Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ватандошлик робитаси

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ватандошлик робитаси
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Мафкура мавзусида бугунги кунда инсонларни бир – бирига боғлаб турган ёки жамиятдаги инсонларни етаклаш мақсадида бир – бирига боғлаш учун фойдаланилаётган робиталар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилиши зарур. Жамиятимиздаги инсонларни бир – бирига боғлаш мақсадида фойдаланиладиган алоқа воситаларидан бири бу ватандошлик робитасидир.
Инсонларнинг фикрлаши саёзлашиб бориши натижасида ватан робитаси вужудга келади. Шу ерда саёз фикр тўғрисида озроқ гапириб ўтсак.
Саёз фикр – қуйи даражадаги ёки паст савиядаги фикр
Саёз фикрнинг воқелиги – инсоннинг дунё қараши пастлаб фикрлаши қуйи даражага тушиб кетиши натижасида хосил бўлади. Ва инсон шундай бир ҳолатга етиб борадики, ғариза ва узвий эҳтиёжлар талабларининг турткиси оқибатида фикрлай бошлайди. Яъни инсондаги ғариза ва узвий эҳтиёжлар талаби юқори даражага кўтарилиб қондирмасликнинг имкони бўлмай қолгандагина шу талабни қондириш устида фикрлайди. Мисол учун инсон қачонки қорни очгандагина қаердан егулик топиш мумкин эканлиги тўғрисида фикрлашни бошлаши. Қачонки кунлар совиб, совуқ ўз таъсирини ўтказгандагина кийим бош ёки бошпана излаши.
Ватандошлик робитаси инсонлар ўртасида алоқа воситаси сифатида қўлланилиш воқесини тўғри тушуниб олиш керак. Инсонлар бир жойда яшаб ўрнашиб қолгач улардаги бақо ғаризаси (яшаш учун кураш талаби) уларнинг ўзларини мудофаа қилишга ундаш асносида улар яшаб турган жойни ўзлариники сифатида химоя қилишга ҳам ундайди. Бу ҳолатдан маълумки инсонлар бақо ғаризасига тааллуқли яшаш учун курашиш ва эгадорлик талабларини қондириш мақсадида ўзлари турган масканни ҳимояси учун ҳаракатга келадилар. Ва натижада инсонларнинг ўртасидаги алоқа воситаси сифатида ватандошлик робитаси уларни бир – бирига боғламоқда.
Кўриб турганимиздек ватандошлик робитаси ҳам юқорида айтилгани каби ғариза талабининг турткиси натижасидаги фикрлаш оқибатида пайдо бўлади. Яъни инсондаги бақо ғаризаси талаби бўлган яшаш учун кураш инсонни ўзи яшаб турган ҳудудни ҳимоя қилишга ундайди ва шу мақсадда ўрталаридаги боғлиқликни таъминаш эҳтиёжи туғилади. Бунинг оқибатида инсонлар ўзиларига робита сифатида ватандошликни танлаб оладилар.
Инсонларнинг ўртасида пайдо бўладиган бундай алоқа воситасининг асоси, айнан, бақо ғаризаси талабидир. Бу энг кучсиз ва тубан ҳамда осон нураб кетадиган робита (алоқа)дир. Ватандошлик робитаси бақо ғаризасидаги яшаш учун курашиш талабига кўра ўз жонини ҳимоя қилиш йўлида келиб чиқади, у ҳиссиётга тааллуқли робитадир. Ҳиссиётга тааллуқли робитани ўзгартириб, алмаштириб юбориш мумкин. Турар жойини, ўз масканини ҳимоя қилиш нафақат инсонларда, балки ҳайвонлар ва паррандаларда ҳам мавжуддир.
Ваҳолангки ватандошлик робитасидан фақатгина яшаб турилган масканга душман бостириб кириш хавфи туғилганда ёки бостириб кирган душманни қувиб чиқаришдагина қўлланилади, холос. Инсонларнинг доимий яшаш тарзи бўлган тинчлик ҳолатида эса, бу алоқа воситаси ўз таъсирини йўқотади. Шундай ҳолатда бу алоқа воситаси инсонлар яшаётган жамиятда пайдо бўладиган муаммоларга ечим бера олмайди. Юксалиш йўлидан юришни истаган инсонлар ҳар доим, ҳар қандай шароитда бир – бирларини боғлашга яроқли бўлган робита асосида бирлашишлари керак. Ватандошлик робитаси эса, юксалиш йўлини танлаган инсонлар учун алоқа воситаси бўлишга ярамайди. Бу робита тубан ва ҳиссиётга тааллуқли бўлиши билан бирга фақатгина мудофааланиш ҳолатидагина вужудга келадиган алоқа воситасидир.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
21.12.2016й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!