Сизларда қачон уммат ғами пайдо бўлади, муҳтарам Ўзбекистон уламолари?

بسم الله الرحمن الرحيم
Сизларда қачон уммат ғами пайдо бўлади, муҳтарам Ўзбекистон уламолари?
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бизлар, яъни Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Хизб ут-Таҳрир партиясининг медиа офиси ходимлари сиз муҳтарам илм аҳлларига, олимларга, мехроб соҳибларига ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасининг масъулларига навбатдаги эслатмамизни юборишни вақт талаби деб билдик. Сизларга ушбу мурожатни юборишга ундаган нарса шу бўлдики, сўнги икки ой мобайнида Ўзбекистон қамоқхоналаридан уч нафар холис мусулмон йигитларнинг жасадлари чиқди. Бу ҳақда, аксар ўзбек хизматига алоқадор чет эл ОАВ лари ўз сайтларида мақолалар эълон қилдилар. Ўтган чорак аср давомида икки юздан ортиқ умматнинг холис даъватчи йигитларини жонсиз таналари махсус назорат остида оилаларига олиб бориб берилди. Ҳамда МХХ назоратида зудлик билан дафн қилиндилар.
Бундан ташқари ҳукумат томонидан бир нечта жомеъ масжидлар, ҳар бир махалла қошидаги намозгоҳлар ёпилди. Кўчаларда аёллар рўмоллари бошларидан тортиб олинмоқда, олийгоҳ ва ҳукумат муассасаларида ибодат масалаларига мутлоқ тақиқлар жорий қилинди, жума намозларига ёшлар қўйилмаяпти. Хатто иш шу даражага етиб келдики, Марғилондан олинган сўнги хабарларга кўра, Марғилоннинг "Барака Савдо" буюм бозорида савдогар ва харидорлар таҳорат қила олмаслиги учун бозор ҳудудидаги ҳожатхоналардан обдаста ва бошқа идишлар, ҳамда ҳожатхона ташқарисидаги курсилар мусодара қилинганини “Озодлик” сайти хабар берди.
Ёки ўтган давр мобайнида ўн минглаган ёшлар диний қарашлари учун хибс этилиб, энг сўнги услубларда қийноқларга тутилмоқдалар. Жорий йилнинг ўтган икки ойи давомида, Тошкент шахрининг ўзидан элликдан ортиқ ўсмирлар ёлғон айбловлар билан махкамаларга тортилдилар. Бизларни қайта мурожат йўллашга ундаган холат, юртимизда бўлаётган ушбу ишларга, сиз уломоларимизни “тилларингизни тишлаб” юришларингиз бўлди.
Нахотки, сизлар Ўзбекистон хукуматини “терроризм” ниқоби остида, очиқдан очиқ муқаддас динимизга хужум қилаётганини хануз англаб етмаган бўлсангиз?! Нахотки, сизларнинг худбинликларингиз, ўз динингизга бўлган ҳамиятсизлигингиз шу даражага етиб келган бўлса?! Нахотки, Аллохдан қўрқиш ўрнига, ўзларингизга ўхшаш инсонлардан қўрқсаларингиз?! Ваҳолангки, уламолар умматнинг бошқа вакилларидан кўра Аллоҳдан кўпроқ қурқишлари лозим эди.
Аллоҳ Таъоло ўз каломида илм аҳлларига таъриф бериб шундай дейди;
إِنَّمَا يَخْشَى اللَّـهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ
«Албатта, Аллоҳдан бандалари орасида уламолар (кўпроқ) қўрқади». (Фотир 28)
Яна айтади:
قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ
«Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар тенг бўладими» (Зумар 9)
Агар уламолар ҳақни ва инсонларнинг амалларига тааллуқли ҳукмларни баён қилиш ўрнига жимликни афзал кўрсалар, яъни инсонларни Аллоҳнинг амрига эргашиб, Унинг ризоси томон бошлашдан ва етакчилик қилишдан сукут қилсалар, инсонлар ботилга ва билимсизликка гирифтор бўладилар, ҳар қандай адаштирувчи кимсанинг этагини тутиб, дўзахга кетаверадилар. Инсонларни куфрий амаллардан тўсиб, яхши амалларга чақириш, уларга ҳақни танитиш уламоларнинг вазифаси эмасми, шу боис Аллоҳ Таъоло олдида уламоларнинг жавобгарлиги жуда каттадир.
Ақли расо инсон шуни яхши биладики, қаттиқ зарурат бўлиб турганда гапирмай туриш –ҳақиқатни яширишга киради. Яъни, сизларнинг сукутларингиз, жим турушларингиз ёки “Оқсарой”га қулоқ тутишларингиз, золимларнинг кўрсатмаларини олиш учун серқатнов бўлишларингиз умматга нисбатан хиёнат хисобланади. Пайғамбар САВ дедилар: “Ким Султоннинг эшигини лозим тутса, у фитналанибди”. Ахмад ривояти.
Ўтмишда улуғ уламоларимиз золим ҳукмдорларга очиқ қарши чиқишиб, уларни ҳаққа бўйин эгишга мажбур қилдилар. Уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтардилар, қатл қилинсалар ҳам, қиймалансалар ҳам Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмадилар. Ўша ҳукмдорлар билан бугунги ҳукмдорлар ўртасида хеч қандай фарқ йўқ. Яъни улар хам золимлар эди, бугунги хукмдорлар хам золим ва хоинлардирлар.
Ислом тарихида чуқур из қолдирган тобеинлар саййиди Саид ибн Жубайр золим Ҳажжожга қарши тик чиқиб, ҳақни айтгани ва зулмдан қайтаргани учун қатл қилинди. Ёки, Аҳмад ибн Ҳанбал, халифа Маъмунга қарши тик чиқиб, ҳақиқатни баён қилди, ҳақни гапириш ва рўёбга чиқариш йўлида қамоққа ташланди ва қаттиқ азобланди. Шунингдек, сизларга таниш бўлган, шу юрт фарзандларидан Қўқонлик Муҳаммад Ражаб қори, Андижондан Абдували қори Мирзаев, Тошкентдан Обидхон қори Назаров, Сурхондарёдан Абдулхафиз Носиров, Андижондан Абдуллоҳ Буҳорий, Қора Сувдан Рафиқ қори каби динимиз пешволари ҳам золим ҳукмдорларга хақни очиқ баён этиб суиқасдга учрадилар, қатл қилиндилар, қамоқларга ташландилар. Бу билан улар хеч нарса йўқотмадилар, аксинча ҳукуматнинг иқтидорига ўйнамаган, ўзи билган илмига амал қилган олимлар номи билан хамон уммат уламолари деб эъзозланмоқдалар.
Эй бугунги кунда халқ наздида “пешво”, “етакчи” номига эга бўлган сарой уламолари!
Сизлар ҳеч қачон унутмангларки, бугун имтиҳондасизлар. «Имтиҳон пайтида киши ё ҳурмат қозонади, ё таҳқирланади», деган гап қандай ҳам тўғри гап! Ким бу имтиҳондан тойилса дунёю охиратини қўлдан бой беради. Ким собит туриб, сабр қилиб, оқибатни фикрласа, имтиҳонда зафар қучади ва ўзини ҳам, инсонларни ҳам Аллоҳнинг ғазабидан сақлаб қолади, уни синовдан енгил ўтишга сабаб қилади. Аллоҳ уни шундай мукофот билан тақдирлайдики, у албатта бу тақдирловдан рози бўлади. Роббидан ўзгаси асло ундай мукофотлай олмайди. Чунки Аллоҳ Ўзининг солиҳ бандаларига кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва ҳеч бир инсон ақлига келмаган неъматларни тайёрлаб қўйган. Шундай экан, бу сизнинг илмни сўз ва амал билан бирлаштиришингиз учун бўлган фурсат-имкониятингиздир. Билол ибн Ҳорис Музаний (ра) ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар;
«Бир киши Аллоҳ рози бўладиган бир гапни гапиради, бу гапи қаерларга етиб боришини ўйлаб ҳам кўрмайди. Аллоҳ Таъоло унга шу гапи учун Ўзига рўбарў бўладиган кунга қадар Ўз розилигини битади. Яна бир киши Аллоҳ ғазабланадиган бир гапни гапиради. Бу гапи қаерларга етиб боришини ўйлаб ҳам кўрмайди. Аллоҳ унга шу гапи учун Ўзига рўбарў бўладиган кунига қадар Ўз ғазабини битади». Молик ривояти.
Ушбу хадисда зикр қилинаётган кишилардан бўлишга, яъни бир оғиз бўлсада хақ сўзни айтиб Роббингизни рози қилиб олиш имкониятига эга кунда турибсизлар. Аллоҳ Таъолони яхши кўрувчи эр кишилари ўзларининг мустаҳкам позицияларини тўғри белгилаб оладилар. Яъни, бугунги кунда айтадиган бир оғиз хақ сўзларинг, яқин кунда тикланажак буюк давлатнинг эълонидан кейинги йиллаб айтадиган сўзингиздан афзалдир. Ва ҳолангки, сизлар фатҳ бўлишидан илгари инфоқ-эҳсон қилган ва имон келтирган киши фатҳ бўлишидан кейин худди шундай қилган киши каби бўлмаслигини яхши биласиз. Чунки, бу ҳақда Аллоҳ Таъоло Ўз каломида очиқ баён қилган:
لَا يَسْتَوِي مِنكُم مَّنْ أَنفَقَ مِن قَبْلِ الْفَتْحِ وَقَاتَلَ ۚ أُولَـٰئِكَ أَعْظَمُ دَرَجَةً مِّنَ الَّذِينَ أَنفَقُوا مِن بَعْدُ وَقَاتَلُوا ۚ وَكُلًّا وَعَدَ اللَّـهُ الْحُسْنَىٰ ۚ وَاللَّـهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ
«Сизлардан (Макка) фатҳ бўлишидан илгари инфоқ-эҳсон қилган ва жиҳод қилганлар (Макка фатҳидан кейин инфоқ-эҳсон қилган ва жиҳод қилган кишилар билан) баробар бўлмас. Улар кейин инфоқ-эҳсон қилган ва урушган кишилардан улуғроқ мартабададирлар. Барчаларига Аллоҳ гўзал (оқибат) ваъда қилди. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир». (Ҳадид 10)
Наҳотки, бу имтиҳонда зафар қучиб, ўшандай позицияларни тутишни истамайсиз, ҳолбуки, ундай позициянгиз Аллоҳ Таъолога хуш келади ва кейинчалик ғазабланмайдиган даражада сиздан рози бўлади. Сизларда – Аллоҳ ҳаққи – бугун Аллоҳнинг даргоҳида сизни олий даражотларга кўтарувчи бир фурсат бор. Шунингдек, Росулуллоҳ (с.а.в.) томонидан айтилган яна бир хадисда, золим хукмдорларнинг остонасига яқин бораётган кишилар ҳақида гапириб, шундай дейдилар;
«Ким саҳрода яшаса қалби қаттиқлашади, ким ов билан шуғулланса ғафлатда қолади, ким султон эшиги олдига борса фитнага учрайди, банда қанчалик султонга яқинлашса шунчалик Аллоҳдан узоқлашади» (Имом Аҳмаднинг Абу Ҳурайрадан ривояти).
Ўзбекистон хукуматини чиқараётган қонунларига кўр кўрона эргашаётган, эй сарой уломолари!
Бугунги Ислом Умматини кўринг, фикр қилинг, ибратланинг! Уларга нисбатан тўхтовсиз зулмлар қилинаётган, ёшу кекса хатто аёлларгача хибсга олинаётган бўлсада, жонини тиккан ҳолда, золим ҳукмдорларга баралла ўз сўзини айтмоқда. Аллоҳнинг аҳкомларидан бошқа ҳеч қандай нарсани истамаган ҳолда, золим ҳукмдорларнинг ҳайбатидан қўрқмай, уларни ағдаришга, ҳукми, зулми ва туғёнига якун ясашга, бу тузумни ағдариб, адолатли Ислом тузумини олиб келишга бел боғладилар.
Аслида,сиз уламолар бу борада ташаббусни қўлга олиб, бу умматга етакчи бўлган ҳолда олдинги сафларда туриб, бизларга адашган ва адаштирувчи кимсаларни танитиб турмоқларинг керак эди. Афсуслар бўлсинки, сизлар ўша мустабид, золим ҳукмдорлар томонига ўтиб олиб умматнинг холис ёшларини йўлига қўшимча тўсиқ бўлмоқдасизлар!
Эй қори-олимлар жамоаси, эй юртнинг тузлари, агар тузнинг ўзи айниса, уни нима ростлайди?! Сизлар Бану Исроилнинг залолатдаги уламоларига ўхшаб қолишдан ёки улардан ҳам ёмонроқ бўлиб қолишдан жуда-жуда эҳтиёт бўлинглар! Улар султонга Аллоҳ вожиб қилган нарсаларга мувофиқ эмас, балки ўз ҳавойи-нафсларидан келиб чиқиб фатволар беришарди, Аллоҳ вожиб қилган нарсаларни оғир санашар ҳамда ўша ҳукмдорлардан қўрқишарди, Аллоҳдан қўрқишмасди.
Ундай кимсаларни Аллоҳ Таъоло ўз каломида шундай маломат қилади:
كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا.
«…худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди». (Жума сураси.5)
Биз Росулуллоҳ С.А.Внинг ушбу ҳадиси олдида нима деймиз: «Сизлардан ким мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин, агар қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин, бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан ўзгартирсин, бу (қалби билан ўзгартириш) эса имоннинг заифроғидир». Яна бир ривоятда «бунинг ортида зиғирча имон қолмайди», дейилган. Куфрдан ортиқ яна қандай “мункар” бор?!
Шундай экан, сизнинг маъруфга буюриб, мункардан қайтаришингиз қани? Қани сизнинг золимга тик чиқишингиз? Қани сизлардаги сўз ва амал бирлиги? Қани сизлардаги Аллоҳдан бўлган тақволарингиз? Ёки, ўйлайсизларки Аллох бу ишларингиздан бехабар қоляпти деб, йўқ асло!
Бугунги кунда мазлум маломат қилиняпти, золим мақталяпти… Наҳотки, инсонлар зулмдан қийналаётганлари сабабли ҳайқирсалару, ҳайқирганлари учун маломат қилсангизлар? Наҳотки, киши қийноққа тутилаётгани сабабли ҳайқирсаю, уни қийноққа тутаётган золимга ҳайқириш ўрнига, ўша золим ҳукумат тарафига ўтиб олиб, биргалашиб маломат қилсаларингиз?! Сизга нима бўлди, эй уламолар, қандай ҳукм чиқаряпсиз?
Жаноб уламолар! Биз сизнинг таҳорат фарзлари, чиройли ахлоқ ва мусулмоннинг одоби каби ваъзларингизни эшитавериб, чарчадик. Тўғри, бу ваъзларингизда умумий яхшиликлар бор. Бироқ сиз бизга шуларни ўргатаётган бир вақтда, бизлар бу ҳукуматлар томонидан хибс этилмоқдамиз, уйларда номусларимиз тўкиляпти, фарзандларимиз чет элларда бир парча нон учун изғиб юрибдилар, масжидларимиз топталяпти, Қуръонимиз оёқ ости қилиняпти, Роббимизнинг ҳукмлари оёқ ости бўляпти, Пайғамбар С.А.В таҳқирланяпти!
Сизлар эса ваъзларингизда бу ишларга сабабчи бўлаётган золим кимсалар тўғрисидаги Аллоҳ Таъолонинг ҳукмини гапирмаяпсиз. Айни шу дамда мўъминлар қандай иш тутишларини айтмаяпсиз. Аксинча, кимки бор хақиқатни гапириб қўядиган бўлса, унинг ўзини ҳар хил номлар, лақаблар билан номлаб, балогардон қиляпсиз. Қанийди, эй муҳтарам дин пешволари, бизнинг сафимизда турсангиз, Роббингизни рози қилиб, золимни зулмдан қайтариб, мазлум ва бечораларга ёрдам берсангиз. Яна айтамизки, сукут қилиб, инсонларга тўғри йўлни кўрсатмай, уларни Аллоҳ Таъолонинг аҳкомларига итоат қилувчи солиҳ зотлар етакчилигига йўлламасдан, кўзингиз тупроққа тўлишидан эҳтиёт бўлинглар.
Аллоҳ Таъоло бундай деди:
وَمَا أُوتِيتُم مِّن شَيْءٍ فَمَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَزِينَتُهَا ۚ وَمَا عِندَ اللَّـهِ خَيْرٌ وَأَبْقَىٰ ۚ أَفَلَا تَعْقِلُونَ
«Сизларга берилган нарсалар фақат ҳаёти дунёнинг мато ва зийнатларидир. Аллоҳ ҳузуридаги (ажру-мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир, ақл юргизмайсизми?!» (Қасос 60)
Агар сиз анави фиръавнлар ва тоғутларнинг чангалидан қўрқаётган бўлсангиз, у ҳолда, билингки Роббингизнинг чангали қаттиқроқ ва аламлироқдир. Аллоҳ Таъоло айтади:
إِنَّ بَطْشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ
«Албатта, Роббингизнинг чангали қаттиқдир» (Буруж 12)
Яна айтади:
فَيَوْمَئِذٍ لَّا يُعَذِّبُ عَذَابَهُ أَحَدٌ* وَلَا يُوثِقُ وَثَاقَهُ أَحَدٌ
«У кундаги (Аллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас! Ва У зотнинг (кишан ва занжирлар билан) боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас!» (Фажр 25-26)
Бас, қачонгача бу золимлардан қўрқиб хақни яширасизлар? Ваҳоланки куч ва қудрат соҳиби Аллоҳку! Дунёга ҳарислик қачонгача?! Ахир ер ва осмонлар мулки Аллоҳнинг қўлидаку! Ғамгинлик қачонгача, ахир бандасига Аллоҳнинг Ўзи кифояку! Узундан-узоқ орзулар нега керак, ўлим сизни кутиб турибдику! Ёки ўлмайсизларми? Нахотки, эртага Роббингиз хузурида хисобга тутилишингизни унутган бўлсангизлар? Йўқ, асло! Ҳар бир қилган заррача яхши амалингиз учун ҳам, заррача қилган ёмон амалларингиздан ҳам сўралгувчидурсизлар. Буюк илм ва хикмат эгаси бўлган Роббимиз шундай огоҳ этади;
فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَه وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَه
– „Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!“ (Залзала: 7-8)
Сўнги сўз ўрнида айтамизки, сизлар Аллоҳнинг Ўзигагина дўст бўлишингизни, Унинг аскарлари ва Унинг ҳизбида бўлишингизни умид қилиб қоламиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
05.03.2016й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ