Ҳусийларнинг Асад режими ва яҳудийлар давлатидан қандай фарқи қолди?!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳусийларнинг Асад режими ва яҳудийлар давлатидан қандай фарқи қолди?!
2017 йил 18 март куни «Қудсул арабий» сайтида қуйидаги хабар нашр қидинди: «Бир яманлик ҳарбий манбанинг айтишича, Ҳусийлар ва собиқ Яман президенти Али Абуллоҳ Солиҳга қарашли кучлар кеча жума куни Маъраб районидаги масжидга ракетадан ҳужум қилиш билан даҳшатли қирғинга қўл урган. Бунинг натижасида ўнлаб намозхонлар ҳалок бўлган».
Манба «Қудсул арабий»га Кавфал масжидига жума пайтида энг камида тўртта ракета келиб тушганини, оқибатда жароҳат олган ва ҳалок бўлган намозхонлар 50 нафардан ошганини таъкидлади.
Айни қирғинда ҳалок бўлганлар сони ҳукумат манбалари томонидан ҳар хил айтилаётган бир пайтда, Ҳусийларга қарашли «Масира» канали Ҳусий кучларининг Маъраб районидаги Кавфал жомеини бомбардимон қилиши оқибатида 60 нафар шахс ҳалок бўлганини билдирди. Шунингдек, бомбардимон амалиёти эронлик мутахассислар ёрдамида ишлаб чиқилган «Зилзол-1» русумли ракеталар ёрдамида амалга оширилганини таъкидлади.
Ўз навбатида, «Қудсул арабий»нинг ҳодиса жойи яқинидаги махсус манбалари ҳам Ҳусийларнинг Кавфал жомеига қарата амалга оширган бомбардимони натижасида – дастлабки ҳисоб-китобларга кўра – 22 нафар шахс ҳалок бўлиб, 40дан зиёди жароҳатланган. Ҳодиса жойи Маъраб шаҳри марказидан узоқлиги эътиборидан, қутқарув амалиёти кеча кечқурунга қадар давом этгани учун ушбу рақам янада ортиши кутилмоқда.
Роя газетаси шарҳи:
Ўз-ўзидан табиий савол туғилади: Аллоҳнинг руку ва сажда қилувчи бандалари билан обод бўлган Аллоҳнинг уйларини бомбардимон қилишда Ҳусийлар қонхўр Асад режими билан яҳудийлар давлатидан қандай фарқ қилади?! Наҳотки, Ҳусийларда ғояга етиш ва унга интилиш ҳар қандай воситани оқлайди, деган ҳукм мавжуд бўлса?!
Роя газетасининг 2017 йил 22 март чоршанба кунги 122-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ