Миссионерлик ва илм-фаннинг Ислом давлатини қулатишдаги роли
بسم الله الرحمن الرحيم
Миссионерлик ва илм-фаннинг
Ислом давлатини қулатишдаги роли
Кириш
Қудратли Аллоҳ айтади:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَى آمَنُواْ وَاتَّقَواْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَاتٍ مِّنَ السَّمَاءِ وَالأَرْضِ وَلَـكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذْنَاهُم بِمَا كَانُواْ يَكْسِبُونَ
“Агар қишлоқлар аҳллари иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик” (7:96).
Мусулмонлар Исломни маҳкам ушлаб, унинг қонунларига амал қилсаларгина буюкликка ва тараққиётга эришадилар, аксинча Ислом ва унинг қонунларига эътиборсизлик қилсалар фақат хорлик ва фалокат топадилар. Бу Қуръон оятлари ҳамда тарихий далиллар билан қатъий тасдиқланган.
Тарихга назар ташласак, бир асрдан оз вақт ичида улкан ҳудудларни фатҳ қилган ҳамда халқлар орасида даъват ва жиҳод йўли билан Исломни ёйган Ислом Давлатини нақадар буюк бўлганини кўрамиз. Мусулмонлар олти аср мобайнида урушларда мағлубият нималигини билмадилар, Ислом Давлати эса дунёда етакчи давлат бўлди.
Ғазаб отига минган яҳудий ва насронийлар ўз жосуслари ёрдамида мусулмонларга қарши фитналар уюштириб, Ислом Давлатини йўқ қилиш устида ишлашни бошламагунларига қадар шундай бўлди, бу вақтда мусулмонлар бу ишга эътиборсизлик ва сусткашлик билан қарадилар. Турли хил омиллар ва Ислом душманлари томонидан тил бириктирувлар Усмоний Халифаликни қулашини осонлаштирди. Лекин бунинг икки асосий сабаби бор: Исломни тушунишдаги заифлик ва мусулмонлар томонидан Ислом қонунларини нотўғри татбиқ қилиниши.
Биринчи сабабни батафсил кўриб чиқсак, Исломни тушунишдаги заифлик ҳижратнинг олтинчи асридаёқ давлат қудратига таъсир қилишни бошлаганини кўриш мумкин, бу даврда ҳукмронлик араб тилини муҳимлигини англамайдиганлар ва унга бепарволик қилувчилар қўлига ўтганди, шундан сўнг ижтиҳод тўхтаб қолди, араб тили эса Исломдан узилиб қолди. Мусулмонлар янги муаммолар қаршисида туриб қолдилар, уларга нотўғри ечим берилган эди (ёки мутлақо ечим йўқ эди). Бу Ислом Давлатини ҳолдан тойдирди, айниқса, ҳинд фалсафасини Ислом билан мувофиқлаштиришга бўлган уринишлардан бошлаб токи Ислом оламига Ғарб маданияти бостириб кирганидан кейин шундай бўлди.
Бу маданий-ҳазорий босқинлар 13 ҳижрий, 19 милодий асрда кучайди. Бу вақтда Ислом Давлати ва бошқа давлатлар ўртасидаги кучлар мувозанати ўзгара бошлади, бундан ташқари бу аср Европада жиддий фикрий инқилобга гувоҳ бўлди, бу эса Европани иқтисодий ўсишига олиб келди ҳамда динни давлат ва бошқарувдан четлатишга таянувчи ғарб ҳазоратига асосланадиган янги дунё тартибини юзага келишидан дарак берарди.
Европа иқтисодий ва илмий юксалиши билан мақтанаётган бир пайтда, мусулмонлар тафаккур қилиш ва қонунчиликдаги турғунликдан, шунингдек ўз давлатларини қулаётганидан ҳам азоб чекаётган эдилар. Ислом олами Европадаги фикрий ва саноат инқилобидан ҳайратда эди. Исломни тўғри тушунмаслик оқибатида мусулмонлар европача ва исломий фикрлар ўртасидаги зиддиятларни кўра олмадилар. Улар қабул қилса бўладиган илм-фан, кашфиётлар, саноат каби соҳалар билан қабул қилиб бўлмайдиган фалсафа, ҳазорат, фикр кабилар ўртасидаги фарқни текширмадилар.
Европа мусулмонларга Исломга зид бўлган янги ҳазорат, Ислом тузумига зид бўлган янги тузум, Шариат қонунларига зид бўлган янги қонунларни олиб келди. Ислом Давлати заифлашиб қолди ва бу уни душманлар томонидан ҳеч қандай қаршиликка учрамай бўлакларга бўлиб, парчалаб юборилишига олиб келди, чунки бу вақтда Европа Ислом оламига илм-фан номи остида сақофий ҳужум қилаётган эди ва бунга катта маблағлар сарфлаётган этди.
Мусулмонлар сақофий ҳужумлар ва уларнинг Ислом Давлатини қулашидаги ролини тафсилотларигача қамраб оладиган жиддий текширув ўтказмадилар. Ана шунда мусулмонлар Ислом Умматини қолоқликдан қутқаришдаги ғарб фикрларининг сохта фойдаларини фош эта олардилар. Бундан ташқари, мусулмонлар фикрий қотиб қолганликлари сабабли ўз атрофларида содир бўлаётган ҳодисаларни кузатишга улгурмаётган эдилар.
Кейинги мақолаларимизда мана шу муаммони ўрганиш учун имкониятимиз бўлади. Биз миссионерлик фаолиятининг босқичлари, асослари ва мустамлакачилик мақсадларини кўрсатиб берамиз ҳамда унга кимлар қаршилик кўрсатганликлари ҳақида сўзлаб берамиз. Бундан ташқари, буларнинг барчасини Ислом Умматига қанчалик салбий таъсир қилганини, унинг парчаланиши ва мағлубиятидан бошлаб асосий масалалардаги хираликларгача кўриб чиқамиз. Илмий усулда иш олиб борувчи миссионерлик фаолиятидан келиб чиқадиган хатарларни кўрсатиб берамиз, шунингдек Исломий ҳаётни қайта бошлаш тариқатини тақдим этамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий ахборот офиси учун махсус
Рина Мустафо
22 Жумадул аввал 1438 ҳ.й.
19.02.2017й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми