Эй мусулмонлар, Росулуллоҳ САВ Исломдаги Роя ва Ливо байроқлари шаклини белгилаганлар, бас, шунга эргашсангиз зафар топасиз

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
«Сизлар учун – Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг Росулида гўзал ибрат бор»
Эй мусулмонлар, Росулуллоҳ САВ Исломдаги Роя ва Ливо байроқлари шаклини белгилаганлар, бас, шунга эргашсангиз зафар топасиз
Ислом давлатининг байроғи Ливо ёки Роя бўлади. Бу Росулуллоҳ САВ Мадинаи Мунавварада илк барпо этган Ислом давлатидан истинбот қилинган. Ливо оқ рангли бўлиб, унга қора рангда «لا إله إلا الله محمد رسول الله» деб ёзилган бўлади. Ливо армия амирига берилади ва у армиянинг байроғи бўлади. Бунинг далили қуйидагича:
«أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ مَكَّةَ يَوْمَ الْفَتْحِ وَلِوَاؤُهُ أَبْيَضُ»
«Набий САВ фатҳ куни Маккага кирганларида байроқлари оқ эди» (Ибн Можа ривояти).
«أَنَّهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حيْنَ أَمَّرَ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ عَلَى الْجَيْشِ لِيَغْزُو الرُّوْمَ عَقَدَ لِوَاءَهُ بِيَدِهِ»
«Набий САВ Румга ғазот қилиши учун армияга Усома ибн Зайдни амир қилдилар ва армия ливосини ўз қўллари билан бердилар» (Нисоий ривояти).
Роя эса ҳошияси қора бўлиб, унга оқ рангда «لا إله إلا الله محمد رسول الله» деб ёзилган бўлади ва армия бўлинмалари ва батальонларига берилади. Бунинг далили қуйидагича:
Росулуллоҳ САВ Хайбардаги армия қўмондони бўлганларида
«لأُعْطِيَنَّ الرَّايَةَ غَدًا رَجُلًا يُفْتَحُ عَلَى يَدَيْهِ، يُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ، وَيُحِبُّهُ اللهُ وَرَسُولُهُ… فأعطاها علياً»
«Мен эртага Рояни Аллоҳ ва Росулини яхши кўрган ва Аллоҳ ва Росули САВҳам уни яхши кўришган кишига бераман, дедилар ва уни Али РАга бердилар», (Муттафақун алайҳи). Али ўша пайтда армия бўлинмаси ё батальон қўмондони эди. Роянинг ранги қора бўлганига далил, имом Термизий Барро ибн Озибдан ривоят қиладики, Росулуллоҳ САВдан Роя ҳақида сўрашганда,
«كَانَتْ سَوْدَاءَ مُرَبَّعَةً مِنْ نَمِرَةٍ»
«Қора тўртбурчак жундан тўқилган мато эди», дедилар. Роя қўшинлар нусрат қучиб келаётганларида уларнинг ва одамларнинг қўлида кенг тарқалган бўлади. Бунинг далили имом Бухорийнинг «Тарихул кабир» китобида чиқарган ривоятдир: Менга Абу Бакр Салом ибн Сулаймон Абу Мунзир қоридан ривоят қилган, у Осим ибн Абу Воилдан, у Ҳорий ибн Ҳисон ибн Калада Бакрийдан ривоят қилади: «Масжидга кириб қарасам, Набий САВ минбарда хутба қилаётган эканлар, фалончи қилич таққан ҳолда тик турганди, қўлида қора мато ҳилпирарди! Мен – бу нимаси, деб сўрагандим, у Зотус салосил армиясидан Амр ибн Осдир, дейишди». Улар нусрат қучиб қайтишган аскарлар бўлиб, кўпчилигининг қўлларида нусрат нишонаси сифатида Роялар бор эди.
Кейин, Росулуллоҳ САВнинг қўшин бўлинмаларига қора Роя, қўшин амирларига оқ Ливо тикканлари биз ўрнак олишимиз лозим бўлган ул зотнинг амалларидан ҳисобланади ва бу фақат Росулуллоҳ САВга хос бўлмаган. Зотан, ул зот Маккага кирганларида Ливо бирга бўлган, уни Усомага ҳам берганлар, шу билан бирга, Мўъта жангида Жаъфар ва унинг биродарларига Роя бўлишига қарор қилдилар. Росулуллоҳ САВ ҳали қўшин хабар келтирмасидан олдин одамларга Жаъфар, Зайд ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг шаҳид бўлганини айтиб бундай деганлар:
«أَخَذَ الرَّايَةَ زَيْدٌ فَأُصِيبَ، ثُمَّ أَخَذَهَا جَعْفَرٌ فَأُصِيبَ، ثُمَّ أَخَذَهَا عَبْدُ اللهِ بْنُ رَوَاحَةَ فَأُصِيبَ»
«Рояни Зайд олиб, шаҳид бўлди, кейин уни Жаъфар олиб, у ҳам шаҳид бўлди, кейин уни Абдуллоҳ ибн Равоҳа олиб, у ҳам шаҳид бўлди» (Имом Бухорий Анас ибн Молик РАдан ривоят қилган).
Исломда роянинг ўрни аҳамиятли. Чунки у мусулмонларга белги қилиб олинади. Мусулмонлар роя билан жамланадилар, уларнинг сафи роя билан фарқланиб туради. Роя одамларга кўринадиган даражада доим юксак кўтарилиши учун қавмдаги ва армиядаги жасоратли пешқадам кишиларга топширилган. Зеро, мусулмонлар агар роя йиқилса уни кўтарадилар ва худди Мўъта ғазотида саҳобалар роя учун ўлимни писанд қилмаганларидек роя йиқилмаслиги учун ўлимни ҳам писанд қилмайдилар.
Бу Росулуллоҳ САВ даврида у зотнинг иқрори билан ўрнатилган роя ва ливо ҳақидадир. Мусулмонлар Росулуллоҳ САВдан намуна олишлари лозим. Шунда бу роя уларнинг рояси бўлади ва бу Аллоҳнинг изни ила яқинда тикланажак рошид Халифалик давлатида уларнинг ливоси бўлади. Агар улар Росулуллоҳ САВдан намуна олмасалар фитна бўлади… Бу фитна, байроқларнинг турли бўлиши давлатларни ва гуруҳларни парчалаб юбориши оқибатида Умматнинг жисмида ҳис қилинаётган кўринишдир.
Бу, Исломда давлат учун тасдиқланган расмий роя ҳақида ва шунингдек давлатнинг ливоси ҳақидадир… Бу армия амирларига бериладиган, урушда қўмондон тарафидан кўтариладиган ва аскарлар орасида тарқатиладиган байроқлардир… Бу давлат муассасалари ва бошқармалари устига тикиладиган байроқлардир… Бу ийд кунларида ва ғалаба карвонларида одамлар орасида тарқатиладиган байроқлардир… Бу Росулуллоҳ САВдан намуна олиниб қабул қилинган Ислом давлатидаги роя ва ливо мана шудир.
Аммо айрим қабилаларнинг урушларда бир-бирларидан мумтоз бўлиб туриши учун ўзларига хос рангда роялари бўлишига келсак, бу жоиздир. Яъни урушда Шом армияси қора роя билан бирга бошқа рангдаги роя-байроқ кўтариб чиқиши ҳамда Миср армияси қора роя билан бирга алоҳида рангда роя-байроқ кўтариб олиши мумкин. Бу мубоҳлардан ҳисобланиб, бу ҳақда Табароний ўзининг «Кабир» китобида ривоят қилишича, Мазид Абдий бундай дейди:
«إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَقَدَ رَايَاتِ الْأَنْصَارِ فَجَعَلَهُنَّ صُفَرًا»
«Набий САВ ансорийлар роясини сариқ рангда қилдилар». Шунингдек, Ибн Абу Осим ўзининг «Оҳод ва масоний» китобида ривоят қилишича, Курз ибн Сома бундай дейди:
«…وَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَقَدَ رَايَةَ بَنِي سُلَيْمٍ حَمْرَاءَ»
«Набий САВ Бану Сулайм роясини қизил рангда қилдилар». Демак, бу мубоҳларга киради. Масалан, бугунги кундаги қўшинлар батальонлари давлатнинг расмий байроқларидан алоҳида мумтоз бўлиб турувчи байроқлар кўтариб чиқмаётганлари каби. Шу билан бирга, армиялар ўз номларини ҳам алоҳида бошқа-бошқа қилишлари ҳам мубоҳларга киради, масалан, биринчи армия, учинчи армия каби. Ёки вилоятлар номлари билан ё районлар номлари билан аталишлари ҳам мумкин, Шом армияси, Ҳалаб армияси каби. Шунингдек, бу бўлинмаларнинг давлат роя-байроғи билан бирга кўтариладиган махсус алам-байроқлари ҳам бўлиши жоиз.
Шундай қилиб, Ислом давлатининг алоҳида сифатга эга роя-байроғи бор. У Ислом диёрини ҳам, Ислом армиясини ҳам ўз сояси остига олувчи шаръий роя бўлиб, у Росулуллоҳ САВнинг ушбу ҳадисларида баён қилинган жоҳилият ўлимида ўлишдан сақлайди:
«… وَمَنْ قَاتلَ تَحْتَ رَايَةٍ عِمِّيَّةٍ، يَغْضَبُ لِعَصَبَةٍ، أو يَدْعُو إِلى عَصبَةٍ، أو يَنْصُرُ عَصَبَة، فَقُتِلَ فَقِتْلَةٌ جَاهِليَّةٌ»
«… Ким асабият учун ғазабланиб, асабията чақириб, ёки асабиятга ёрдам бериб, асабийлик байроғи остида жанг қилса ва унда ўлса, жоҳилият ўлимида ўлибди» (Имом Муслим ривояти).
Бундай ҳолатда байроқ عُمِّيَّة-عِمِّيَّة деб аталди, бу تَعْمِيَةٌдан бўлиб, сохталаштириш дегани ва бу залолат, дея тафсир қилинган. Тўла ҳадис тафсири шуки, на бирор илм, на ҳидоят ва на бирорта ёрқин китобсиз ҳолда бирор қавм учун ё гуруҳ учун, ёхуд тоғут учун ёки Аллоҳдан ўзга бирор иш учун қилинган таассуб жанги динсизлик жангидир, бошқача айтганда, у динга нусрат бериш учун ёки Аллоҳнинг бошқарувини барпо этиш учун жанг қилмабди, Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун жиҳод қилмабди, балки ҳадисда айтилганидек, залолот байроғи остида жанг қилибди, бундай ҳолатда у ҳалок бўлса, динсиз ҳолда ҳалок бўлган бўлади. Ушбу ҳадис Рояни фақат шаклгагина эмас, маънога ҳам боғлади. Бу маънони эса Роянинг ғоя маъноси қувватлайди, чунки ғоя учун жанг қилинади. Масалан, имом Бухорий Бану Асфардан Набий САВнинг бундай деганларини ривоят қилади:
«… هُدْنَةٌ تَكُونُ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَ بَنِي الأَصْفَرِ، فَيَغْدِرُونَ فَيَأْتُونَكُمْ تَحْتَ ثَمَانِينَ غَايَةً»
«… Бир ярашув сизлар билан Буну Асфар ўртасида бўлади, кейин улар хиёнат қилиб, сизга саксонта ғоя билан келадилар».
Демакки, Роя зимнида унинг йўлида жанг қилинадиган мафкура ва ғоя мавжуд.
Бироқ бугун одатда давлатларнинг ўзларини танитувчи байроқлари бор бўлиб, уларда шу давлатларнинг мафкураларини ва йўналишларини ифодаловчи ё шиорлари ё расмлари ёки сўзлари мавжуд. Бу нарсалар шу давлатлар учун бир турли муқаддас саналади, улар ўз фуқароларидан ватанпарварликнинг бир рамзи сифатида давлатга мойил бўлишларини талаб қилади. Бу давлатлараро одат демакдир. Шу жиҳатдан, Ғарб билан унинг зараркунанда малай ҳукмдорлари мусулмонларнинг Сурияда Набий САВ қабул қилган Роя ёки Ливони ўзларига байроқ сифатида қабул қилганларидан қаттиқ ғазабланишди. Айрим уламолар айрим жангчи гуруҳларга шу ҳукмдорлар «мазҳаб»ларига асосан – роя ё байроқ қандай шаклда ва турфа хилда бўлса бўлаверади, албатта Росулуллоҳ САВнинг Роялари бўлиши шарт эмас, деган фатво беришди. Бу билан улар, ватанпарварлик фикратини муқаддаслаштириш мақсадида француз ва инглизлар белгилаган залолатли Сайкс-Пико байроғининг қабул қилинишини оқлашди. Натижада, ҳар бир исломий қитъа учун алоҳида байроқни белгилашди. Бу байроқлар Росулуллоҳ CABнинг Уқоб байроқлари ўрнига қабул қилинган, мусулмонларнинг тарқоқлиги рамзига айланиб қолди. Исломнинг ушбу мустамлакачи душманлари исломий юртлардаги ўз малай ҳукмдорларидан шу бўлиниш байроқларини сақлаб қолишни талаб қилишди. Чунки бу ҳукмдорлар ўз байроқларига мойиллик мустамлакачи кофирларга мойиллик эканини яхши билишади. Бироқ Роя эса уни қабул қилган шахснинг рамзидир. Шунинг учун ҳам улар байроқнинг ўз истакларига мос равишда бўлишига қаттиқ тиришишмоқда. Аслида, Ғарбнинг муаммоси у Исломий Рояни хоҳламайди. Чунки у байроқ Набий CABнинг давлатларининг байроғи бўлишидан, тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлатининг ўз остига барча мусулмонларни бирлаштирувчи байроғи бўлишидан қўрқади. Аслида, бу уламоларнинг муаммоси уларнинг ақлияси ҳукмдорлар ақлияси билан бир хиллигидадир. Халифалик давлати мусулмонларни ўз раҳбарлиги остида жамловчи давлат бўлиб, ундаги муҳаббат ёлғиз Аллоҳ учун бўлишини бутунлай унутишганидадир.
Эй мусулмонлар!
Росулуллоҳ САВ илк Ислом давлати учун очиқ-ойдин сифатлар билан алоҳида Роя ва Ливони байроқ қилиб олганлар, унга нусуслар далолат қилиб турибди. Ҳизб ут-Таҳрир сизни Росулуллоҳ САВдан ибрат олиб, зафар қучишга даъват қилади.
فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
«(Росулуллоҳнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан сақлансинлар!» [Нур 63]
Ҳизб ут-Таҳрир 6 робиус-соний 1436ҳ
Сурия вилояти 26 январ 2015м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ