Уйғониш тўғрисида туркумидан: Жамиятни сақловчи асосий мақсадлар

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Жамиятни сақловчи асосий мақсадлар
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Жамиятдаги инсонларнинг бажараётган амалларидан кўзланган натижалар тўрт қийматдан бирига тааллуқли бўлиши маълум. Бу қийматларга тааллуқли натижаларга эришиш учун инсонлар ҳаракат қиладилар. Жамиятдаги инсонлар ўртасидаги алоқалар ҳам шу натижаларга эришиш учун амалга оширилади. Демак, ҳар бир жамиятда бу қийматларнинг рўёбга чиқишига назар солиб, шу жамиятнинг фаровонлик даражасини англаб олиш мумкин. Мисол учун, учинчи олам давлатларида инсонларнинг барча қийматлар, яъни руҳий қиймат, аҳлоқий қиймат, инсоний қиймат ва моддий қийматларга эришиш ҳолати ўрганилса, бу жамиятларнинг ҳолати ўта абгор эканлиги, шунинг учун бу жамиятни бошқараётган ҳукуматлардан шу жамиятдаги инсонлар норози кайфиятда бўлишлари кузатилади. Яъни бу жамиятлар фаровон деб ҳисобланмайди, улар ўз ҳаётларидан, яшаш тарзларидан рози эмаслар.
Яна бир мисол, ривожланган мамлакатлар бўлган Европа ёки Америкадаги жамиятларга эътибор берсак, бу жамиятларда асосий эътибор моддий қийматларга эришишга қаратилган бўлиб, учинчи олам давлатларига нисбатан фаровонроқ кўрингани билан аслида улардаги аҳлоқий, инсоний, руҳий қийматларга бўлган эътиборсизлик оқибатида шу жамиятлардаги инсонларнинг ҳаёти хавф остида эканлиги ва бундан инсонларнинг норози эканлиги маълум бўлади. Бундан ташқари, улардаги моддий қийматларга эришишдаги нотўғри тақсимот ҳам инсонларнинг табақаланишига ва бу ҳолат шу жамиятлардаги инсонларнинг ўрмон ҳаёти сингари ҳаёт кечиришига сабаб бўлаётганлигини англаш қийин эмас.
Бу ҳолатлар шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда хоҳ учинчи олам давлатлари бўлсин, хоҳ ривожланган давлатлар бўлсин, ҳеч бирида қийматларнинг рўёбга чиқиши ва бунинг натижасида фаровонликка эришиш кўнгилдагидек эмаслигини, қисқа қилиб айтганда, жамиятни сақловчи омилларга эътибор қаратилмаслиги маълум бўлади.
Ислом эса бу жиҳатларга эътибор қаратиб, жамиятни сақловчи асосий мақсадларни баён қилиб берди. Бу асосий мақсадлар 8 та бўлиб улар қуйидагилардир:
Инсон навини сақлаб қолиш; ақл идрокка озор берилишидан ҳимоялаш; инсоннинг шаънини ҳимоя қилиш; инсоннинг қадр-қимматини сақлаш; шахснинг мулкини сақлаш; динни таҳқирлайдиган ишлардан сақлаш; инсонларнинг тинчлиги-хавфсизлигини ҳимоялаш; давлатни муҳофаза қилиш.
Инсон навига тажовуз қилиш: Ўлдириш, асосий эҳтиёжларини қондиришдан тўсиб қўйиш, жисмоний озорлар бериш…
Ақлга озор берадиган ишни қилиш: Наша ва қорадори каби наркотик моддаларни истеъмол қилиш, ароқ сотиш, сотиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш, тўплаш, ароқ тайёрланадиган узум ёки бошқа нарсани олувчининг ундан ароқ тайёрлашини билиб туриб сотиш (дини томонидан ароқ ичишга рухсат берилганлар бундан мустасно), наркотик модда сотиш, сотиб олиш, ишлаб чиқариш, ташиш ёки тўплаш, ошкора ёки маҳфий ҳолда наркотик моддалар истеъмол қилинадиган жойларни очиш, ошкора ёки яширин тарзда спиртли ичимликлар ичиш жойларини очиш…
Шаънга тажовуз қилиш: Ҳаёга зид бўлган ишлар қилиш, олиб қочиш, одобга хилоф ишлар қилиш, уйланишга алоқадор ишлар (шариатга зид бўла туриб никоҳланиш, ёлғон никоҳ битимини тузиш, хотинини боин талоқ қилиб яна у билан бирга эр хотиндек яшаш, хотинининг синглиси, аммаси, холаси каби вақтинчалик маҳрамига билиб туриб уйланиш)…
Қадр-қимматга тажовуз қилиш: Қоралаш, обрўсини тўкиш, ҳақорат қилиш…
Мол-мулкларга тажовуз қилиш: Қаллоблик ва товламачилик, омонат молга хиёнат қилиш, муомалалардаги товламачилик, сохта банкротлик (синиш, хонавайронлик) ёки ҳаром йўлга маблағ сарф этиш оқибатида банкротлик келиб чиқиши, босқинчилик, молга тажовуз қилишнинг бошқа турлари…
Динни таҳқирлайдиган ишни қилиш: Куфр мафкурасини ёки куфрона фикрларни тарғиб қилиш, мусулмонларнинг бирон эътиқодини айбловчи ёзма ёки оғзаки ишни қилиш, олимлардан бошқаларга куфр фикрларини тарғиб қилиш (олимлардан бошқалар, яъни оми одамлар билан куфр фикрлари борасида мунозара қилиш, саволлар бериш ҳам уларни шу фикрларга тарғиб қилиш жумласига киритилади) ҳамда китоблар, газеталар, муайян фикрлар орқали куфр фикрларини ташвиқот қилиш, занний ақидаларга ёки мусулмонларнинг нафратини қўзғатадиган фикрларга даъват қилиш, намозни тарк қилиш, рамазонда шаръий узрсиз рўза тутмаслик, имкони бўла туриб ўз вақтида закотни бермаслик…
Тинчликка раҳна солиш, зўравонликлар: давлатнинг бир ҳокимияти ёки идорасини босиб олиш ёхуд ишдан бўшатилган ҳокимият ё идорани асраб олиш, фуқаролар урушини чиқариш ёки одамлар ўртасида фитна қўзғаш мақсадида қилинган ҳар бир тажовуз, қўпорувчилик ишларини қилиш ва натижада тинчлик бузилиши ё одамларда беқарорлик юзага келиши ёки одамларни ишдан қолдириш…
Давлат хавфсизлигига ёзма ва оғзаки ҳалақит қилиш: Ноқонуний уюшмалар тузиш, бошқа давлат манфаати учун жосуслик қилиш, сиёсий малайлик қилиш, фитна уюштириш…
Бу ишларни қилиш қатъий тарзда жазоланишга сабаб бўлади. Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига асосланган бу асосий мақсадларга эътиборсизлик қилинишига йўл қўйилмайди.
Бу нарсаларни асосий мақсад деб ифодалашимизга сабаб, мақсад сўзи арабчада “ҳадаф” дейилиб ундан бирор белгиланган нишон ёки кўзланган ният назарда тутилади.
Жамиятни сақловчи бу асосий мақсадлар инсон томонидан тузилмади. Балки бу асосий мақсадлар Аллоҳ Таъолонинг буйруқ ва тақиқларидан иборат бўлди. Бу асосий мақсадлар ривожланмайди ва ўзгармайди, яъни замонлар ва маконларнинг ўзгариши ёки тараққиётга эришдик, деган баҳона билан уларни ўзгартириш ва ривожлантиришга ҳаракат қилиш мумкин эмас. Чунки бу асосий мақсадларни ривожлантириш инсоннинг имкониятидаги иш эмас, яъни Яратувчининг буйруқ ва тақиқлари асос бўлиб белгиланган асосий мақсадларни чекланган, ожиз ақл эгаси бўлган инсон ривожлантира олмайди, аксинча инсоннинг бу асосий мақсадларни ўзгартиришга ва ривожлантиришга бўлган ҳаракати жамиятни ҳалокатга олиб боради холос.
Бундан ташқари, айтиб ўтилган асосий мақсадларга эътибор қаратилиши моддий манфаат бўлганлиги учун эмас, балки Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари бўлгани учундир. Кўриб турганимиздек, Исломда шахс ҳам, давлат ҳам ўзининг барча амалларини Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига риоя қилган ҳолда бажаради. Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларига риоя қилган ҳолда амал қилиш ортидан мусулмон инсоннинг қалбида ҳотиржамлик вужудга келади. Яъни Аллоҳ рози бўлган амалларни қилаётган инсон ўз Яратувчисига итоат қилаётганлиги ортидан қалб ҳотиржамлигига эришади ҳамда бу итоати туфайли унинг яшаш тарзи тартиблашади. Инсон учун аслида бахт нафс-жасадни лаззатлантиришда эмас, балки Яратувчисига итоат қилиши ортидан У зотни рози қилишдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
16.03.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ