| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Божи Қоид Сабсий аллақачон ўлиб бўлган эди, фақат дафни кечиккан холос

Божи Қоид Сабсий аллақачон ўлиб бўлган эди, фақат дафни кечиккан холос

By htadmin
02.09.2019
1139
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Божи Қоид Сабсий аллақачон ўлиб бўлган эди, фақат дафни кечиккан холос

Устоз Муҳаммадносир Шувайха

Божи Қоид Сабсий 2019 йил 25 июл куни ўлган эди. Ўлими ортидан Тунис президентлигига ким лойиқ, деган гаплар урчиган. Шунингдек, унинг ўлимидан кейин сиёсий саҳна қандай бўларкин, деган соволлар ҳам кўпайган. Бу саволга Сабсийнинг бутун Тунис сиёсий саҳнасидаги ўрни, айниқса, 2011 йилдан кейинги хатти-ҳаракатлари туртки бўлган. Хўш, Сабсий Тунис сиёсий саҳнасида бир нарса қилдими ва унга таъсир ўтказдими?! Хусусан, унинг 2014 йилги сайловларда ғолиб чиққан Нидои Тунис партиясининг асосчиси ва раиси экани эътиборидан, энди унинг ўлими ортидан нима ўзгариши мумкин?!

Туниснинг қўзғолондан олдинги сиёсий саҳнаси:

Маълумки, расмий Тунис Европанинг, хусусан, Британиянинг ҳукмронлиги остида. Бу 1956 йил Британия ўз малайи Бурқибани қудратга олиб келгандан бери шундай. Кейин уни 1987 йил навбатдаги малайи Ибн Алига алмаштирди. Бурқиба ҳам, Ибн Али ҳам ҳокимиятда Дастур номли битта партия билан бошқаришди. Кейинчалик Ибн Али уни Дастурий Демократик Иттифоқ партиясига ўзгартирди. Бу партиядагилар жамиятнинг ҳар бир бўғинига кириб бориб, майда икир-чикир нарсалар ҳам уларнинг назаридан четда қолмади, ҳаммасига ҳукмронлик қилишди… Вазиятни назорат остида ушлаб туриш учун бу партия қўритиш, таҳдид қилиш ва хавотирли вазият яратишни ўзига қурол қилиб олди. Барча илмоний доираларни тўплаб олди. Ҳар бир босқичда рақибларини партиядан чиқариб ташлаб, мухолифларга ҳеч бир дарча қолдирмай ёпиб ташлади.

Сабсийнинг сиёсий саҳнадаги мавқеига келсак, унга таянч бўлувчи шахслардан бири Бурқиба эди… Сабсий доим Бурқибага ҳозиру нозил бўлиб, хизматларини вафодорлик билан бажо келтирарди. Сабсий Ибн Али даврида (биринчи парламент даврида 1988 йилдан 1993 йилгача) вакиллар палатаси спикери лавозимида ишлади. Кейин қариб қолгани ва ўша пайтда унинг кераги бўлмай қолгани сабабли сиёсий саҳнада кўринмай қолди.

Биринчи қўзғолон йиллари сиёсий саҳнанинг издан чиқиши:

Тунис ва қўзғолондаги сиёсий доираларга ҳукмронлик қилишда Британиянинг қуроли бўлган ушбу партия қўзғолон вақтида бузилди ва илмонийлар арконлари вайрон бўлди, ҳаммалари тарқаб кетишди. Қўзғолон бошланган пайтда сиёсий саҳнага чиқишга журъатлари етмай, нуфузларини йўқотишди.

Қўзғолоннинг бошланиш пайтида одамлар Наҳза ҳаракатига йўналишди. Чунки у исломий сифатга эга бўлиб, ҳукмрон партияга душман эди. 2011 йил Наҳза сайловда кескин ғолиб келди… Агар маккор ва нопок сайлов қонуни бўлмаганида, Наҳза таъсис кенгашининг бемалол аксарини ташкил қилган бўлур эди. Шундай қилиб, сиёсий саҳна бузилди, илмонийларнинг Наҳзага қарши тура олмасликлари аён бўлди. Ана шунда Британия сиёсий саҳнада маълум мувозанат яратишга, Наҳзага сиёсий саҳна тўрисидан жой бермасликка ҳаракат қилди. Чунки Наҳзанинг исломий сифати уни чўчитаётган эди. Наҳзани Британиянинг ўзи Лондонда ўстириб тарбия қилган, таркибидаги етакчилар ҳам ўзининг қўлидан ўтган бўлса ҳам, унинг исломийлигидан қўрқар эди. Бу Британиянинг эски сиёсати… Исломга зарба бериш учун керак бўлса исломий юрт фарзандларининг ўзидан, Исломдан фойдаланади. Демак, Наҳзани ҳам ундан фойдаланиш зарур бўлиб қолган пайтда вақтинча исломий сифат билан етиштириб чиқарган.

Сабсийнинг 2011 йилги сайловдан сўнг сиёсий саҳнага суқилиб кириши:

Шундан сўнг Британия ўзининг тарқалиб кетган илмонийларини тўплашга ҳаракат қилди. Улар сиёсий саҳна тўрисини эгаллаб, «барқарор» вазият яратишга уринишди. Сўнг Британия Божи Қоид Сабсийга Нидои Тунис партиясини тузишни буюрди. Бу партия ўзига асосан эски сиёсатчиларни жамлади, бироқ кенг тарғибот олиб бориши ва катта маблағ сарфлашига қарамай, бошланишда машҳур бўлолмади, одамлар томондан яхши кутиб олинмади. Оқибатда 2013 йил бошида қатор суиқасдлар бошланиб кетди: таниқли сўл қанотчилардан бири Шукрий Билаидга суиқасд бўлди. Кейин Миллий ассамблеячи Муҳаммад Браҳмийга суиқасд қилинди. Шунда Сабсий тез ҳаракатга киришди ва намойиш оқимини жиловлаш учун сўлқанот Халқ фронти билан иттифоқ тузди. Бу ишда унга Наҳза позициясининг заифлиги, бошқарувни эплолмаётгани, юртни бошқаришда омадсизликка юз тутгани, норозилик намойишларини жиловлай олмагани қўл келди. Натижада, Сабсий намойиши келиб чиқди… Унинг намойиши саховатпеша бойлар томонидан молиялаштирилди, ҳамма илмонийлар, Наҳзаги қарши кучлар, оппортунистлар тўпланишди. Наҳза орқага чекинди, Али Ариз (Лараид) ҳукумати тарқаб кетди, ўрнига ўтиш даври ҳукумати (Али Жума ҳукумати) тузилди, бунга (Тунис Меҳнат Уюшмаси, Адвокатлар бошқармаси, Божхона иттифоқи ва Тунис Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти дохил тўрт гуруҳдан иборат) Миллий Мулоқот Квартети бош-қош бўлди.

Шундай қилиб, Британия ўзининг янги партияси (эски қўриқчиси)ни Наҳзага параллел равишда жойлаштириб олишга муваффақ бўлди. Айни комбинация билан 2014 йилдаги қонунчилик ва президент сайловларидан кейинги сиёсий саҳна шаклланди. Шунга эътибор бериш лозимки, машҳур Париж учрашуви бўлиб ўтиши, сиёсий «мувофиқлашув» эълон қилиниши ва президентлик сайловларида Сабсийнинг қўллаб-қувватланиши… Мана шурлар ортидан сиёсий саҳнанинг бундай шаклланишида Наҳза ва Ғаннуший фаол роль ўйнади.

Нидои Тунис партиясининг кучайиши ва 2014 йилдаги қонунчилик ва президентлик сайловларида муваффақият қозониши ҳамда Сабсийнинг Наҳза ёрдамида президентликка чиқиши мана шундай бўлди. Сабсийнинг тарқоқ илмонийлар ва аксилисломчиларни қайта тўплагани аниқ бўлди. Аниқки, Британия Наҳза ҳаракатини сиёсий майдонда ёлғиз қолдириб кетмас эди, балки ушбу эски соқчисини майдонга қайта олиб келарди.

Ҳа, шундай бўлди, бироқ…

Жодугар жодуси якун топиб, илмонийлар оғуси фойда бермади:

Нидои Тунис тарқаб, парчаланиб кетди, кейин Машруи Тунис партияси ва унинг ортидан Таҳё Тунис партияси пайдо бўлди. Қолган партиялар эса, икки бўлакка бўлиниб, оммавий ахборот воситаларида ва суд залларида даҳанаки жанг қилишди… алал оқибат, ўлган Сабсийнинг ўғли Ҳофиз Қоид Сабсий бўлаги ғолиб чиқди. Иккинчи бўлак эса, овози ўчди-қолди. Афтидан, у аъзо бўлиш учун бошқа бирор партия ахтараётган кўринади. Чамаси, бу бўлинишларни на ўлган Божи Сабсий ҳисобга олган ва на Британия. Чунки бўлиниш туфайли партия заифлашди, ундаги илмонийлар янада кўпроқ тарқала бошлади, янада кўпчилик билан хусуматлашди. Божи Сабсий айни вазиятни қўлига олишга ҳаётининг охиригача уринди, бироқ партияни қайта бирлаштиришда аянчли равишда омадсизликка учради. Чунки етакчилар ўртасидаги кураш кучли, ҳар бири ҳокимиятдаги «торт»дан ўз насибасига эга чиқишни истайди. Алҳол, «торт» ҳаммаларига етмайди. Зотан, Сабсий уринишларини чиппакка чиқарган ва сиёсий кучини тугатган ҳам шу. Божи Сабсий 2014 йилдан бери кучини йўқотгани, 2016 йилдан бери эса, ўз командасига таъсир ўтказишга ожиз экани яққол намоён бўлди.

Шу жиҳатдан, Божи Қоид Сабсий аллақачон ўлган эди, фақат дафни кечикди, холос, дея оламиз. Чунки у 2016 йилдан бошлаб ўзига юкланган вазифани адо этолмади. Афтидан, Британия унинг ўрнига роль бажарувчи альтернатив топмаган кўринади, ахир, илмонийларни тўплаш керак, уларни таянса бўладиган сиёсий кучга айлантириш ҳақида эса, ҳали гапирилмаса ҳам бўлади.

Наҳза ва халқ отаси роли:

Сиёсий саҳнада ҳамон тарқоқлик ҳукм сурмоқда. Тарқоқликка сабаб, эски соқчи партиянинг сиёсий саҳна ташкил этишга ожизлик қилаётганидир. Қолган бор имконият билан Туниснинг ярим барқарорлигига эришиш ва инглизлар режаларини амалга ошириш учун Наҳза ҳаракатига таяниш зарур бўлди. Ўз навбатида, Британия Наҳзага таянди ва унинг раисига асосан, Юсуф Шоҳид ва унинг Таҳё Тунис партиясидан иборат илмонийларни қўллаш вазифасини топширди, токи, улар ўз ўринларига эга бўлишсин.

Бу шуни англатадики, Наҳза – хусусан, мустамлакачилар уни ўзининг исломийлигидан воз кечган партияга айлантиришгач – энди мустамлакачиларнинг Тунисдаги сиёсатига таянч бўлади, мустамлакачилик дастурини (ҳеч бўлмаса, ҳозирги вақтда) татбиқ этилишини таъминлайди. Наҳза етакчиларининг, айниқса, раиси Рошид Ғаннушийнинг баёнотидан у айни вазифани бажаришга тайёр экани кўриниб турибди. Бунга далил, Ғаннуший қонунчилик сайловларига номзодини тақдим этди ва афтидан, Сабсийнинг ўрнини босиш учун президентликка унинг номзодини кўрсатиш мақсад қилинаётган кўринади. Наҳза ҳаракати президентлик сайловига нисбатан иккиланиш ва ноаниқ позицияда турибди… Шундай бўлса ҳам, ё ҳаракат ичкарисидан битта номзод, яъни унинг раисини номзод қилиб кўрсатади ёки ҳаракат ташқарисидан «камёб қуш» номзод қилинади. Бу ноёб қуш илмоний бўлиши ва илмоний доираларга мақбул бўлиб, Наҳза билан мувофиқлашган ҳолда иш юритувчи бўлиши керак бўлади.

Касаба уюшма ташкилотлари ва сайлов мувозанатини барқарорлаштириш:

Наҳза ҳаракати динни сиёсатдан ажратганини эълон қилса ҳам, Британия унга ҳеч қачон ишонмайди. Шу боис, Британия Тунисдаги энг катта ташкилот ҳисобланган Бош Касаба уюшмага намойишчилар ғазабини алдаб-бостириш вазифасини юклади. Шунингдек, сайлов бўйича мувозанат бузилиши хавфи пайдо бўладиган бўлса, уни барқарорлаштиришни ҳам шу уюшмага топширди. Уюшма айни вазифани адо этади ҳам. Чунки уюшма бош котиби Нуриддин Тоббубий келаси сайловларда уюшмамиз иштирок этади, деди ҳамда айни иштирокни очиқлаб, уюшмамиздан ҳеч қандай номзод кўрсатилмайди, деди. Бу эса, мувозанатни барқарорлаштириш вазифаси, демакдир.

Хотима:

Тунисдаги умумий саҳна мана шундай. Яъни, мустамлакачи кучлар бу саҳнани деярли бевосита бошқариб туришибди. Партиялар, ташкилотлар ва Сабсий каби сиёсий фигураларнинг эса бажаришдан бошқа роли йўқ. Бу фигуралар бажараётган сиёсий ролнинг умри, бажара олишларига боғлиқ. Қачон бажаролмай қолса, четлаштирилиб, маълум вақтдан кейин бўлса ҳам бошқа фигура олиб келинади. Сабсий ҳам 2016 йилга қадар Британияга фаол роль адо этиб берди, аммо ундан кейин ролини бажаролмай қолди… Фақат Тунисда демократия моделини гўё муваффақиятли қилиб кўрсатишга, Тунис ҳокимияти тепасига тинч ўтиш даври орқали келганини исботлашга уринди, холос. Шунинг учун унинг ўлимидан демократия моделини мақташда фойдаланишди.

Роя газетасидан олинди

0
0

Related posts:

Тунисда яна халқ норозилик намойишлари аланга олмоқда Халқаро Валюта Фонди Тунисга шантаж қилиш орқали босим ўтказиб давлат харажатларини қайта кўриб чиқишни талаб қиляпти Эй Тунис ҳукмдорлари шу ҳам байрам қилиш бўлдими?! Наҳза ҳаракати илмонийлик билан Ислом ўртасида
TagsБурқибаСабсийТунис
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Босқинчи зиндонларидаги асир болалар: улар болаларми ёки катта ёшдаги кишилар?!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳар бир кун ҳар бир инсон учун ғанимат ва фикрлаб тўғри йўлдан юришимиз учун имкониятдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Озод этилган ерларда солинаётган солиқлар қўзғолон ва унинг аҳлига қарши жиноятдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/