Саккиз нафар шахс бутун дунё бойлигининг ярмига эга

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Халқаро хайрия фонди капиталистик системанинг бузғунчилигига гувоҳ бўлмоқда
Саккиз нафар шахс бутун дунё бойлигининг ярмига эга
«Оксфам» халқаро хайрия фонди чиқарган ҳисоботда саккиз нафар шахс бойлиги – уларнинг барчаси эркаклардан иборат – дунё аҳолисининг энг камбағал шахслар бойлигининг тенг ярмига тенглиги айтилади. Шундан келиб чиқиб, фонд рўйхатда кўрсатилган бойлар даромадини қисқартирилишини талаб қилган. «Оксфам» ҳисоботида бойликдаги фарқ аввалгидан анча каттайганлиги таъкидланади. Шунингдек, Хитой ва Ҳиндистондан чиққан баёнотда ҳам дунё аҳолисининг энг камбағал шахслар бойлигининг тенг ярми илгарги миқдордан камайгани таъкидланган.
«Оксфам»да ўртадаги оралиқ ортиқча даражада катта, дея сифатланар экан, бундай дейилади: Агар янги баёнотлар мавжуд бўлса, демак, буни шундай изоҳлаш мумкин: 2016 йилдаги ҳисоботларда кўрсатилган 62 шахснинг эмас, балки тўққиз нафар шахснинг бойлиги 3.6 миллиард шахс мулкига тенг бўлган ва бу 3.6 миллиард шахс эса одамларнинг энг қашшоқларини ташкил қилади.
Сўнгги ҳисобот билан солиштириладиган бўлса, 2010 йилда дунёдаги 43 нафар бойнинг активлари ер юзи аҳолисининг 50 % камбағали бойлигига тенг келган. (СNBC арабия).
Роя газетаси шарҳи:
«Оксфам» чиқарган навбатдаги ҳисобот капиталистик системанинг нақадар бузғунчи ва унинг иқтисодий назарияси хато эканини кўрсатмоқда. Чунки бу система иқтисодий муаммога нисбий танқислик сабаб ва бунинг ечими ишлаб чиқаришни, яъни бугунда айтилаётган ялпи ички ишлаб чиқариш маҳсулотларни оширишда, деб ҳисоблайди, бойликларни шахсларга тақсимлашга эътибор бермайди. Ҳа, ресурслар инсонлар эҳтиёжларини қондиришга етарли эмас, дея ҳисоблайдиган назарияни воқенинг ўзи ботилга чиқармоқда. Гап шундаки, Ер юзидаги бойлик-ресурслар агар адолат билан тақсимланса унинг аҳолисига етиб ортади. Бироқ бойликлари башарият куч ва энергияси ҳисобига ғоят даражада кўпайиб бораётган капиталист элита бор экан, табиийки, миллионлаб инсонлар амаллаб кун кўрувчи бир бурда нонга зор бўлиб қолаверадилар.
Бундай иқтисодий назария ботил, албатта. Чунки унда бойлик кўпайтириш воситалари билан уни тақсимлаш ўртасини чалкаштириб юборилган ва бундай чалкаштириш депрессия, ишсизлик ва қашшоқлик каби сурункали иқтисодий муаммоларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, бу нарса халқаро иқтисодий кризисларни келтириб чиқармоқда. Масалан, 2008 йил юз берган иқтисодий молиявий кризис таъсирларидан баъзи давлатлар ҳалигача азият чекмоқда.
Яна бу капиталистик система бойлик ва нефт баронлари, дея танилган табақани келтириб чиқарди. Айнан шулар йирик давлатлар сиёсати ва иқтисодига ўз таъсирини ўтказиб, бошқарув тизгинини ўз қўлларида ушлаб, сиёсатни ўз манфаатларига мувофиқ юришини таъминлашмоқда, уларни на инсонлар жони ташвишлантиради ва на топаётган бир бурда нонлари. Оқибатда инсонлар бошига адолатсизлик тоши ёғилишда тўхтамаяпти, ҳатто зулм кундан-кунга кучаймоқда.
Капиталистик назария дунё халқларини ўлжа, деб қарайди. Ўлжа учун капиталист қонхўрлар бир-бири билан курашиб, инсонларнинг бадбахтликларидан озуқаланишади, ҳатто қонларини сўриб, кунлик емишларини ҳам тортиб олишади.
Бугун дунё олдида бирдан-бир нажот йўли қолди, холос. У ҳам бўлса, айнан шу мустамлакачи ваҳший системадан буткул қутулиш ва янги системани қабул қилишдир. Бу янги система инсонлар ишларини ғамхўрлик билан бошқаради, адолат ўрнатиб, бойликларни улардан баъзилари қўлида ғарам бўлиб қолмайдиган тарзда тақсимлайди, бойлик ҳажми қанча бўлишидан қатъий назар, улар билан ҳар бир инсоннинг асосий эҳтиёжи тўла қондирилишини таъминлайди. Бундай низом инсонга инсон деб қарайди, сотишу айрибошлаш учун мол ёки товар ишлаб чиқарувчи робот деб қарамайди, шу тарзда унинг улуғлигини муҳофаза қилиб, номуси, моли ва қонини сақлайди. Албатта, бу Ислом системасисиз, унинг ҳазорий лойиҳасисиз ҳаргиз амалга ошмайди. Зотан, бугун башариятда умид чироғи ёнди, капитализм зулми ва зулматидан қутулиш кемаси йўлга тушди.
Роя газетасининг 2016 йил 25 январ чоршанба кунги 114-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ