَكُن لِّلْخَآئِنِينَ خَصِيماً

«Албатта, Биз сизга ушбу ҳақ Китобни одамлар орасида Аллоҳ қўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик, сиз хоинларни ҳимоя қилувчи бўлманг»  [Нисо 105]

Сўзимиз ниҳоясида бундай деймиз:

Биз ҳақ-рост нидоимизни фракция ва ҳаракатлардаги холис кишиларга, ҳақ сўзларимизни муборак заминдаги мусулмонларга йўллаймиз: Сизлар музокара олиб борувчи кимсалардан қонунийликни тортиб олинг, Росулуллоҳ САВнинг Исро маскани билан ўйнашувчиларни тийиб қўйинг, бундай хоин ва малайларни улоқтиринг, Фаластин масаласини ўз эгасига, Ислом Умматига қайтаринг. Ҳаммангиз битта калимага – «муборак замин бўлмиш Фаластин фақат мусулмонлардан ўзга ҳеч кимники эмас», деган калимага – жамланинг ва уни шиор қилиб олинг, уни озод этишлари учун мусулмонлар армияларига ҳайқиринг, шуни билингки, бу муборак заминни озод этиш шарафига Аллоҳ йўлида жиҳод қиладиган тақволи тоза кишилардан бошқаси асло эришолмайди, улар эса Аллоҳнинг нусрати бериладиган зотлардир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَكَانَ حَقّاً عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ

«Ва имон келтирган зотларни ғолиб қилиш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган»  [Рум 47]

Бас, шундай экан, Аллоҳнинг дини учун фаолият қиладиган ҳақ пешқадамлардан бўлинг, ўзингизни хоинлик ори билан кир қилманг.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ لاَ تَخُونُواْ اللّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُواْ أَمَانَاتِكُمْ وَأَنتُمْ تَعْلَمُونَ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолингизда сизларга ишониб берилган нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!»  [Анфол 27]

Аллоҳ Таолонинг ушбу каломига итоат қилинг

وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعاً وَلاَ تَفَرَّقُواْ

«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз!» [Оли Имрон 103]

Халифалик тонги отиш арафасида турибди, ҳақ кучлари хоинларга қарши қўзғалишга, Исломга нусрат беришга ва динни барпо этишга тайёр туриб, ўзининг қудрат масканига қайтмоқда. Аллоҳнинг изни ила, яқинда биз мусулмонлар халифасини фатҳ қилувчи ва озод қилувчи қўшинларини Қуддуси шарифга сафарбар қилаётганини, унинг қўшинлари ушбу диёрда такбир ва таҳлиллар айтиб юрганларини гувоҳи бўламиз, ўша кунда мўминлар Аллоҳнинг нусратидан шодланурлар.

Валҳамду лиллаҳи Роббил аламин.

Ҳизб ут-Таҳрир                                                                      5 ражаб 1435ҳ

Фаластин                                                                                4 май 2014м

TagsкелишувФаластинФатҳ ва Ҳамас
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка билан иттифоқчи бўлишга чек қўйиш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ўзбекистон порох бочкаси устида турибди

  • МАҚОЛАЛАР

    Токио саммити: Мусулмон ўлкаларидаги “ўлжа” тақсимотининг навбатдаги босқичи

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/