Эрон Сурияга аслида АҚШ манфаати учун аралашди
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Эрон Сурияга аслида АҚШ манфаати учун аралашди
Ҳасан Ҳамадон қаламига мансуб
Эрон президенти ва олий муршиди Али Хоманаий – Сурияда Башар Асад режимини мудофаа қилиб ҳалок бўлган эронлик аскарлар «Эроннинг ўз ҳудуди ичкарисида жанг қилмаслиги учун» ҳалок бўлдилар, деди. «Агар биз Америкага малай бўлган Суриядаги фитначилар ва сионист ёвузларни даф қилмаганимизда эди, бугун уларга қарши Теҳрон, Форс, Хуросон ва Асфаҳонда жанг қилаётган бўлар эдик», деди. (Арабия нет).
Эрон инқилоби муршиди бу баёнотида жинояткор Эрон режимининг Шомга аралашишдаги асл сабабни айтмади. У Эрон режимининг Шомга нима учун аралашганини ҳаммадан кўра яхши билади. Бу асл сабаб қуйидагилардан иборат:
Биринчи: АҚШнинг минтақадаги манфаатларига хизмат қилиш. Буни АҚШнинг Шомдаги малайини ҳимоя қилиб, ағдарилишига йўл қўймаслик ҳамда Шом қўзғолонига қарши курашиш, унинг муваффақият қозониб, мақсадига етишига тўсқинлик қилиш орқали амалга оширди.
Иккинчи: Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этилишини олдини олиш.
Масала ҳақиқатини баён қилиш учун қуйидагиларни эслатмоқчиман:
- 2002 йил 9 сентябрда Лондонда чиқадиган «Шарқул Авсат» газетасида Эроннинг собиқ президенти Али Акбар Ҳошимий Рафсанжонийнинг мана бу сўзлари чоп этилди: «Эрон кучлари Толибонга қарши жанг қилди. Агар улар АҚШга Толибонга қарши курашида ёрдам бермаганларида, бу давлат Афғон ботқоғига ботиб бўлган бўларди». Яна қўшимча қилди: «Америка билиб қўйсин, агар Эрон халқ армияси бўлмаганда, Америка Толибонни мағлуб этишга қодир бўлмасди».
- 2004 йил 15 январда ўша пайтда Эрон президентининг қонунчилик ва парламент ишлари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган Муҳаммад Али Абтахий Бирлашган Араб Амирлигининг стратегик тадқиқотлар маркази уюштирган «Форс Кўрфази давлатлари конференцияси ишлари ва келажак муаммолари» номли анжуман сўнггида фахр билан бундай деди: «Бизнинг юрт америкаликларга Афғонистон ва Ироққа қарши урушларида жуда кўп ёрдам кўрсатди». Кейин «Агар Эрон ёрдами бўлмаганида, Қобул ва Бағдод бу қадар осон мағлуб этилмаган бўларди», дея таъкидлади.
- Эрон собиқ президенти Муҳаммад Хотамий Тэҳроннинг Афғонистондаги Толибон ҳукуматини йўқ қилиш лойиҳаси доирасида кўрсатган улкан ёрдамлари учун АҚШни ташаккур билдирмаганликда айблади.
- Шунингдек, Эрон Ироқда АҚШ манфаати учун катта роль ўйнади. Масалан, махфий ҳужжатларда 1997 йилда уч томонлама (Эрон-«Исроил»-АҚШ) учрашувидаги ҳужжат фош этилди. Учрашувда Эрон президенти Ҳошимий Рафсанжоний АҚШнинг Араб Кўрфазидаги нуфузини мустаҳкамлашга оид батафсил таклифларни ўртага ташлайди, «Ал-Қоида» ташкилоти хавфларини қайта кўриб чиқишга чақириш орқали улкан ташаббус кўрсатади, Американинг минтақадаги ҳарбий амалиётларини, хусусан, Ироқ режимига қарши амалиётларини Эрон режими қўллаб-қувватлашини, бу режимни АҚШнинг Араб Кўрфазига нуфузини ёйиши олдида улкан таҳдид, деб ҳисоблашини билдири.
- Яна бир ҳужжатда Ўрта Шарқни мағлубиятга учратиш борасида АҚШ разведкасига ёрдам беришда Эрон роли юксак бўлгани фош этилган. Бу ҳақда эронлик катта масъуллардан бири Маҳдий Сафарий Ироқ босқинчилигидан бир неча ой олдин ўша пайтдаги АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ) директори Роберт Гейтсга Ироқни парчалаб ташлашга оид стратегияни таклиф қилган.
- Ливанда ҳам Эрон у ердаги ўз Ҳизбини АҚШ нуфузини мустаҳкамлаш ҳамда бошқа нуфузларни йўқ қилиш орқали мустаҳкамлайди. У мусулмонларни Ливанда ҳаракат қилишларига қарши курашади. Бу ҳолатни ўша ерда яққол ҳис этиш мумкин.
Демак, юқорида айтилганлардан хулоса қилиш мумкинки, Эрон Жаъфарийлар мазҳабидан фойдаланган ҳолда, ўзининг ҳар бир қадамини фақат АҚШ манфаати йўлида ташлайди, шу орқали айни мазҳаб тобеларини йўлдан уради, муқаддас остоналарни ҳимоя қилиш, деган нарсани ниқоб қилиб олиб, уларни Умматга қарши, куфр фойдасига урушга гижгижлайди. Шуни ҳам эслатмоқчимизки, сизиб чиққан ҳужжатларга кўра, Эрон вилояти фақиҳи Хумайний ҳам Париждан Тэҳронга қайтишидан ва 1979 йилдаги инқилобдан олдин етмишинчи йилларда АҚШ ҳукумати билан яхши алоқада бўлгани айтилади. Бу ҳужжатдан Эрон режими эсини йўқотиб қўйган.
Американинг МРБ агентлиги чоп этган бир ҳужжатда айтилишича, Хумайний Эрондаги қамоқхонадан озод этилишидан бир неча ой ўтиб, 1963 йил ноябр ойи бошида, ўша пайтдаги АҚШ президенти Жон Кеннеди билан яширинча мактублар ёзишиб турган. У «Менинг Америкага қарши гап билан қилган ҳужумларимни нотўғри тушунманг, мен Американинг Эрондаги манфаатларини ҳимоя қиламан», деган сўзларни ёзган.
Бугун Эрон Шом қўзғолонига қарши урушга ўзининг ҳамма кучларини, Инқилоб посбонларини ҳам, Ироқ, Афғонистон ва айрим давлатлардаги жангариларини ҳам, барчасини сафарбар қилди. Уларнинг сони юз мингдан ортган бўлиб, уларга – баъзи хабарларга қараганда – эллик миллиард доллардан зиёд маблағ сарфлади. Аслида, маблағ, қурол-аслаҳа, асбоб-ускуна ва аскарларни ҳисобга олганда, рақам хабарда айтилгандан анча кўп бўлиши мумкин. Чунки бу масала одатда махфий ҳисоблангани боис Эрон ҳақиқий рақамларни яширади.
Энди Эроннинг яҳудийлар давлатига уруш эълон қилиш иддиоларига келсак, у Ироқ, Афғонистон ва Шомга кучларини жойлаштирди-ю, бироқ яҳудийлар давлатига қарата битта ракета ҳам, битта ўқ ҳам отмади. Аксинча, Нетаньяхунинг Эронга зарба йўллаш ҳақидаги таҳдидларига нисбатан қўрқоқларча позицияни эгаллади, ҳавога ҳамма ёқни ларзага келтирадиган ҳайқириқларни қилди, аммо бу ҳайқириқлари нажас давлатнинг бунга қарши реакциясига, Эрон ва унинг ядровий дастурига зарба беришга бўлган жиддий уринишларига заррача таъсир қилмади. Бунинг муқобили ўлароқ, Шом, Ироқ, Афғонистон каби исломий юртларга барча кучларини ташлади ва тарафдорларини Умматга, унинг лойиҳасига қарши тўплади.
Узоққа боришнинг ҳожати йўқ, ахир, Эрон билан яҳудийлар давлати ўртасидаги кураш ақидавий ёки идеологик кураш эмас, буни уларнинг ўзлари шундай даъво қилишади, холос. Ўрталаридаги кураш минтақада АҚШ манфаатларини ҳимоя қилишга асосланган сиёсий курашдир. Шунингдек, бу икки режим ўртасида сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий муносабатлар мавжудлигини ҳамда уларнинг Умматга қарши манфаатлари ўзаро ҳамоҳанг келишини ҳам эслатиб қўямиз. Масалан, АҚШнинг яҳудийлар давлати орқали Эрон билан қурол савдоси келишуви фош этилгани ўзаро манфаатлари ҳамоҳанг келаётганига мисол бўлади. Ўз вақтида бу келишув «Контра Эрон» можароси билан танилган.
Хўш, малай ва хоин ким экан?! Мана шундай катта шайтон давлат билан яқин муносабатда бўлиб, манфаатларини ҳимоя қилаётган ва унинг ифлос давлати «Исроил» билан мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилаётган бир давлатми?!
Эроннинг яна бир мақсадига келсак, бу Уммат лойиҳасига қарши туриб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик барпо этилишини олдини олишдан иборат. Ҳақиқатда, Америка Умматнинг Халифалик лойиҳасига нисбатан ҳақиқий ва ақидавий душманни топганди. Шубҳасиз, бу жинояткор Эрон режими эди. Эрон режими айни лойиҳага қарши ўзининг барча тобеларини сафарбар қилди ва ҳануз сафарбар қилмоқда. Бундай нопок ёмон роли учун АҚШ Эрондан жазоларни бекор қила бошлади, маблағларини қайтаришни бошлади, ҳатто инвестиция киритишга ва Халифалик олдида улкан қояга айланиши учун Эрон қудратини яратишга ҳаракат қилди. Мана, Хоманаий Халифалик давлати тикланиб, Эронни асл Ислом заминига қўшиб олмасидан олдин Шомда бундай давлатнинг тикланишига қарши курашаётганини очиқ айтди. Чунки у Халифалик лойиҳаси Эроннинг “сафавий” лойиҳасига ғоят хатарли эканини англамоқда.
Эрон режими куфрга ҳимоя чизиғи сифатида ундан вакил бўлиб кирган жирканч урушда Жаъфарий мазҳабидан фойдаланди. Ва ниҳоят бу режим ва бу мазҳабга эргашган баъзи содиқ кишилар куфр манфаати учун Уммат жасадига санчилган заҳарли ханжар бўлиш нақадар хатарли эканини тушуниб етади. Шояд, бунинг тўлови нақадар оғир бўлишини ҳам – гарчи кейинроқ бўлса ҳам – тушунса.
Роя газетасининг 2016 йил 11 январ чоршанба кунги 112-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми