| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      08.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

  • Трамп Американинг мустамлакчилик қиёфасини фош этмоқда

  • Хитойнинг J-10CE қирувчи учоқлари хариди ортида нима ётибди?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Озарбайжон ва Ўзбекистон мустамлакачи кофирларга хизмат қилишда чегара билмаяпти!

  • Америка ва парвозларни тақиқлаш орқали Дарфурни ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам!

  • Суриядаги янги ҳукмдорларнинг яҳудий раҳбарлари билан учрашувлари — улкан жиноятдир!

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ислом Уммати бирлиги нима ва у қандай бўлади? (1)

Ислом Уммати бирлиги нима ва у қандай бўлади? (1)

By htadmin
24.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Ислом Уммати бирлиги нима ва у қандай бўлади? (1)

Абдуллоҳ Абдурроҳман (Абу Из) қаламига мансуб

Ислом Уммати битта Умматдир, Аллоҳ Таоло бундай деди:

إِنَّ هَـٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ

«(Эй инсонлар), сизнинг Умматингиз ҳақиқатда бир Умматдир. Мен эса Роббингизман, бас, Менгагина ибодат қилинглар»    [Анбиё 92]

Аллоҳ Субҳанаҳу яна бундай деди:

إِنَّ هَـٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ 

«(Эй инсонлар) албатта бу Умматингиз бир умматдир. Мен эса сизнинг Роббингизман, бас, Мендангина қўрқинг!»     [Анбиё 92]

Ислом мўминларни бир-бирларига оға-ини қилди, Аллоҳ Таоло бундай деди:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ

«Албатта мўминлар оға-инилардир»    [Ҳужурот 10]

Ушбу Уммат энг яхши умматдир. Энг яхши умматлигининг боиси, унинг энг яхши ақидаси ва энг яхши тузуми бор. У мана шу ақиданинг ва мана шу тузумнинг битталиги сабабли ягонадир, Аллоҳ Таоло бундай деди:

كُنتُمْ خَيْرَ أُمَّةٍ أُخْرِجَتْ لِلنَّاسِ تَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَتَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَتُؤْمِنُونَ بِاللَّـهِ

«Сизлар одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз: маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз»    [Оли Имрон 110]

Ислом Уммати Аллоҳга имон келтиришга ва маъруфга буюриб, мункардан қайтаришга имон келтиришга асосланган. Чунки амри маъруф ва наҳи мункар Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқларидир. Яъни Ислом Уммати исломий ақида ва шу ақидадан балқиб чиққан Ислом тузумига асосланган. Демак, имон бу ақида бўлса, Аллоҳнинг буйруқ ва қайтариқлари шу ақидадан балқиб чиққан тузумдир. Бу Ислом Умматининг ҳақиқий таянчларидир.

Ислом ушбу Уммат асосланган таянчларни битта қилган пайтда, яъни ақидаси ва тузумини битта қилган пайтда Умматни ҳам битта қилди.

Ақида жиҳатидан олганда, Ислом Умматга коинот, инсон ва ҳаёт ҳақида куллий фикрни ўзида гавдалантирувчи ақидани топширди. Бу куллий фикр олам ҳақида ҳақиқий тасаввурни беради. Шунингдек, Ислом бу фикрни далолат қилган нарсаларида ҳеч қандай тортишув йўқ бўлган очиқ баёнли, ёрқин маъноли қилди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَمَن يَكْفُرْ بِاللَّـهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا

«Кимки Аллоҳга, фаришталарга, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига ишонмаса, демак, у жуда қаттиқ адашибди»    [Нисо 136]

Шунингдек, бу ақидани далолати қатъий қилди, қатъий далилли ақида қилди. Зотан, ақидалар аниқ ишончдангина олинади, далили гумонли бўлган нарса ақидаларга кирмайди. Демак, мусулмон далили қатъий бўлмаган нарсага эътиқод қилиши ҳаромдир, у ўз ақидасини аниқ ишончдан олиши зарур, Аллоҳ Таоло бундай деди:

فَوَرَبِّ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ إِنَّهُ لَحَقٌّ مِّثْلَ مَا أَنَّكُمْ تَنطِقُونَ

«Бас, осмон ва ернинг Роббига қасамки, албатта у (барча нарса) худди сизларнинг сўзлашингиз каби ҳақ-ростдир!»    [Зарият 23]

Ислом Уммат зиммасига ушбу қатъий мафкурани юклаётганда, унга бирликни, бирлик асосида жамланишни ва бўлинмасликни юклади. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِن بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ ۚ وَأُولَـٰئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ

«Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз, ана шундайлар учун улуғ азоб бор»   [Оли Имрон 105]

Бу ақида жиҳатидан. Шу ақида балқиб чиқадиган тузум жиҳатидан эса, Ислом ушбу низом олинадиган манбани битта қилди, шу орқали ҳаётга бўлган нуқтаи назарни ва ҳаётдан кўзланган ғояни битта қилди. Шунингдек, ушбу нуқтаи назар билан ғоянинг ҳаётда бор бўлиши рўёбга чиқадиган тариқатни ҳам битта қилди.

Тузум олинадиган манбани Ислом ҳар қандай шубҳа ва ноаниқликдан холи тарзда баён қилди. Албатта бу манба ваҳидир, яъни Қуръону Суннатдир. Чунки ёлғиз Қуръону Суннатгина ваҳидир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَىٰ*  إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَىٰ

«У (Росулуллоҳ Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламайди. У (Қуръон) (Аллоҳ томонидан) ваҳи қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳидир»    [Нажм 3-4]

Аллоҳ Таоло яна бундай деди:

وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانتَهُوا

«Росулуллоҳ сизларга нимани келтирган бўлса, бас, уни олинглар, нимадан қайтарган бўлса, бас, ундан қайтинглар»    [Ҳашр 7]

Росулуллоҳ САВ бундай марҳамат қилдилар:

«تَرَكْتُ فِيكُمْ أَمْرَيْنِ لَنْ تَضِلُّوا مَا تَمَسَّكْتُمْ بِهِمَا كِتَابَ اللَّهِ وَسُنَّةَ نَبِيِّهِ»

«Сизларга икки нарсани қолдирдим, уларни ушласангиз, ҳаргиз адашмайсиз: Аллоҳнинг Китоби ва Набиййининг Суннати». Шунинг учун ушбу Китобу Суннат ва уларда тавсия қилинган саҳобалар ижмои билан қиёс қатъий далиллар ҳисобланадики, ҳамма асрларда омматан Уммат шуларга ижмо қилган ва шуларга тўхталган.

Ҳаётга қараш шу қадар равшанки бу қараш ҳаётга ишора қилган далилдан деярли холи эмас. Чунки Ислом ҳаётни ҳалол ва ҳаром, дея тасвирлайди: ҳаётдаги борки нарсалар ва содир бўлганки амаллар албатта ё ҳалол ёки ҳаром бўлади, ҳалол қилинади, ҳаром эса тарк қилинади. Мусулмоннинг амалга киришиши ёки ундан четлашиши, шу ҳақда билган ҳаром ёки ҳалолга биноан бўлади. Шунинг учун ҳам ҳалол ва ҳаром мусулмоннинг ҳаётдаги нуқтаи назари ва амаллари ўлчовидир, оз бўладими  кўпми-ҳар бир ишни шу ўлчов билан ўлчайди.

Исломда ҳаётдан кўзланган ғоя янада тиниқроқ. Шу даражада тиниқки, Аллоҳнинг ризосини кўзлаган ҳолда, савобидан умидвор бўлган ҳолда, азобидан қўрққан ҳолда, амаллар ўлчовига, яъни ҳалол ва ҳаромга чекланилади. Тўғридан-тўғри ушбу савобни Аллоҳ Таолонинг Ўзи беради, Ўзи рози бўлган бандасини савоб билан мукофотлайди, Ўзи ғазабланган бандасини жазолайди. Шунинг учун Аллоҳнинг ризосига етишиш ҳаётдан кўзланган ҳақиқий ғоядир. У ҳақиқий ғоя бўлибгина қолмай, ҳатто ғоялар ғояси ва ҳаёт саодати ҳамдир. Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَمَا لِأَحَدٍ عِندَهُ مِن نِّعْمَةٍ تُجْزَىٰ*  إِلَّا ابْتِغَاءَ وَجْهِ رَبِّهِ الْأَعْلَىٰ

«У (тақводор зот) зиммасида бирон кимсага қайтариладиган неъмат йўқ. У фақат энг олий зот бўлмиш Роббининг юзини-ризосини сўраб (амал) қилади»   [Лайл 19-20]

Исломнинг ушбу Уммат бирлиги ҳақидаги фалсафаси шуки, у Аллоҳга имон-ишончида ва Унга итоат қилишида битта Умматдир. Лекин бу бирлик юзаки ёки назарий эмас. Йўқ, у амалий бўлиб, унинг ўз ижро тариқати бор, мустаҳкам тартибга солувчи шаръий аҳкомларга эга.

Тузумни татбиқ қилиш жиҳатидан қаралса, Исломда тузумни имонли шахс Аллоҳ Таолодан ҳайбатланган ҳолда, яъни ўзидаги тақво талабига биноан татбиқ қилади. Давлат эса, тузумнинг адолатлилиги ҳақидаги жамоадаги ишонч ёрдамида, амри маъруф ва наҳий мункар ишларида Умматнинг ҳоким билан ҳамжиҳатлиги ёрдамида ва ўзидаги куч ва салтанатга таянган ҳолда тузумни ижро қилади.

Шунинг учун айни нуқтаи назар ва ғояни ҳаёт воқеида бор қилувчи тариқат тақводир, яъни шахсдаги – унинг ўзига хос бўлган ишларда – Аллоҳдан тақво қилишидир, жамиятда жамоага хос ишларда давлат ҳокимиятидир. Давлат ҳокимияти дегани, ҳам руҳий, ҳам сиёсий ҳокимият, демакдир. Ислом нуқтаи назарни шу нарсаларга бирлаштириб, одамларнинг – жинс ва турларидан қатъий назар – бир-бирларидан афзал қилувчи нарса мана шу тақво эканини аниқ-тиниқ баён қилди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِندَ اللَّـهِ أَتْقَاكُمْ

«Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир»    [Ҳужурот 13]

Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«لاَ فَضْلَ لِعَرَبِىٍّ عَلَى أَعْجَمِىٍّ وَلاَ لِعَجَمِىٍّ عَلَى عَرَبِىٍّ وَلاَ لأَحْمَرَ عَلَى أَسْوَدَ وَلاَ أَسْوَدَ عَلَى أَحْمَرَ إِلاَّ بِالتَّقْوَى»

«Арабнинг ажамдан, ажамнинг арабдан, қизил танлининг қора танлидан, қора танлининг қизил танлидан афзаллиги йўқ, афзаллик фақат тақво биландир».Қачон дилларда тақво топилса, руҳий ҳокимият топилади. Руҳий ҳокимият эса энг кучли ҳокимият бўлиб, мусулмон шахс хатти-ҳаракатидаги тартиб-интизомни табиий тартиб-интизомга, шаръий ҳукмга чекланишини унинг ҳислатига айлантириб қўяди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

ذَٰلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّـهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ

«(Иш) шудир, ким Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабаблидир»    [Ҳаж 32]

Бу руҳий ҳокимият жиҳатидан. Аммо сиёсий ҳокимият – яъни бошқарув – жиҳатидан эса, Ислом уни Қуръондан ажралмайдиган қилиб қўйди ва бу ғоят даражада тиниқдир.

Инша Аллоҳ, давоми бор.

Роя газетасининг 2016 йил 20 июл чоршанба кунги 87-сонидан

Tagsамри маъруфИслом Уммати бирлиги
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    “Қийшиқ ойна”дан қараманг, гўзаллик ҳам хунук кўринади

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шом қўзғолони воқеини ўрганиш: ташхис ва муолажа

  • МАҚОЛАЛАР

    Мукаммал иймон соҳиблари

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади 2-қисм Инсон қандай уйғонади? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон бир куни ўзидан жиддий сўрай бошлайди: мен қаердан келдим? Бу саволга, “Ота-онамдан”, деб жавоб бериш ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ?

    ЎЗБЕКИСТОНДА БОЗОРЛАР НЕГА ЁППАСИГА ЁНЯПТИ? Ёҳуд, ёнғинлар, рақамлаштириш, хусусийлаштириш ва хорижий капитал ортида қандай жараён кетмоқда? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил Ўзбекистон халқ бозорлари учун оддий йил бўлмади. Январь-август ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси

    Тошкент олимпиадасидаги сионистик фитна ва жамиятнинг асл қиёфаси ​​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Жорий йилнинг 9-16 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 38-Халқаро информатика олимпиадаси (IOI 2026) доирасида кутилмаган ҳолат юз берди. ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими?

    Ўзбекистон аскари намоз ўқиса, автомати отмай қўядими? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистонда ҳарбий хизмат қилаётган мусулмон аскарни намоз ўқиши мумкинми? Ҳарбий интизом қаерда тугайди ва Аллоҳнинг амри қаердан бошланади? Бу ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    МАҚОЛАНИ ТИНГЛАШ Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1.0x 0:00 / 0:00 Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 1-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Инсон уйқуда эканини қандай билади? Уйқудаги киши ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: