| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›“Мустақил” юртимизнинг ўзига хос кўринишларидан бири – аёллар мардикор бозоридир

“Мустақил” юртимизнинг ўзига хос кўринишларидан бири – аёллар мардикор бозоридир

By htadmin
28.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

“Мустақил” юртимизнинг ўзига хос кўринишларидан бири – аёллар мардикор бозоридир

“Аёллар мардикор бозори” ёки “мардикор аёллар”…. Ушбу сўзларни эшитганда ҳар қандай инсоннинг қалби ларзага келади. Аёл, аввало у она! У инсон зурриёдини дунёга келтирувчи нозик ҳилқат! Аёл, у фарзандларимиз тарбиячиси ва мураббийи! Аёл, у уйимизнинг чироғи бўлган уй бекаси! Бу шиорларни узоқ давом эттириш мумкин. Аммо ҳаётдаги воқелик қандай? 

Биз ушбу мақоламизда чет давлатларга чиқиб мардикорлик қилаётган ёки мажбурликдан ўз танасини сотишдек тубан ишларга қўл ураётган ўзбек аёллари ҳақида тўхталмоқчи эмасмиз. Балки кўз ўнгимизда оддий ҳолга айланиб улгурган, инкор этишнинг имкони йўқ бўлган бир ҳақиқат хусусида тўхталмоқчимиз. Эркаклар мардикор бозорларининг бир чеккасида “Аёллар мардикор бозор” лари  пайдо бўлди. Энг ачинарли жиҳати шуки, бундай воқелик йиллар давомида уруш балоси қамраб олган Афғонистон ёки Ироқда эмас, балки “Тинчлик рамзи” дея эътироф этилаётган диёримизда содир бўлмоқда.

Ваҳолангки, Аллоҳ Таъоло аёлни нозик ҳилқатда яратиб, уни ожиза деб номлади. Яъни жисмоний қувватда эркакка нисбатан ожизалиги аниқ ҳақиқатдир. Шунинг учун, шариат аёлга хос ишларни юклади. Яъни, фарзандларига меҳрибон она, тарбиячи, турмуш ўртоғининг ор-номуси ҳамда оила деган муқаддас даргоҳнинг маликасидир. Мардикорчилик ўзбек аёлининг оиласи, фарзандлари даврасидаги тинч, хотиржам ҳаёт кечиришини ушалмас орзуга айлантирди. Натижада ота-она меҳри ва тарбиясидан мосуво фарзандлар кўча тарбиясини олиб яшашга мажбур бўлмоқдалар.

Аввалида тирикчилик илинжида иш излаб чиққан ўзбек аёли, мардикор бозорнинг бир четида турар эди. Қолаверса, фақатгина аёлларга хос, енгилрок, соғлиққа хавф солмайдиган ишлар билан шуғулланар эдилар. Ҳозирда эса, иқтисодий танглик кучайиб, ҳаётнинг ўта даражада қийинлашуви ҳамда бир бурда нон учун оиласини ташлаб келган аёлларнинг кўпайиши натижасида ожизаларга хос енгилрок ишлар барча мардикор  аёлларга етмаслиги ортидан, эркаклар билан бир сафда туриб, оғир ишларга қўл уришга  мажбур бўлмоқдалар.

Энг ёмони эса, бу оғир ишлар уларнинг соғлиқларини емириб йўқ қилмоқда ва охир-оқибат ёш бўла туриб соғликларидан ажраб, ногиронларга айланмоқдалар. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, иш берувчиларнинг муомаласи ҳам одамни янада ташвишлантиради. Баъзи бир на Худодан на ўзгани ҳаққидан қўрқмайдиганлар аёлларни ҳудди ўз чўрисидек ишлатиб, ҳақларини бермай ҳайдаб юбораётгани чидаб бўлмас ҳақиқатдир. Унданда ачинарлиси шуки, аёлларни барча имтиёзлардан, ҳатто аёллигидан, оналигидан маҳрум қилиб мардикор бозорларига чиқишга мажбур қилган ҳукумат ҳам бечора заифаларнинг шу ишларини кўра олмаяпти. Мардикор бозори ҳудудига ҳамма дераза ойналари темир панжаралар билан қопланган автобусларни олиб келиб, ёввойи ҳайвонларни тутиб олгандек, эркак аёлни аралаш автобусларга ортиб, туман хавфсизлик идораларига олиб бориб, эрталабдан кечгача оч-наҳор ушлаб туришмоқда. Худдики мана шу иш тўғри ечимдек.

Бу ҳолатлар жамиятимиздаги муайян бир муаммо бўлсада, аслида бу адолатсиз тузум қозонида бутун бир уммат қовурилмокда. Устимиздаги ушбу зулм ва зўравонликларнинг асл сабабчиси, бизга татбиқ қилинаётган капитализм низомидир. Шу низом орқали мазлум халқни қони зулукдек сўрилмоқда. Шунингдек, жуда кўп саноат корхоналари, завод ва фабрикаларнинг фаолияти тўхтатилиб, ишчи ўринлари кескин камайиб кетиши натижасида ишсизлик авж олиб, одамлар бир бурда нонга ҳам пул топа олмай қолдилар. Қолаверса, иқтисодиётнинг емирилиши, коррупциянинг чуқур илдиз отиши ўзбек аёлларини бир бурда нон топиш илинжида фарзандлари тарбиясини бир четга суриб, мардикорликка чиқишга мажбур қилди.

Нега Умматнинг келажак давомчилари тарбиячиси бўлган, яъни юртнинг мард, жасур ўғил-қизларини дунёга келтириб, вояга етказувчи муниса оналаримиз, опа-сингилларимиз шундай аҳволга етиб келишига индамай қараб турибмиз? Аёлларни ўз номуси деб қараган уммат эркакларининг ори, шаъни, ғурури қаёққа кетди? Шундай ҳолатга тушишимизга асл сабаблардан бири, сиз эркакларнинг золим олдидаги сукутингиз эмасми? Аёл кишини заифа, ожиза деган нуқтаи-назардан қараб, унинг барча ҳақ-ҳуқуқларини топталишига тек қараб тура олмаган уммат раҳнамолари қани?

Бу юртдаги аёлларнинг қадри қанчалик даражада эканлигини кўрмаётган инсон ё кўр, ёки ҳукумат маддоҳи, ё фаҳмсиз, худбин кимсадир. Эй юртимнинг мард ғурурли йигитлари!!! Қачонгача сизга оқ сут берган онангизни, ожиза опа-сингилларингизни, фарзандларингиз келажагини ҳал қилувчи аҳлингизни “аёллар мардикор бозори” деб номланмиш хорлик бозорида юришларига кўз юмасиз? Юртимиздаги бу ҳолатларга ҳар бир қалбида заррача иймони, ғурури, ор-номуси бор инсоннинг бефарқ қараб туришига ҳаққи йўқ!

Шунингдек азиз опа-сингиллар! Сизу биз келажак авлод тарбиячиси эканмиз, аёлларга нисбатан бўлаётган бундай зулмларга бефарқ туришга бизларнинг ҳам ҳаққимиз йўқ! Аксинча, биз муслималар қалбимиздаги иймон ва Аллоҳга бўлган тақвомиз билан бундай воқеликни ўзгартиришга қаттиқ киришишимиз вожибдир! Ана шундагина уммат устидаги зулм, ҳақсизлик, изтиробли кунларни бошимиздан улоқтириб, келажак авлод учун фаровон ҳаёт кечиришларига замин ҳозирлаган бўламиз!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офисининг аёллар бўлими

Омина Рашидова.

13.10.2015й.   

Tags“Аёллар мардикор бозори”
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    ХВЖ тавсиялари иқтисодий ислоҳотми ёки мустамлакачилик режасими?

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Бангладеш вилояти интернет орқали конференция ўтказди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/