Тунис режими макри Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ҳақни баралла айтишдан асло қайтаролмайди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Тунис режими макри Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ҳақни баралла айтишдан асло қайтаролмайди
Бундан бир неча кун олдин Габес шаҳри биринчи инстанция суди ўн нафар Ҳизб ут-Таҳрир аъзосига 2016 йил 5 сентябрда зимдан икки ой қамоқ жазоси берилгани тўғрисида хабар юборди. Хабарда йигитларга «жамоат йўл ҳаракатини тўхтатиб қўйиш» даъвоси кўтарилгани айтилган. Бу Ҳизб ут-Таҳрир йигитларининг ҳижрий 1436 йил Рамазон, милодий 2015 йил июн ойида Габесда норозилик намойиши ўтказгани билан боғлиқ даъводир. Маълумки, намойиш вилоят марказидаги жамоат боғида бўлиб ўтган ва жамоат йўл ҳаракатига мутлақо алоқаси бўлмаган ва буни ҳужжатли видеолавҳа ҳам яққол тасдиқлаб турибди. Ўша куни бир неча йигитлар ҳибсга олинган, сўнг республика вакили уларни озод этиб, уларга қарши суд иши очилмаслигига ваъда берган эди. Лекин орадан бир йилдан зиёд вақт ўтгач, Тунис режими ваъдани бузиб, қоқ тунда йигитларга айблов иши очди ва бу ҳақда аввалдан маълум қилмасдан қамоқ жазосига зимдан ҳукм чиқарди!
Бундай сиёсий суд Ҳизб ут-Таҳрир йигитларига нисбатан биринчи марта бўлаётгани йўқ. Бошқа (Мануба ва Тунис) судлари томонидан ҳам варақалар тарқатиш каби айбловлар билан Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари устидан зимдан ҳукмлар чиқарилган. Энди, Ҳизб аъзолари тадбирлар ўтказаётган пайтда уларга қарши сиёсий полиция томонидан қилинган ҳужумларга келсак, бу жуда кўп марта бўлган, охири йўқ. Ҳизб баёнотларини тарқатиш, норозилик намойишлари уюштириш, зиёратлар ўтказиш ва сиёсий ўтиришлар каби Ҳизб тадбирларининг барчаси бирор марта ҳам сиёсий полициянинг ҳужумисиз ўтган эмас. Ҳизбга қарши золимона ҳужумлар қилинганини ҳам, 2016 йил 4 июндаги йиллик конференциясининг – унинг ўтказилишига маъмурий маҳкама томонидан рухсат берилганига қарамай – таъқиқлаб қўйилганини ҳам Тунис жамоатчилиги яхши эслайди. Бу номард режимнинг Ҳизб ва унинг йигитларига нисбатан ҳужум қилаётгани унинг нақадар омадсизлик ва ақлдан озганига далолат қилмоқда. Ҳукуматнинг хатти-ҳаракатлари ўзини ҳурмат қилувчи бир ҳукумат эмас, жиноятчи тўдалар тўпланган ҳукуматга айланиб қолганини кўрсатмоқда. Биз бир неча бор такрор айтдик, Тунис режимининг Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан бундай ҳужумлари уларга заррача ҳам таъсир кўрсатмайди. Яна қуйидагиларни таъкидлаймиз:
1 – Режимнинг бирор доира ёки партия ўзининг сиёсий қарашлари учун жавобгарликка тортилмайди, деган даъвоси ғирт ёлғон. Алҳол, унинг адолатсиз золимона судлари давом этмоқда, у 2011 йилдан бери Ҳизбнинг ўнлаб йигитларини судга тортди. Аввал Ҳизб ут-Таҳрирга нисбатан қонунлар ёрдамида курашишда омади чопмагач, энди уни сиёсий полицияси безорилари ёрдамида тақиқлашга ва зимдан зиндон жазосига ҳукм қилишга ўтди.
2 – Тунис режими ва унинг сиёсий полицияси фуқарога мускулларини кўрсатиб мақтаниш ва мустамлакачи элчихоналардан келувчи фармонларни ижро этиш сиёсатини қўллашда давом этмоқдалар. Чунки уларни Ҳизб фаолияти зада қилди, Тунис устидан ҳукмрон бўлишга ва Шимолий Африкани назорат остига олиш учун Тунисни ўтиш йўлагига айлантиришга қаратилган мустамлакачилик режалари ва лойиҳалари Ҳизб томонидан фош қилиниши ҳаловатларини бузди.
3 – Тунисдаги Ҳизб ут-Таҳрир – бошқа исломий юртлардаги каби – Уммат орасида, Уммат билан биргаликда фикрий ва сиёсий фаолият олиб боришдан иборат ўзининг шаръий бурчини адо этишдан ҳаргиз чекинмайди. То Аллоҳ Таоло Ўзининг солиҳ бандаларига Халифалик ато этиш тўғрисидаги қатъий ваъдасини рўёбга чиқаргунга қадар, Ҳизбнинг Росулуллоҳ САВ барпо этган Ислом давлатини барпо этишга бўлган даъвати, золимлар истамасалар-да, бутун ер юзи бўйлаб баралла жаранглашдан ҳаргиз тўхтамайди.
Бу режим ва унинг ортида турган Ғарб элчихоналари билиб қўйсинлар: Ҳизб ут-Таҳрир ҳали бу омадсиз давлат дунёга келмасидан туриб, ер юзида мустаҳкам ўрнашган партия. Унинг Ислом Умматини уйғотиш ва тобелигу мустамлакачиликлардан озод этишдаги ҳаракатидан тўхтатишни энг йирик золим давлатлар ҳам уддалолмаган. Шундай экан, бу коррупцияга ботган ва мустамлакачи Ғарб таълимотларисиз бир қадам ҳам ташлолмайдиган бир режимга, илдизи ер қарига пухта илдиз отган, шохлари самога бўй чўзган бир Ҳизб билан рақобатлашиши қаёқда бўлсин?!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими аёллар қисми
Телефон: 71345949, 21430700
Факс: 71345950
Матбуот бўлими сайти: www.ht-tunisie.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ