Уйланиш ва табарруж тўғрисидаги саволга жавоб
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Уйланиш ва табарруж тўғрисидаги саволга жавоб
Ижтимоий тармоқлардан бирида Abdulaziz исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб
Савол:
Ассалому алайкум вр бр. Савол: Бўлажак куёв ўзининг аммасини қизига уйланса бўладими? Аллоҳим умматга тақводор фарзандларни берсин!
Иккинчи саволим: Аёлларнинг кўчадаги ва уйдаги кийиниш табарруж масаласи. Табарруж аёллар учун кўчада ҳаром қилинди. Савол: Табарруж уй шароитида номаҳрамлар келиб қолса (бирон мусофир ёки қариндошга ўхшаш), шу ҳолатда қандай ҳукм бўлади? Яъни табарруж уйда номаҳрамлар олдида ҳалолми ёки ҳаромми? Аллоҳ ҳаммамизни икки дунёда яхшилик билан сийласин!
Abdulaziz
Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Биринчи саволга жавоб. Маҳрам аёлларга уйланишнинг ҳаромлиги Қуръон ва суннатда очиқ-ойдин айтиб ўтилган. Аллоҳ Таъоло айтади:
وَلَا تَنْكِحُوا مَا نَكَحَ آبَاؤُكُمْ مِنَ النِّسَاءِ إِلَّا مَا قَدْ سَلَفَ ۚ إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَمَقْتًا وَسَاءَ سَبِيلًا
„Оталарингиз уйланган хотинларини никоҳингизга олманг! Магар илгари ўтган бўлса (бу ҳукм нозил бўлишидан илгари уйланган бўлсангиз, Аллоҳ афв этар). Албатта, бу хунук ва жирканч бўлган ёмон ишдир“. (Нисо. 22)
حُرِّمَتْ عَلَيْكُمْ أُمَّهَاتُكُمْ وَبَنَاتُكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ وَعَمَّاتُكُمْ وَخَالَاتُكُمْ وَبَنَاتُ الْأَخِ وَبَنَاتُ الْأُخْتِ وَأُمَّهَاتُكُمُ اللَّاتِي أَرْضَعْنَكُمْ وَأَخَوَاتُكُمْ مِنَ الرَّضَاعَةِ وَأُمَّهَاتُ نِسَائِكُمْ وَرَبَائِبُكُمُ اللَّاتِي فِي حُجُورِكُمْ مِنْ نِسَائِكُمُ اللَّاتِي دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَإِنْ لَمْ تَكُونُوا دَخَلْتُمْ بِهِنَّ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ وَحَلَائِلُ أَبْنَائِكُمُ الَّذِينَ مِنْ أَصْلَابِكُمْ وَأَنْ تَجْمَعُوا بَيْنَ الْأُخْتَيْنِ إِلَّا مَا قَدْ سَلَفَ ۗ إِنَّ اللَّهَ كَانَ غَفُورًا رَحِيمًا
“Сизлар учун оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг тарбиянгизда бўлган қизлари (шу санаб ўтилган аёлларга уйланиш) ҳаром қилинди. Агар хотинларингиз билан жинсий алоқада бўлмаган бўлсангиз (уларни талоқ қилгандан кейин аввалги эрларидан туғилган қизларига уйлансангиз), сизлар учун гуноҳ йўқдир. Яна ўз пушти камарингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинларига (уйланишингиз) ҳамда опа-сингилни жамлашларингиз (яъни, бирини талоқ қилмай туриб бошқасига уйланишларингиз) ҳаром қилинди. Магар илгари ўтган бўлса (Аллоҳ афв этар). Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва меҳрибон бўлган зотдир. Яна эрлик аёллар (ҳам ҳаром қилинди). Магар (уруш-жангларда) эга бўлган чўриларингиз ҳалолдир. (Бу ҳукмларни) Аллоҳ зиммангизга фарз қилиб қўйди. Мана шулардан бошқа аёллар сизлар учун ҳалол қилинди». (Нисо 23-24)
الرَّضَاعُ يُحَرِّمُ مَا تُحَرِّمُ الْوِلاَدَةُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Туғилиш жиҳатидан маҳрам бўлган шахслар бир кўкракдан эмиш жиҳатидан ҳам маҳрам бўладилар». Муслим ривояти.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу гапларига кўра, ўртада туғилиш бўлиши маҳрамликни ифодалайди. Яъни, эркак билан аёлнинг ўртасини тўғридан тўғри туғилиш боғлаб туриши маҳрамликни собит қилади. Отанинг ёки онанинг акаси, укаси, онаси, боласи, ҳар қанча узоқлашгани сари, орада тўғридан тўғри туғилиш боғлаб турганлар маҳрамлар (уйланиш ҳаром бўлган) шахслар ҳисобланади. Ушбуларнинг акалари ёки опаларининг фарзандлари билан ўртада тўғридан тўғри боғланиш бор бўлмагани сабабли, амаки ва холаларнинг фарзандлари маҳрам ҳисобланмайди.
Демак ушбу далиллардан хулоса қиладиган бўлсак, бўлажак куёвнинг аммасини қизи, ушбу куёв учун маҳрам ҳисобланмайди ва ушбу куёв ўз аммасининг қизига уйланиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Иккинчи саволга жавоб: Муслима аёлларнинг бегона эркаклардан авратларини тўсиши аҳкомлари кўчага қандай бўлса, уйнинг ичида ҳам шундай бўлади. Ушбу аҳкомларни кўчага алоҳида, уйнинг ичига алоҳида ҳукм деган маънода қайдловчи биронта далил келмаган. Уй ичида номаҳрамларга аврат бўлган баъзи аъзоларини очиб юришлари мумкинлиги тўғрисидаги гапларга келсак, юқоридаги саволда келтирилган оятда санаб ўтилган яқинлар ва қариндошларнинг кўз олдида хоҳ уй бўладими, хоҳ бошқа бирон жой бўладими, ана шу санаб ўтилганлардан бошқалар (яъни номаҳрамлар) кўзи тушишидан ҳимоя қилинган жой бўлса бўлди ўша ерларда баъзи аъзоларини очиб юришлари мумкин бўлади. Агар номаҳрамлар кўзининг тушиши эҳтимоли бўлса хоҳ уй бўладими, хоҳ бошқа жой бўладими, юзлари ва икки кафтларидан бошқа бутун аъзоларини ёпишлари фарз бўлади.
Яъни муслима аёл учун кўчада бегона эркакларга авратини кўрсатиши табарруж бўлади ва ўзининг уйи бўладими ёки эрининг уйи бўладими фарқсиз, ҳар қандай жойда авратларини бегона эркакларга кўрсатиши табарружлигича қолади. Валлоҳу аълам.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
06.02.2016й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми