Даъват чавандозларидан бирининг вафоти тўғрисида хабар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Даъват чавандозларидан бирининг вафоти тўғрисида хабар
مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّـهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
«Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳду паймонларида содиқ турган кишилар бор. Улардан айримлари ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди). Айримлари эса интизордир, (улар аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]
Ҳизб ут-Таҳрир-Америка Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг қазосига имон келтириб, таслим бўлган ҳолда, бутун мусулмонларга, хусусан Америкадаги Ҳизб аъзоларига, Ҳизбнинг биринчи холис тақводор авлодларидан бири устоз Умар Довуд Абу Ҳишомнинг вафот этганини маълум қилади. Устоз роҳимаҳуллоҳ ҳижрий 1438 йил 20 ражаб, милодий 2017 йил 17 апрелда 88 ёшларида Рофиқи Аълога реҳлат қилди. Вафот этгунларига қадар Аллоҳ итоатида бўлиб, рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун даъватни етказган роҳимаҳуллоҳ даъват, кураш ва сабрда бамисоли ловуллаб ёниб турган олов эди, то беморлик ётқизиб қўймагунича чарчоқ ва малол нималигини билмадилар. У ўтган асрда Америкада даъват уруғини биринчи бўлиб экканлардан бири эди. Бошқа сафдошлари каби Иорданиядаги золим режим қамоғида икки йил қамоқ машаққатларини бошдан кечирди. Доимо – эй Аллоҳим, Исломий Халифаликни кўзларимиз билан кўриб роҳатланишимизга насиб айла, дея дуо қилардилар.
Аллоҳ Таолодан ушбу йўқотган устозимизни Ўз раҳматига буркаб, қабул ҳасана айлашини, борар жойини Фирдавси Аълода қилиб, анбиёлар, сиддиқинлар, шаҳидлар, солиҳларга ҳамроҳ айлашини сўраймиз, улар билан ҳамроҳ бўлиш нақадар бахтдир! Устозни биздан, Ислом ва мусулмонлардан яхшилик ила мукофотлашини, шунингдек, аҳли оиласи қатори барчамизга сабри жамил ва чиройли таъзия ато этишини тилаб қоламиз.
إِنَّا لِلَّـهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
«Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз» [Бақара 156]
Ҳизб ут-Таҳрир 20 ражаб 1438ҳ
Америка 17 апрел 2017м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ