ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ ХАВФСИЗЛИК НИҚОБИДАГИ ГЕОСИЁСИЙ ЎЙИН

ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ
ХАВФСИЗЛИК НИҚОБИДАГИ ГЕОСИЁСИЙ ЎЙИН
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
ХАБАР: 31 август 1 сентябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу йил ШҲТ ташкил этилганига 25 йил тўлди. Саммитда Ўзбекистон, Россия, Хитой ва бошқа аъзо давлатлар раҳбарлари, шунингдек, кузатувчи ва ҳамкор давлатлар вакиллари иштирок этди. Кун тартибидан минтақавий хавфсизлик, терроризм ва экстремизмга қарши кураш, иқтисодий ҳамкорлик, транспорт-логистика коридорлари, миллий валюталарда ҳисоб-китобларни кенгайтириш ҳамда Афғонистондаги вазият каби масалалар ўрин олган.
ИЗОҲ: ШҲТ 2001 йилда Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирокида ташкил этилди. Ўзбекистоннинг қўшилишида минтақавий хавфсизлик, Афғонистон омили ва Россия ҳамда Хитой билан муносабатларни мустаҳкамлаш каби манфаатлар муҳим ўрин тутган.
Кейинчалик ШҲТнинг Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (РАТС) Тошкентда жойлаштирилди; у терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши ҳамкорликнинг асосий механизмларидан бирига айланди. Бу, албатта, Каримовнинг Исломга бўлган адоватидан келиб чиққан ташаббус эди. Эслатиб ўтиш лозимки, Каримов 1999 йилда ўзбек халқининг энг сара, энг мухлис йигитларини Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партиясига аъзо бўлганлари учун терроризмда айблаб қамоққа олди, уларни ваҳшийларча қийноққа солди ва ҳаттоки юзлаб йигитлар қатл этилиб, шаҳид қилинди. Улардан бир қанчаси мана 27 йилдирки, ҳали ҳам Ўзбекистон қамоқхоналарида қолмоқдалар.
ШҲТ уставида келтирилган асосий ҳамкорлик йўналишларидан бири бўлган «терроризмга қарши кураш» шиори уларни кимга ва нимага қарши курашда бирлаштирмоқда?! «Терроризм ва экстремизмга қарши кураш» деган тушунчалар амалда ҳақиқий зўравонликни тўхтатиш учунми ёки асосан мусулмонларнинг диний, сиёсий интилишларини чеклаш учун сиёсий воситага айланмоқдами? Агар ШХТга аъзо давлатлар ҳақиқатдан ҳам терроризмга қарши курашмоқчи бўлишса, мана уч йилдирки Ғазо аҳлини оммавий қатл қилаётган яҳудий вужудига ва унга қурол-аслаҳа етказиб бераётган АҚШ бошлиқ 51 дан ортиқ давлатларга қарши курашсин!
Шарқий Туркистонда уйғур мусулмонларининг диний ва ижтимоий ҳуқуқлари «хавфсизлик» ва «радикализмга қарши кураш» ниқоби билан оёқости қилинаётгани ҳақидаги халқаро танқидлар бу саволни янада долзарб қилади. Аммо Хитойнинг уйғур мусулмонларига концлагерларгагина чекланмай, ҳатто уларнинг ўз уйларида ҳам қилаётган зулмига қарши ҳеч ким жиддий чора кўрмаяпти!
Ўзбекистоннинг 2001 йилда ШҲТга қўшилиши ҳам айнан шундай геосиёсий мувозанат сиёсати билан боғлиқ эди. Каримов Россия ва Хитой билан ҳамкорликни кучайтирган ҳолда, бир вақтнинг ўзида Ғарб билан муносабатларда ҳам манёвр қилишга ҳаракат қилди. ШҲТга аъзо давлатларнинг анчагина қисми ҳозирги кунда АҚШ таъсиридаги давлатлардир. Шунинг учун «ШҲТ — фақат Россия ва Хитой иттифоқи блоки» деган қараш воқеликни унчалик тўғри баҳолаш эмас.
Иқтисодий интеграция бўйича бугун ШҲТ транспорт коридорлари, савдо, инвестиция, энергетика ва миллий валюталарда ҳисоб-китобларни кенгайтиришни илгари сурмоқда. Бу лойиҳалар иқтисодий имконият яратиши мумкин. Аммо савол: бу кўпроқ кимнинг мафаатига? Бу ҳамкорлик Ўзбекистон ва бошқа минтақа давлатларининг чиндан ҳам мустақил иқтисодий салоҳиятини кучайтирадими ёки уларни Россия ва Хитой каби йирик иқтисодий марказларга янада кўпроқ боғлайдими?!
ШҲТнинг «тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт» ҳақидаги шиорларини қабул қилишдан олдин унинг амалий натижалари ва кимнинг манфаатларига хизмат қилаётганини баҳолаш керак. Мусулмонлар учун мезон — қайси буюк давлатнинг бағрига кириш эмас. Мезон — Ислом адолати, Уммат манфаати, инсон қадри, мусулмонларнинг диний қадриятлари ва ҳақ-ҳуқуқлари ҳамда мамлакат бойликлари ҳимоясидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ
«Зулм қилганларга мойил бўлманглар, акс ҳолда сизларга дўзах оташи етади». (Ҳуд:113)
Ҳизб ут-Таҳрир Марказий Матбуот бўлими радиоси учун Ислом Абу Халил ёзди
03.09.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ