Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мабда мавзусига кириш
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Мабда мавзусига кириш
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Мабда – ўзидан тузум келиб чиқадиган ақлий ақидадир
Ақида – коинот, ҳаёт ва инсон (дунё ҳаёти) ҳақидаги, дунё ҳаётидан аввалги Вужуд ва дунё ҳаётидан кейинги ҳаёт ҳақидаги ҳамда аввалги Вужуд ва кейинги ҳаётнинг дунё ҳаётига алоқадорлиги ҳақидаги умумий фикрдир.
Ақлий ақида дейилаётганда – ақидани инсон сезгилари ёрдамида хис қилинган хужжатлар орқали тасаввур қилиниши, яъни бу ақидани ақл идрок қила олиши назарда тутилади.
Тузумнинг келиб чиқишини тушуниш учун аввало тузум нима эканлигини билиш керак.
Тузум – инсон муаммоларига берилган ечимлар, шу ечимларни татбиқ қилиш йўллари ҳамда ақида ҳимояси ва мабдани ёйиш йўли-кайфияти.
Мабда фикрат ва тариқатдан иборат бўлади:
Фикрат: ақида ва инсонларнинг муаммоларига берилган муолажалар
Тариқат: Муолажаларни татбиқ қилиш, ақидани ҳимоя қилиш, мабдани ёйиш (мабдага даъват қилиш) кайфияти
Мабда инсоннинг зеҳнида вужудга келади. Бу вужудга келиш икки сабабга кўра бўлади
Биринчи: Аллоҳ Таъоло томонидан инсонга ваҳий йўли орқали таълим берилиб, уни инсониятга етказиш тўғрисидаги Аллоҳ Таъолонинг буйруғи
Иккинчи: инсоннинг ўзидаги порлоқ истеъдод сабаб бўлади.
Аллоҳ Таъоло ваҳий йўли билан етказган мабда тўғри мабдадир. Чунки Аллоҳ Таъоло Яратувчи барча нарсага қодир мукаммал Зотдир. Инсоннинг Яратувчиси бўлган Аллоҳ Таъоло инсон табиатини мукаммал билгувчи Зот бўлиб, Унинг илми барча нарсани қамраб олган. Инсоннинг табиатидаги ожизлик ва нуқсонликни, тоқати қаергача эканлигини ва хоҳиш, истакларини ҳам унинг ўзидан кўра яхшироқ билгувчи Зот Аллоҳ Таъолодир.
Инсоннинг ўзидаги порлоқ истеъдод сабаб вужудга келадиган мабда эса хатодир. Чунки инсон бутун борлиқ тўғрисидаги барча нарсани била олишдан ожиз ва унинг ақли чекланган, инсон фақат ўзи хис қиладиган нарсаларни шу нарсалар тўғрисидаги собиқ маълумоти бўлсагина идрок қила олади холос. Бундан ташқари инсоннинг қонун ва тартиботлар борасидаги фикрлари тафовутли, иҳтилофли ва зиддиятли ҳамда ўзи яшаб турган муҳитдан таъсирланадида инсониятни бахтсиз бўлишига сабаб бўладиган тузумни вужудга келтиради. Шунинг учун инсоннинг порлоқ истеъдоди сабабли келиб чиққан мабда нотўғри мабдадир.
Мабдавий ақидадаги икки жиҳат, яъни унинг ақлийлиги ва ундан тузум келиб чиқиши бу ақиданинг тўғрилигини исботламайди. Ва мабдада фикрат, тариқатнинг бўлиши ҳам уни тўғри эканлигини билдирмайди. Мабданинг тўғрилиги у асосланган ақида (фикрий пойдевор) орқали билинади. Яъни мабданинг асоси бўлган ақида тўғри бўлса шу мабда тўғри хисобланади. Фикрий пойдеворнинг тўғрилиги эса инсоннинг яратилиш табиати-фитратига мос келиши ва ақлга асосланиши билан ўлчанади. Фикрий пойдеворнинг фитратга мос келиши деганда, инсоннинг ожизлиги ва ҳаётини тартибга солишда Яратувчига муҳтож эканлигини эътироф этиши, яъни тадайюн (диндорлик ғаризаси)га мос келиши тушунилади. Ақлга асосланиши унинг ўртача ечим (муросасозлик)га ёки моддага асосланмаслигидир.
Ҳизб ут – Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
09.01.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми