Асад юзлаб тонна кимёвий қуролларга эга

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Асад юзлаб тонна кимёвий қуролларга эга
2017 йил 15 апрелда «Арабий» сайти қуйидаги хабарни нашр қилди:
«Сурия армиясидан ажралиб чиққан генерал Зоҳир Сокит, Башар Асад таъминланган қуролларга оид муҳим маълумотларни фош қилди.
Британияда чиқадиган «The Guardian» газетасига берган интервьюсида Асаднинг юзлаб тонна кимёвий қуролларга эга экани, буларни у Ҳимс ташқарисидаги мустаҳкам ўралган тоғларга ҳамда Триполи яқинидаги Жабла соҳилбўйи шаҳрига жойлаштирганини айтди.
Сокит режимда кўпроқ Зарин гази мавжудлигини изоҳлади. Унга кўра, Шаирот аэродромига қилинган зарба унинг кимёвий қуролларидан бирортасига ҳам зарар этказмаган, чунки улар Аэродром ташқарисида сақланиб, Хон Шихунга зарба берилишдан сал олдин олиб келинган».
Роя газетаси шарҳи:
Асад режими эга бўлган айни юзлаб тонна кимёвий қуроллар ҳам, бошқа арсеналлар ҳам, барчаси қирқ йиллик асадлар оиласи даврида яҳудийлар давлати хавфсизлигини таъминлаб келди. Ваҳоланки, муборак Фаластин заминини босиб олган бу давлат самолётлари Башар қасри устидан тинимсиз парвоз қилиб, Суриядаги ҳарбий объектларни ўн марталаб бомбардимон қилган, ҳар сафар асадлар режими бунга муносиб жавоб қайтаришдан ўзини четга олиб келади. Айтишимиз мумкинки, яҳудийлар давлати ҳужумларига қарши бир марта ҳам қўлланмаган бу қуроллар, энди, ваҳшийлик ва йиртқичлик билан Сурия аҳлига қарши қўлланди. Ваҳоланки, Сурия аҳли шу асадлар режими зулмидан қутулишни истаб, Аллоҳ Таборака ва Таолонинг шариати билан яшашни талаб қилгандилар, холос. Бас, Башар Асад ва уни қўллаб-қувватлаган ҳар бир томон борасида бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У нақадар яхши вакилдир.
Роя газетасининг 2017 йил 26 апрел чоршанба кунги 127-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ