Исломга қарши телбаларча олиб борилаётган курашда даниялик сиёсатчилар ўз қадриятларини ҳам бузиб ташлашмоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Исломга қарши телбаларча олиб борилаётган курашда даниялик сиёсатчилар ўз қадриятларини ҳам бузиб ташлашмоқда
Сўнгги ҳафталарда Ислом ва мусулмонларга қарши ҳужум яна қайта кескин тус олди. Бу сафар ахборот воситалари ва турли тоифадаги сиёсий томонлар амалга ошираётган бу ҳужум даниянинг иккинчи телеканали (TV2) эфирга узатган бир қатор теледастурларда кўринди. Мазкур дастурларнинг ифлос, эгри йўллар билан тайёрланиши мусулмонлар қабул қилган қадриятлар ва тушунчаларни ҳамда улар татбиқ қилаётган аҳкомларни айблаб кўрсатишдан кўра кўпроқ бу каналнинг башарасини, шубҳали мақсадларини ва ёлғончилигини фош қилиб қўйди.
Мазкур телеканал ҳужуми бошланишидан олдин хусусий исломий мактаблардан бири ахборот воситаларида қораланди ва бу мактаб талабаларга бошқа жинсдагилар билан ношаръий жинсий муносабатда бўлмаслик тўғрисида насиҳат қилгани учун унга нисбатан жазо чоралари кўрилиши билан таҳдид қилинди. Ҳолбуки, бу насиҳат мақтовга сазовор ва Шариат аҳкомларига тамоман мувофиқ иш эди.
Агар бу ерда ғарблик сиёсатчиларни бирлаштирадиган бирон иш бўлса у Ислом аҳкомларига қарши кек-адоватга тўла ҳужумлардир. Чунки улар мусулмонларга қарши бири қўйиб бири жинояткорона таклифларни ўртага ташлашда бир-бири билан ким ўзарга мусобақалашмоқда. Гўё Даниядаги мусулмонлар бир йирик жиноятчи тўдадек уларга қарши фикрий диктатурадан тортиб қайта тарбиялашгача бўлган таклифларни ўртага ташлашмоқда.
Бу сўнгги ҳужум Исломга қарши қадриятлар уруши занжирининг бир ҳалқасидир. Бу урушга узоқ йиллардан буён ушбу мамлакатдаги ахборот воситалари ва сиёсий элита сафарбар қилинади. Бирин кетин алмашган Дания ҳукуматлари мусулмонларни демократияни қабул қилишга мажбур қилиш учун бир неча исломий юртларга ҳарбий кучларни ва ҳарбий самолётларни юборди. Дания ичкарисида эса мусулмонларни жамиятга қўшилиб сингиб кетишга мажбурлаш уриниши кетмоқда.
«Терроризмга қарши кураш» номи остидаги кураш бошланиши билан мусулмонларни Ғарб жамиятларига қўшиш амалиёти ва «терроризмга қарши кураш» бир-бири билан бирикиб Ғарб демократиясида Исломга қарши қадриятлар урушидаги битта нарсага айланиб қолди. Махсус хизматларга кенг ва назорат қилинмайдиган салоҳият-ҳуқуқлар берилиши ҳамда мусулмонларга қарши оммавий жосуслик қилиниши ва фавқулодда қаттиққўл қонунларни чиқарилиши билан бу «демократиялар» авторитар режимларнинг ўзи бўлиб қолди.
«Экстремизм ва радикализмга қарши кураш» номи остидаги кураш бошланиши билан Ислом душманлари янада узоқроққа қадам ташлашди. Чунки улар Исломдаги намоз каби ва ахлоқсизликлар бўладиган фасод байрамлардан йироқ туриш каби асосий амалларни жиноятга чиқаришди. Охирги йилларда мусулмонларнинг ўз фарзандларини тарбиялашларига давлат зўравонларча ўз ҳукмини ўтказишга уринди. Давлат «ижтимоий назорат»га қарши кураш деган ниқоб остида ҳамда мусулмонлардаги «шараф» деган тушунчанинг натижаси бўлган курашларга қарши кураш деган баҳона остида мусулмонларнинг ижтимоий ҳаётларига ўз ҳукмини ўтказишга уринди. Бу билан мусулмонларнинг хос-шахсий ҳаётидаги эшиклар синдирилди. Бу душманларнинг даъво қилишича мусулмон диаспора «ижтимоий назорат»ни ўз фарзандларига мажбурлаб жорий қилмоқда.
Бошқача айтганда, уларнинг даъвосича, бизни эркинликка мажбурлаш лозим! Биз ҳатто Орхус шаҳри судида мусулмон оилада тарбия кўрган болани оиласидан мажбуран ажратиб олинганини кўрдик… Хунук қилиб кўрсатиш ҳужумлари, психологик ва фикрий зўравонлик билан мусулмонларни қўрқитиш ва уларга босим ўтказиш шу тарзда амалга ошмоқда. Бундан мақсад Ислом қадриятларидан ва аҳкомларидан воз кечишга мажбур қилишдир… Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг:
إِنَّ الْكَافِرِينَ كَانُوا لَكُمْ عَدُوًّامُّبِينًا
«Кофирлар сизларга очиқ душман бўлган кимсалардир» [Нисо 101]
деган қавлининг нақадар тўғрилиги бизга яна бир бор кўринмоқда.
Бу мамлакатдаги сиёсатчилар Дания конституциясини қўлларига ушлаб олиб, эътиқод эркинлиги ва сўз эркинлигини мақтанишади. Ҳолбуки улар айни вақтда жазавага тушиб исломий ташкилотлар ва мусулмон шахслар устида – қачон бу ташкилотлар ва мусулмонлар шу сиёсатчиларга ёқмайдиган бирон исломий раъйни билдирсалар – таёқ ўйнатишади. Ассимиляция вазирининг масжидни ер билан яксон қилиш ҳақида айтган кек-адоватга тўла гаплари Даниядаги мусулмонларга қарши амалга оширилаётган ана шу фикрий истибдоднинг бир аниқ ифодасидир, холос. Шундай қилиб бу сиёсатчилар ўзларининг қийматларини ва мабдаларини ер билан яксон қилиб ташлашмоқда. Улар ўзларининг Исломга қарши зулматга тўла ва реакцион кек-адоватлари билан ҳамда Исломнинг юксак қийматларига ҳужум қилишлари билан ўзларининг «эркинлик қийматлари коинот қийматларидир» деган гаплари сафсата, ёлғон эканлигини очиб қўйишмоқда.
Шуниси жуда ғалатики, ана шу сиёсатчилар ва ахборот воситалари ўзларини ахлоқ қўриқчилари қилиб кўрсатишиб, баъзи мусулмонларнинг нутқларини икки юзлама, деб айблашмоқда. Ваҳоланки бу сиёсатчилар ва ахборот воситаларининг ўзлари мунофиқликда устомон ва профессионал бўлиб кетишган.
Эй Исломдаги биродарлар ва опа-сингиллар:
Исломга қарши бу кек-адоватга тўла ҳужум дин душманларининг ассимиляция деган баҳона остида сизлардан исломий ўзлигингизни ўчириб йўқ қилиб ташлашингизни ва Ғарб қийматлари «қозони»да «пишиб-етилишингиз»ни талаб қилишаётганини шундоқ кўрсатиб турибди. Сизлар эй мусулмонлар, азизсизлар. Сизлар Исломнинг «эриб-суюлиб» ҳар қандай нарсага мослашиб кетавериши ёки бир илмоний динга айланиши асло мумкин эмаслигини очиқ, баралла айтишингиз лозим. Чунки Ислом сизнинг шахсий динингиз ёки ахлоқий фалсафангиз эмас. Аксинча у бундан кўп даражада буюкдир. Чунки у ҳаммани, ҳамма соҳани қамраб олувчи руҳий, сиёсий мабдадир. У Холиқ Субҳанаҳу ва Таоло томонидан ҳақ билан нозил қилингандир. Исломда ҳаётнинг барча ишларига оид аҳкомлар, давлат, жамият ва омма ҳаётини бошқарадиган низомлар бор. Бу таркибий қисмларнинг барчаси Исломнинг бир ажралмас қисми бўлмиш исломий шариатни ташкил қилади! Шунинг учун Ғарбнинг сизлардан Исломнинг бир ажралмас қисмдан воз кечишингизни талаб қилиши ўзлигингизнинг асоси бўлмиш Исломнинг ўзидан воз кечишингизни талаб қилишидир. Биз сизлар – модомики мусулмон экансизлар – бу талабга асло рози бўлмайсизлар деб чуқур ишонамиз, биз бунга аминмиз.
Хўш, Ғарб сизларга исломий ҳаёт тарзингиз ўрнига нимани таклиф қилмоқда ўзи? 50 %ни ташкил қилаётган оилавий ажралишларними? Бузилиб кетаётган оилалар системасиними? Болалари қариялар уйларига ташлаб кетиб, ёлғизликка маҳкум бўлаётган кексалар аҳволига тушишними? Йўлларга ташлаб кетилаётган, қаровсиз болаларними? Алкогол ичимликларга, наркотикларга ва ифлос алоқаларга муккасидан кетиб, ахлоқсиз, адойи тамом қилувчи ҳаёт кечираётган ёшларними?
Исломга қарши бутун олам бўйлаб кураш олиб бориляпти. Шунинг учун биз мусулмонлар сифатида даниялик сиёсатчиларга мусулмонлар Босния, Чеченистон, Ўзбекистон, Сурияда Исломлари сабабли энг қаттиқ таъқибларга учрашаётганини, лекин бу уларни ўз Исломларидан воз кечишга асло мажбур қилолмаётганини, жузъий нарсаларда ҳам, куллий нарсаларда ҳам Исломдан асло воз кечишмаётганини, аксинча Исломга қарши уруш қанчалик шиддатли тус олгани сайин мусулмонлар ўз динларига янада қаттиқ амал қилишаётганини эслатиб қўйишимиз лозим. Биз бугун гувоҳи бўлиб турган воқеалар ривожлари ҳақ билан ботил ўртасида кураш доимо бўлиб келган ва бўлаверади деган тарихий ҳақиқатни тасдиқлаб турибди. Бу кураш мусулмонлар наздида бир қатъий масаладир. Бу кураш фақат битта натижага олиб келади, холос. У ҳам бўлса Исломнинг узил-кесил ғалаба қозонишидир.
هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَىٰ وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ
«У (Аллоҳ) Ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан — гарчи мушриклар хоҳламасалар-да — барча динларга ғолиб қилиш учун юборган зотдир» [Тавба 33]
Эй мусулмонлар:
Сизнинг Исломингиз ҳақ диндир. У бутун башариятни қутқазади. Зеро у Роббул оламин Субҳанаҳу ва Таоло томонидан бутун башарнинг энг яхшиси Муҳаммад САВга нозил қилинган. Шунинг учун демак улуғ исломий шариат ҳаётдаги ҳар бир катта ва кичик нарса борасида мурожаат қилинадиган ягона манбадир. Зеро у бу ҳаёти дунёда одамлар учун адолатни ва осуда ҳаётни пайдо қилишга қодир бўлган ягона шариатдир. Инсон ишлаб чиққан тубан илмоний қонунлар эса бунинг тамоман тескарисидир. Чунки бу илмоний қонунлар фасод ва зулмдан бошқасини олиб келмайди. Шунинг учун гўзал Исломингиздаги барча нарсага маҳкам ёпишинг, кек-адоватли душманларнинг мусулмонларни бош эгдириб, тиз чўктириш, Исломдан воз кечишга мажбур қилиш тўғрисидаги мақсадларига эришишларига ёки Исломни асл мағиз-моҳиятидан ажратиб ташлаб уни бошқа нарсага айлантиришга ёки уни Ғарбнинг дидига мослаб ўзгартиришга бўлган уринишларига эришишларига асло йўл қўйманг.
Сиёсатчилар ва ахборот воситалари ҳужум қилаётган фикрлар ва қийматлар дунёдаги ҳамма мусулмонлар қаттиқ амал қилиб келаётган исломий фикрлар ва қийматлардир. Шунинг учун Исломга қарши бу уруш сизни заифлатишига ёки маҳзун қилишига асло йўл қўйманг. Аксинча натижалардан ва қанчалик қимматга тушишидан қатъий назар бирлашиб ҳаққа маҳкам ёпишинг. Чунки мана шу ёпишиш сизга бу дунё ва охиратда нажотни олиб келади.
Аллоҳ Ислом ҳақида сўралган пайтингизда тўлиқ рост сўзлашингизни зиммангизга вожиб қилди. Балки Аллоҳ зиммангизга бундан ҳам кўра кўпроқ вазифани вожиб қилди. Яъни Исломни одамларга қандай бўлса шундай етказишингизни, кучли тарзда ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога бўлган чуқур ишонч билан етказишингизни вожиб қилди. Зеро Ислом фикрлари, қийматлари ва аҳкомлари ҳеч бир тушунарсизлик бўлмаган аниқ баён қилиниши лозим. Чунки Исломга даъват доимо очиқ-равшанликни талаб қилади. Шунинг учун Ислом душманларини рози қилиш асло иложи йўқ ишдир, бу душманлар фақат биздан бирон кимса Исломдан чиқиб муртад бўлсагина рози бўлишади. Бундан Аллоҳ асрасин.
Исломни етказиш сизнинг ҳаётдаги ролингиздир. Шундай экан Аллоҳга берган аҳдингиздан асло қайтманг. Аксинча одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлинг. Бу Уммат маъруфга буюради ва мункардан қайтаради. Сиз шундай уммат бўлинг. Буни ғайримусулмонларни Исломга, унинг адолатли низомига, соғлом, покиза ҳаёт тарзига даъват қилишингиз билан ва ғарбликларнинг мабдалари ва қийматларининг ботиллигини, хатолигини очиб ташлаб мункардан қайтаришингиз билан амалга оширинг. Бу билан эса зиммангиздаги омонатни адо этган бўласиз ва оламнинг бу қисмида Исломни энг яхши тарзда гавдалантириб кўрсатиб берган бўласиз.
Даниядаги исломий ташкилотларга ва масжидларга шундай деб мурожаат қиламиз:
Охирги телепрограммалар ва уларнинг ортидан билдирилган сиёсий муносабатлардан мақсад Исломдан воз кечишга мажбурлаш учун сизларга босим ўтказишдир. Бу билан душманлар мусулмонларнинг ўсиб келаётган авлоди Исломнинг ажралмас қисмларидан воз кечишда сизларга эргашишини умид қилишмоқда.
Мақсад сизларни қўрқувга солишдир. Бу билан улар сизларни мусулмонларга улуғ шариатларини таълим бермасликка ва уларга Ислом таълимотларига мувофиқ тўғри йўлни кўрсатмасликка мажбур қилишмоқчи, жосуслардан ва яширин камералардан қўрқиб шундай қилишингизга мажбур қилишмоқчи. Лекин шуни яхши билингларки, агар Исломга қаттиқ амал қилсангиз қўрқувга ҳеч бир сабаб йўқ. Чунки Аллоҳнинг бутун шариати фақат яхшиликдир. Шунинг учун қўрқувга ҳеч сабаб йўқ. Аксинча кек-адоватга тўла ана шу сиёсатчиларнинг ўзлари чегарасиз мунофиқликларидан, сохта идеалларидан ва фасод ҳазоратларидан хижолат бўлишлари керак.
Биз бу мамлакатдаги исломий ташкилотларни, жамиятларни, масжидларни ва марказларни Аллоҳнинг кофирларнинг алдаб-аврашларини қабул қилиш ёки уларнинг босимларига бўйин эгишнинг ёмон оқибатларидан огоҳлантириб азоб хабарини берадиган оятларини эслашга чақирамиз:
وَإِن كَادُوا لَيَفْتِنُونَكَ عَنِ الَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ لِتَفْتَرِيَ عَلَيْنَا غَيْرَهُ ۖ وَإِذًا لَّاتَّخَذُوكَ خَلِيلًا* وَلَوْلَا أَن ثَبَّتْنَاكَ لَقَدْ كِدتَّ تَرْكَنُ إِلَيْهِمْ شَيْئًا قَلِيلًا* إِذًا لَّأَذَقْنَاكَ ضِعْفَ الْحَيَاةِ وَضِعْفَ الْمَمَاتِ ثُمَّ لَا تَجِدُ لَكَ عَلَيْنَا نَصِيرًا
«(Эй Муҳаммад, мушриклар) сизни Бизнинг шаънимизга, (ваҳийдан) ўзга нарсаларни тўқиб чиқаришингиз учун — Биз сизга ваҳий қилган оятлардан алдаб-буриб юборишларига оз қолди. У ҳолда, (яъни, уларнинг йўриқларига юрсангиз), сизни дўст қилиб олган бўлур эдилар. Агар Биз сизни (ҳақ йўлда) қилмаганимизда, сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди. У ҳолда албатта Биз сизга дунё (азобини) ҳам, охират (азобини) ҳам икки ҳисса қилиб тотдирган бўлур эдик, сўнгра ўзингиз учун Бизга қарши бирон мададкор топа олмаган бўлур эдингиз» [Исро 73-75]
Эй исломий жамиятлар, марказлар ва масжидлар:
Ҳақни маҳкам тутинг, асло ён берманг. Ислом душманларининг ҳамлаларига ва таклифларига алданиб қолманг. Чунки Аллоҳ модомики бу масалада Ўзининг энг севимли Пайғамбари Муҳаммад САВга бир озгина рухсатни ҳам бермаган экан демак сизлар – агар кофирларни рози қилишга уриниб Исломдан тоядиган бўлсангиз – Аллоҳнинг аламли азобидан асло нажот топмаслигингизга аниқ ишончда бўлинг.
Зеро биз қаттиқ афсуслар бўлсинки, исломий ташкилотларнинг баъзи вакилларининг кофирлар босимларига бўйсунаётганини кўрмоқдамиз. Улар Исломнинг баъзи аҳкомларига ёки қоидаларига бу аҳкомлар ва қоидалар кўтармайдиган маънони бериб таъвил қилишмоқда. Буни ўзларининг марказларини, жамиятларини ва масжидларини сақлаб қолиш мақсадида қилишмоқда. Шунинг учун уларнинг Исломнинг жиҳод ва ҳадлар каби кек-адоватли сиёсатчиларга ёқмайдиган қисмларини рад этиб, улардан воз кечишаётганини ёки Исломга демократия ва илмонийлик каби Исломдан бўлмаган, аксинча унга бутунлай зид бўлган нарсаларни қўшишаётганини кўриб турибмиз. Уларнинг даъво қилишича буни Исломни ва мусулмонлар манфаатларини ҳимоя қилиш учун қилишаётган эмиш.
Уларга қуйидагиларни айтамиз: бундай йўлни тутиш фақат пўстлоққа ёпишиб, ширин мевадан воз кечишдир. У ғоя зарарига воситага ёпишишдир. Бундай йўлни тутиш сизларга марказларингизни, жамиятларингизни ва масжидларингизни сақлаб қолиши мумкин. Лекин уларнинг ичкарисида покиза, соф, аниқ Ислом ҳеч қачон бўлмайди.
Уларга яна бир бор қуйидагиларни айтамиз: исломий қийматларни ва аҳкомларни асраб қолиш масжидлар ва марказларни сақлаб қолишдан кўра авлороқдир. Зеро Аллоҳ Таоло шундай дейди:
فَذَٰلِكُمُ اللَّـهُ رَبُّكُمُ الْحَقُّ ۖ فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ إِلَّا الضَّلَالُ ۖ فَأَنَّىٰ تُصْرَفُونَ
«Бас, мана шу Аллоҳ — ҳақиқий Парвардигорингиздир. Ҳақиқатдан кейин эса фақатгина йўлдан озиш бор, холос. Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?!» [Юнус 32]
Бундай шароитларда тутилиши вожиб бўлган тўғри позиция улуғ саҳобий Жаъфар ибн Абу Толиб РА тутган позициядир. Ҳабаш подшоҳи Қурайш вакиллари талабига биноан уни чақириб, Исломда Исо ибн Марям ва унинг онаси алайҳис салом ҳақида нима дейилиши ҳақида сўраганида бу улуғ саҳобий РА ҳеч иккиланмади, аксинча ҳақни қандай бўлса шундай айтди. Ҳолбуки бунинг подшоҳнинг ғазабини қўзғашга олиб келиши, натижада ўз ҳузурига бошпана излаб келган мусулмонларни Қурайшга – Қурайш уларни таъқиб қилиши ва азоблаши учун – қайтариб бериши эҳтимоли бор эди.
Шунинг учун биз бу ҳақ нидони сизларга йўлламоқдамиз: Ислом Азамати-Буюклиги даражасида бўлинглар, агар бунга қодир бўлмасангиз у ҳолда ўзингизнинг омма ишига бошчилик қилишдаги мансабларингизни тарк этинг. Чунки Росулуллоҳ САВ шундай дейдилар:
«سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ زَمَانٌ يُخَيَّرُ فِيهِ الرَّجُلُ بَيْنَ الْعَجْزِ وَالْفُجُورِ، فَمَنْ أَدْرَكَ ذَلِكَ مِنْكُمْ فَلْيَخْتَرِ الْعَجْزَ عَلَى الْفُجُورِ»
«Одамлар устига шундай бир замон келадики унда киши ожизлик билан фужурдан бирини танлаши керак бўлади, сизлардан ким ана шу (замон)га етса фужурни ташлаб ожизликни танласин». Бу ҳадисни Аҳмад ривоят қилди.
Даниялик сиёсатчиларга эса қуйидагиларни айтамиз: сизлар ўнлаб йиллар давомида адоват, ёмон кўриш ва қарши бирлашиш ўрнига Исломни ўз бағрига сиғдира оладиган бир уйғун жамиятни вужудга келтиролмадингиз. Мана энди сизлар ўзингизнинг бу муваффақиятсизлигингиз жавобгарлигини бу мамлакатдаги мусулмонларга юкламоқчи бўляпсиз. Лекин аслида сизлар шу кек-адоватга тўла йўналишда қайсарлик билан давом этганингиз сабабли муваффақиятсизликка учрадингиз. Сизлар ўзингизнинг Исломга душманлик сиёсатингиз ва адоватга тўла алдамчи ахборот воситангиз билан ҳамон шу адоват йўлида давом этяпсиз.
Аслида ўзингизни айблашингиз ва ўзингиздан ҳисоб сўрашингиз вақти келди. Чунки агар бу бемулоҳаза йўналишда давом этадиган бўлсангиз келгусида ҳам кетма-кет муваффақиятсизликка учрайверасиз… Ислом Ғарб мамлакатларида мавжуддир. У боқий қолиш учун келган. Шунинг учун у бу мамлакатларда – оламнинг барча жойларида бўлганидек – янада ёйилиб, томир отади.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизларни Ислом ҳақида сизларнинг қийматларингизга қарши мунозарага чақирамиз. Чунки биз сизлар билан сизлар истайдиган ҳар қандай жой ва вақтда ҳужжатлар ва далиллар билан мунозара қилишга тайёрмиз. Зеро биз ғалаба Исломники бўлишига тўла ишонамиз. Ўшанда одамлар ҳақни кўрадилар ва холис позицияни эгаллайдилар. Демак мусулмонлар ҳақида ўзаро гап сотишингиз, алдовларингиз ва ифлос «матбуот» услубларингиз ўрнига келиб биз билан юзма-юз, фикратга қарши фикрат билан мунозара қилишингиз мумкин…
بَلْ نَقْذِفُ بِالْحَقِّ عَلَى الْبَاطِلِ فَيَدْمَغُهُ فَإِذَا هُوَ زَاهِقٌ ۚ وَلَكُمُ الْوَيْلُ مِمَّا تَصِفُونَ
«Йўқ, (Биз ундай айбу нуқсондан покдирмиз), Биз Ҳақ Қуръонни ботил-жаҳолатнинг устига отурмиз, бас (ҳақиқат ботилни) эзиб-янчиб, баногоҳ (ботил) йўқ бўлур. Сизлар учун эса (мушриклар, Аллоҳни «хотин, боласи бор», деб нолойиқ сифатлар билан) сифатлаганларингиз сабабли ҳалокат бўлур» [Анбиё 18]
يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّـهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّـهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
«Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир» [Соф 8]
Ҳизб ут-Таҳрир 3 робиус-соний 1437ҳ
Скандинавия 12 март 2016м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ