Ҳукумат мамлакат хавфсизлигини Британияга топшириш билан «инқилобий» лойиҳасини охирига етказмоқда
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيم
Ҳукумат мамлакат хавфсизлигини Британияга топшириш билан «инқилобий» лойиҳасини охирига етказмоқда
Тунисдаги ҳукумат Тунисни, ундаги нарсаларни ва одамларни юртларимизга кўз олайтираётган очкўз давлатларга бўйсундириб топшириб қўйиш йўлида ҳамон собит қадам билан кетмоқда. Чунки Тунис ҳокимлари мамлакат иқтисодини Халқаро Валюта Фондига топшириб қўйишди. Газ ва нефт конларини Британия ширкатларига топшириб қўйишди. Бу конларнинг энг аҳамиятлиси Мискар кони бўлиб, у Африкадаги энг катта газ кони ҳисобланади. Бу ҳокимлар ҳукумат бошқарувини Британия элчихонасига топшириб қўйишди. Ҳукуматнинг идорий структурасини Британия элчихонаси ишлаб чиқадиган бўлди. Ҳукумат идоралари бошлиқларини ҳам шу элчихона «машғулот»дан ўтказади. Бу машғулотлар Британия улар учун келгуси беш йилга мўлжаллаб ишлаб чиқадиган стратегия бўйича ўтказилади. Британия бу стратегияни сиёсатга оид умумий тасаввурларни йўлга қўйиб бериш учун ишлаб чиқади. Ҳокимлар буларнинг ҳаммасини топшириб қўйишганидан кейин мана энди улар бугун мамлакат хавфсизлигини ҳам – режалаштириш, қонунийлаштириш, маблағ билан таъминлаш ва амалга ошириш жиҳатидан – Британияга топширишмоқда.
Британия буни Европа Иттифоқи ёрдамида амалга оширади. Бу топшириб қўйиш илгаригидек ёпиқ эшиклар ортида махфий тарзда бўлгани йўқ. Аксинча очиқ-ошкор, оммавий ахборот воситалари ҳозирлигида, «суверен» вазирликлар қароргоҳларида, «инқилобчи» ҳукумат вазирлари имзолаган келишувлар билан бўлди. Масалан 2015 йил 5 ноябрда Британия элчиси Хэмиш Коуэлл ички ишлар вазири Нажим Ғарсаллий ҳузурида Тунис ички ишлар вазирлигига бўйсунадиган стратегик режалаштириш бўлинмалари фаолият бошлашини эълон қилди. Уларнинг программасини Британия «стратегик режалаштириш бўйича потенциаллар программаси» деган ном остида тузиб беради. Эълон қилинишича бу келишувдан мақсад Европа билан ва энг аввало Британия билан махсус хизматлар ва агар зарур бўлса майдондаги ҳаракатлар бўйича ҳамкорликдир. Ўша куннинг ўзида, яъни 2015 йил 5 ноябрда Европа Иттифоқи Тунисга 23 миллион евро берилишини эълон қилди. Бу маблағ «хавфсизлик секторини ислоҳ қилиш ва янгилаш программаси»ни пул билан таъминлаш учун берилади. Тунис ички ишлар вазири Нажим Ғарсаллий бу маблағ билан таъминлаш келишувини Европа Иттифоқи элчиси Лаура Баеза билан биргаликда имзолади. Бу элчи аёл «Бу маблағ билан таъминлашдан мақсад хавфсизлик секторини ислоҳ қилишни демократик қийматлар билан мос келадиган доктрина орқали татбиқ этишдир» деди. У буни «Бир катта чақириқ ташлаш» деб атади.
Шундай экан Тунис ва унинг аҳлига нима қолди, ўзи?! Ҳокимлар Тунисни Британияга қўш-қўллаб топшириб қўйишди. Бурқиба ва Ибн Али даврида Британия Тунисни парда ортидан идора қилган бўлса, энди очиқ-ошкор идора қиладиган бўлди.
Эй Зайтуна юртидаги мусулмонлар:
Тунис ҳокимлари бугун юртни Британияга – уни 1881 йилда «Бей»лар Францияга ҳимоя деган келишув билан топшириб қўйганидек – келишувлар билан қўш-қўллаб топшириб қўйишмоқда. Ўзининг манфаатларини кафолатлаш учун ва Тунисни ўз ҳукмронлиги остида қолдириш учун бу мамлакатдаги сиёсий вазият ўзгаришини идора қилган Британия ҳукуматнинг заифлиги шундоқ кўриниб қолди ва Тунис аҳли кўплаб сиёсатчиларга бўлган ишончни йўқотди, деган фикрга келди. Шунинг учун Британия Тунисни – ҳукуматлар, башаралар ва номлар қанчалик ўзгармасин – келишувлар билан кишанлаб ташлаш учун ўз башарасини очиқ кўрсатиш йўлига ўтди. Бу келишувлар:
– Британияни амалда Тунисни бошқарувчи қилиб қўяди. Ҳокимларимиз эса мустамлакачиларга хизмат қиладиган, уларнинг буйруқларини бажарадиган шунчаки бир хизматкор бўлиб қолишади. Шунинг учун бу ҳокимларнинг ўзгариши ёки қулаши Британияга зарар қилмайди.
– Бу келишувлар Британияни ва у билан бирга Европа Иттифоқини биздаги хавфсизлик кучлари учун – гўё бу кучлар Британиянинг ёки Европанинг хавфсизлик кучларидек – хавфсизлик доктринасини ишлаб чиқадиган қилиб қўяди. Европани тинчликни сақлаш асло қизиқтирмайди, уни фақат Британия ва Европа ширкатларининг манфаатларини сақлаб қолишгина қизиқтиради, холос.
– Бу келишувлар хавфсизлик кучларини ҳокимларнинг шахсан ўзларига эмас, капитализмга (демократияга) хизматкор қилиб қўяди. Келгуси ҳодисалар ҳокимларга қарши яна қўзғолон бўлишидан ва уларни ўзгартиришдан дарак бериб турибди. У пайтда хавфсизлик хизматларини шахсларнинг қулаши ёки ўзгариши ташвишга солмайди. Чунки бу махсус хизматларга юкланган вазифа Британия ва Европа ўзининг ўлчови бўйича «ясаб» ўрнатиб қўйган «жумҳурият»га хизмат қилиш ва қўғирчоқ режимни ҳимоя қилишдир.
– Мустамлакачилар «экиб» ўтқазмоқчи бўлаётган доктринадан мақсад ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилаётган қўзғолончилар овозларини бўғиб ташлашдан бошқасини англатмайдиган «барқарорлик»ка эришишдир. (Ёшларимиз ўз қўзғолонларида («Вено Петрол» кампанияси чоғида) ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб чиққан пайтларида Британия ва Европа Иттифоқи элчилари ташвишга тушиб қолишмади ахир?!).
– Бу келишувлар Британия ва халқаро ширкатларнинг бу юртдаги бойликларни бемалол талаб олиб чиқиб кетишига кенг йўл очиб беради. Бу талончиликни мустамлакачилар Тунис фарзандларининг қўллари билан амалга оширишади. Чунки уларни «Халқаро Валюта Фонди берадиган қарзлар, Европа Иттифоқининг заҳарли грантлари, давлат сектори билан хусусий сектор ўртасидаги шериклик ҳақидаги қонун, бешлик режаси» каби келишувларга бўйсундиришади. Бу фарзандларимиз мустамлакачи ва унинг ширкатларига кечаю кундуз хизмат қилиб бахтсиз бўладиган арзон ишчи кучи бўлиб қолади.
Эй мусулмонлар:
Британиянинг Тунисга хўжайин бўлиб олгани сизларга шундоқ кўриниб турибди. Ҳокимлар ва сиёсатчилар эса ўзларининг Ғарб давлатлари билан дўстлашишлари юрт манфаатларига хизмат қилади, деб сизларни алдашмоқда. Уларнинг даъвосича Тунис Ғарбга муҳтож эмиш. Аслида эса Ғарб Тунисга муҳтождир. Тунис бойликларини талаб-ташиб кетиш учун, Тунисни бу минтақа устидан ҳукмронлик қилишига ёрдам берадиган бир кўприк ва эшик қилиб олиш учун Ғарб Тунисга муҳтождир. Ғарб ширкатлари ўзига арзон ишчи кучини бўйсундириб берадиган Тунисга муҳтождир. Бу ширкатлар ўзларига солиқ имтиёзларини бериб қўядиган Тунис парламентига муҳтождир. Чунки ўшанда Тунис бу мустамлакачилар учун бир «солиқ қалқони» бўлиб қолади. Аслида Ғарбга муҳтож кимсалар ўз умматларидан ажралиб қолган бир ҳовуч ҳокимлар, ювиндихўр сиёсатчилар ва уятсиз манфаатпарастлардир. Бу малайларни қизиқтирадиган нарса фақат ҳокимиятда қолишларидир, холос. Ҳатто Британия ва Европа манфаатларини ҳимоя қилишда ҳамма одамларнинг манфаатларига қарши чиқишга тўғри келса ҳам бу малайларнинг бутун ғами ҳокимиятда қолишдир.
Эй мусулмонлар:
Қандай қилиб мустамлакачи кофир бизга ёрдамчи бўлиши мумкин, ахир. Ваҳоланки Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло:
كَيْفَ وَإِن يَظْهَرُوا عَلَيْكُمْ لاَ يَرْقُبُواْ فِيكُمْ إِلاًّ وَلاَ ذِمَّةً يُرْضُونَكُم بِأَفْوَاهِهِمْ وَتَأْبَى قُلُوبُهُمْ وَأَكْثَرُهُمْ فَاسِقُونَ
«(Улар учун) қандай (аҳд-паймон) бўлсин? Ҳолбуки, улар агар устингизда ғолиб бўлсалар, сизларнинг хусусингизда на аҳдга ва на бурчга боқадилар. Оғизларида сизларни рози қилишади-ю, кўнгиллари (аҳдга вафо қилишга) ибо-ор қилади. Уларнинг кўплари итоатсиздир» [Тавба 8]
деб айтаётган бўлса?!
Энг ашаддий душманимиз бўлган Британия бизга қандай ёрдамчи бўлиши мумкин ахир?! Британия Тунисга ва унинг аҳлига яхшиликни истайди, деган чўпчакка қайси оқил ишонади ахир?! Мусулмонлар юртларига қарши урушлар қилган шу Британия эмасми?! Мусулмонларнинг давлати (усмоний Халифаликни) 1924 йилда қулатган шу Британия эмасми?! Исломий Уммат жасадини майда, арзимас давлатчаларга бўлиб ташлаган шу Британия эмасми?! Фаластиндаги аҳлимизни қирғин қилиб ўлдирган, улардан минглабини, балки миллионлабини сарсон-саргардон қилган шу Британия эмасми?! Британия жиноятчи яҳуд вужудини Фаластинга экиб ўтқазиш учун мана шу жиноятларни қилмаганмиди?! Британия экиб ўтқазган жиноятчи яҳуд вужуди мусулмонларни, аёллар, болалар ва кексаларни шу бугунгача қирғин қилиб ўлдириб келмоқда, шундай эмасми?! Ироқ, Яман, Шом ва булардан бошқа бир қатор ўлкаларимизга қарши урушда Америкага шерик бўлган шу Британия эмасми?! Британия шу бугунгача Ислом ва мусулмонларга қарши уруш қилишни режалаштириб келмоқда ва шунга ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун унинг собиқ бош вазири Тони Блэр Европани Украина борасида Россия билан бўлган келишмовчиликларни бир четга йиғиштириб қўйиб бутун кучни Халифаликнинг тикланишига йўл қўймаслик учун мусулмонлар юртларига қарши қаратишга чақирди. Британия ички ишлар вазири Чарльз Кларк эса 2005 йилда «Heritage Foundation» мерос муассасасида «терроризмга қарши кураш» бўйича сўзлаган нутқида «терроризм»га қарши уруш Исломга қарши уруш эканлигини, оламдаги миллионлаб мусулмонларнинг интилишларига қарши уруш эканини очиқ айтди. Кларк қўшимча қилиб қуйидагиларни айтди: «… Бу ерда Халифалик тикланишига оид музокаралар ҳеч қачон бўлмайди. Бу ерда Шариат қонунини жорий қилиш бўйича музокаралар ҳеч қачон бўлмайди…». Бу эса Британиянинг аслида исломий сиёсий низомга қарши, яъни Халифаликка қарши «терроризмга қарши кураш» деган ниқоб остида уруш олиб бораётганини тасдиқлаб турибди ҳамда британияликларнинг шариат ва исломий бошқарув бўйича ҳаёт кечиришни истаётган мусулмонларга қарши тарихий кек-адоватини ҳам акс эттириб турибди.
Эй мусулмонлар… Эй хавфсизлик ходимлари:
Британия билан қучоқлашиб оғиз-бурун ўпишган кимса заҳарли илон билан қучоқлашган кимсага ўхшайди. Заҳарли илон сенга яқинлашди дегунча сени чақиб олади. Ҳақ Таборака ва Таоло шундай дейди:
إِن يَثْقَفُوكُمْ يَكُونُوا لَكُمْ أَعْدَاء وَيَبْسُطُوا إِلَيْكُمْ أَيْدِيَهُمْ وَأَلْسِنَتَهُم بِالسُّوءِ وَوَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ
«(Эй мўминлар), агар улар (мушриклар) устингиздан зафар топсалар, душманларингиз бўлурлар ва сизларга қўл ва тилларини ёмонлик билан чўзурлар (яъни сизларни ўлдирурлар, ҳақоратлар қилурлар). Улар сизларнинг яна кофир бўлишларингизни истарлар» [Мумтаҳина 2]
Биз сизларга динингизни ва имонингизни ҳимоя қилишга чақириб мурожаат қиламиз. Шарафли, содиқ хавфсизлик ходимларига, мағрур армиямизга мурожаат қилиб қуйидагиларни айтамиз:
Ҳокимлар сизларни душманларингиз ва Умматингиз душманлари чангалига топшириб қўйишига рози бўлиб тураверасизми? Динингиз, юртингиз ва аҳлингиз душманларига хизматкор аскарлар бўлиб қолишингизга рози бўлиб тураверасизми?
Юртингиз ва аҳлингиз ҳимоячилари бўлишингиз ҳақида қаттиқ қасам ичмаганмидингиз ахир? Бугун мусулмонларга қарши уларнинг душманлари билан бирга бўласизми?
Росул CАВ:
«لاَ يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»
«Мўмин (ўзини) битта тешикдан икки марта чақтирмайди» дедилар. Биз Тунисдагилар эса ўзимизни битта тешикнинг ўзидан икки марта эмас, балки жуда кўп марта чақтирдик. Ислом ва мусулмонларга душманлигини очиқ билдираётган Британия ва Европа билан иттифоқчи бўлиш оқибатида шундай аҳволга тушдик! Покиза қонларингизни Британия бошчилигидаги Европани ғолиб қилиш йўлида тўкишингиз шармандалик эмасми?! Бу мустамлакачининг устингиздан ҳукмрон бўлиб олиб, юртларингизни бўлиб ташлаши ва сизларни ўзига хизматкор аскар қилиб олиши йўлида покиза қонларингизни тўкишингиз шармандалик эмасми?! Аллоҳ шариатининг татбиқ этилишини истаб намойишга чиққан биродарларингиз йўлига тўсиқ бўлишингиз шармандалик эмасми?! Аллоҳ шариати дунёда инсонлар ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаб, охиратда эса мусулмонларни зафарга эриштиради-ку ахир?!
Сизлар шу юрт аҳлидан эмасмисиз? Мусулмонлар эмасмисиз? Орамиздаги куч-қувват аҳли эмасмисиз?
Аллоҳ Таоло мустамлакачи билан сиёсий ёки ҳарбий ҳамкорлик қилишни қаттиқ ҳаром қилди. Шунинг учун зиммангиздаги вожиб вазифа мустамлакачиларнинг машғулотларига бўйсуниш ўрнига қуйидаги ишларни амалга оширишдир:
– Уларнинг жосуслик идораларини ёпиб ташлаш.
– Уларни ва уларнинг малайларини юртдан ташқарига улоқтириб ташлаш. Бу қўлингиздан келади. Зеро сизлар бунга қодирсиз.
Шуни яхши билингки, мустамлакачи Британиянинг мусулмонлар устидан ҳукмронлигини йўқ қилишнинг йўли фақат динни давлат ва бошқарув низоми сифатида тиклаш орқалигина бўлади. Бундан бошқа йўл йўқ. Раҳмон арши Саъд ибн Муоз РАнинг вафоти сабабли ларзага келган эди. Чунки у Мадинаи Мунавварада Исломий давлатнинг тикланиши учун ўзининг одамлари ва қурол-аслаҳаси билан ёрдам берган эди. Ҳозирда ҳам замон айланиб, Саъд Росулуллоҳ САВга ёрдам берган кундек бир кун келиб турибди. У сизлар учун бир фурсатдир. Шунинг учун уни бугун ғанимат билинг. Зеро у биргаликда иккинчи рошид Халифалик давлатини тиклашимиз учун сизлар Ҳизб ут-Таҳрирга ёрдам берадиган ҳақиқий фурсатингиздир. Чунки фақат Халифалик бўлсагина бутун Умматни америкаликлар, инглизлар ва бошқалардан иборат душманларимизга қарши битта кишининг қалбидек бирлаштириш имконига эга бўламиз. Фақат ўшандагина оламга етакчи бўлишга, Исломни оламга ҳидоят ва нур рисолати сифатида етказишга қодир бўламиз.
وَاللّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَـكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 21]
Ҳизб ут-Таҳрир 30 муҳаррам 1437ҳ
Тунис 12 ноябр 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми