Иордания режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига «мускулларини кўрсатиб» улардан бирини қамоққа олди
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Иордания режими Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига «мускулларини кўрсатиб» улардан бирини қамоққа олди
2017 йил 5 майдан 6 майга ўтар кечаси ярим тунда Иордания режими хавфсизлик хизмати Ҳизб ут-Таҳрир йигитларидан бири муҳандис Осим Халаф Муғойирани қамоққа олди. Қамоққа олиш пайтида хавфсизлик хизматининг катта ходимлари унинг уйига шу даражада юзсизлик билан бостириб киришдики, бунда на эркакликни ва на инсонийликни кўриш мумкин. Аксинча, ваҳшийлик яққол намоён бўлди, бунга ўхшаш хатти-ҳаракатни мана-ман деган кофирлар ҳам, жоҳиллар ҳам қилишга уялади. Масалан, Абу Жаҳл «Араблар Муҳаммаднинг қизларини қўрқитибди, дейишларидан уялиб», Росулуллоҳ САВнинг уйларига бостириб киришни истамаган.
Аммо Иордания хавфсизлик хизмати ходимлари муҳандис биродарнинг уйига бостириб кириб, ҳатто биродарнинг ўзи, аёли ва болалари ухлаб ётган уй ичига тутун тарқатувчи граната улоқтиришди, хонадон дахлсизлигини ҳурмат қилишмади, болаларнинг борлигини ҳисобга олишмади. Бундан олдин айни қароқчилар биродар Сайдлоний Рамзий Сулаймоннинг ҳам уйига бостириб киришганди. Лекин Аллоҳ уни сақлаб, уйдан топишолмаганди… Кейин ёмон сўзлар билан биродар Рамзийнинг аёлини ҳақорат қилиб, болаларини ўртага қўйиб таҳдид қилишди ва эринг ўзини хавфсизлик хизматига топширгунга қадар қамоқда сақлаймиз, дея аёлнинг укаси Аҳмад Сурур Бани Авдани қамоққа олишди.
وَمَا نَقَمُوا مِنْهُمْ إِلَّا أَن يُؤْمِنُوا بِاللَّـهِ الْعَزِيزِ الْحَمِيدِ
«Улар (мўминлардан) фақат қудрат ва мақтов эгаси бўлган Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар!» [Буруж 8]
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Иордания вилояти аъзолари режим ва унинг хавфсизлик хизмати содир этаётган бундай террористлик, жиноятчилик ва нафратга нисбатан бутун Ислом Умматига, хусусан, Иордания аҳлига шуни таъкидлаймизки, бу террористлик, жинояткорлик Ҳизб ва унинг аъзоларига заррача таъсир қилмаган, қилмайди ҳам. Аксинча, Ҳизб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун даъват қилиш ва фаолият олиб боришда албатта давом этади.
Уларнинг бу қилмишлари Ҳизб аъзоларига ҳаргиз таъсир қилмайди, улар Иордания режимининг куфр кучлари ва мустамлакачилар билан Иордания аҳлига қарши тил бириктирувини фош этиш учун бор овозлари билан курашишда давом этадилар. Ҳизб ва унинг йигитлари режим ва унинг гумашталарининг террористлиги, мусулмонларни қўрқитиши қаршисида собит туриб, Иорданияни яҳудийлар давлати билан боғлаш, юрт бойликлари ва фуқаро устидан ҳукмронлик қилишга имкон яратиб бериш каби ҳаракатларини фош этишдан бир лаҳза ҳам тўхтамайдилар, унинг коррупцияни ва коррупциячиларни ҳимоя қилишини очиб ташлашда давом этадилар.
Зотан, Ҳизб ут-Таҳрир сиёсий партия бўлиб, бу юртда узоқ вақтдан буён фаолият олиб боради, унинг томири чуқур илдиз отган. У нафақат бу юртда, балки бошқа исломий юртларда, айтиш мумкинки, бутун дунё бўйлаб фаолият қилади. Бундай ҳолдаги бир Ҳизбни террорчилик ҳам, қўрқитишлар ҳам, қамоққа олишлар ҳам ҳаргиз фаолиятдан тўхтата олмайди.
Иордания режими ўзининг репрессив хавфсизлик хизмати билан биргаликда мусулмонларни қамоққа олиш, аёллар ва бечора гўдакларни қўрқитиш, бостириб кириш ва қамаш билан уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш, қамоқда маҳбусларни қийноққа солиш, оддий инсоний ҳуқуқларидан ҳам маҳрум этиш… каби жиноятларни қилишда давом этаётган экан, Иорданиядаги мусулмонлар бунга жиддий тўхталмоқлари лозим. Тўхталиб, ўзларига нисбатан, аввало Роббилари Азза ва Жалла ва Росули Aга нисбатан ростгўйлик билан ўйланиб, бу режимнинг бебошлиги, залолати, зулми ва одамларнинг қонуний ҳуқуқларини топташидан тийиб қўймоқлари шарт бўлади. Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:
«وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللهُ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْهُ، ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلاَ يُسْتَجَابُ لَكُمْ»
«Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюриб, мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ сизларнинг устингизга Ўз даргоҳидан бир жазо юборур, кейин дуо қилаверасизлар (лекин) дуоларингиз ижобат қилинмайди».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Иорданиядаги матбуот бўлими
E-Mail: info@hizb-jordan.org
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми