Сабсий Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашда адлияни ўзига оғдира олмади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Сабсий Ҳизб ут-Таҳрирга қарши курашда адлияни ўзига оғдира олмади
2017 йил 27 апрел пайшанба куни Мануба шаҳри биринчи босқич суди Ҳизб ут-Таҳрирнинг прокуратура томонидан айбланган уч аъзосини уларнинг иши кўриб чиқилишини рад этиб оқлади. Аҳмад Ошур, Мунсиф Даложий ва Маҳмуд Табиний исмли бу биродарларга жамоат жойларида «турли миллат, дин, аҳоли ўртасида дискриминация қилиш, гижгижлаш, душманлик ёки зўравонлик ёхуд ажратишга асосланган фикрларни тарқатиш орқали нафрат пайдо қилиш»га даъват қилиш айблови қўйилган эди.
Давлат тепасидаги раҳбарлар Тунис хавфсизлигини таъминлашда омадлари чопмаганини, бу давлат эскириб, халқчилликда ҳам, адлия бобида ҳам чириб бўлганини яна бир бор исботлашди. Агар баъзи хавфсизлик ва прокуратура ходимлари мана шу чириган ҳокимият жиноятларига аралашмаганларида эди, Тунисдаги суд залларида, ҳибсда сақлаш бўлимлари ва қамоқхоналар бир неча ноҳақ, зулм билан ушланган Ҳизб ут-Таҳрир йигитларини кўрмаган бўларди.
Тунисдаги мавжуд ҳукумат тепасида Ғарб давлатлари фуқаролигига эга эркагу аёл мулозимлар бор. Улар шу давлатларга кетиш учун чемоданларини аллақачон ҳозирлаб қўйишган. Чунки ҳокимият тепасида уларга маълум саноқли вақтлардан бошқа ҳеч нарса қолмаганини жуда яхши билишади. Яна шуни ҳам яхши билишадики, уларнинг хавфсизлик хизматлари Хавфсизлик Кенгашининг ёлғон қонунийлигини ниқоб қилиб, шунингдек, шарманда-разил ахборот воситалари ва «Сэм амаки»нинг партиялари, ташкилотлари билан тил бириктирган ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрир ёшларини ўзбошимчалик билан қамоққа олишмоқда, аммо бу нарсалар Ҳизб ёшларини Ислом Уммати олдида уларнинг шармандасини чиқаришдан ва юртда ястаниб олган ғарблик салибчи мустамлакачилар билан қилаётган тил бириктирувларини фош этишдан ҳаргиз тўхтатолмайди.
Юрт ҳукмдорлари Ҳизб ут-Таҳрирнинг Умматни суғораётган фикрлари унга таъсир қилиб, ўз самарасини бераётганига ишончлари тўла комил, бу уларнинг ишора қилиб бераётган баёнотларидан ҳам кўриниб турибди. Зотан, аҳлимизнинг тобора ўсаётган онги ва юртнинг барча шаҳару қишлоқларидаги зулм, лоқайдлик, таҳқирлашларга қарши қўзғолганлар кўтариб чиқаётган шиорлар, Тунис режимининг Ҳизб ут-Таҳрирнинг фикрий ва сиёсий курашига дош беролмаётганига яққол далил бўлиб қолди.
Шунга кўра, юртни тарк этиш учун оёқларини аэропорт асфалтидан ҳали узмаган бу кимсалар билиб қўйсинлар, Ҳизб ут-Таҳрир ёшларининг зулм ва истибдодга қарши кўтарилган қўзғолонда улкан ҳиссалари бор, тунисликларнинг ҳар бириги ўз таъсирларини ўтказганлар, улар юрт ва фуқарога қашшоқлик, очлик, зулм аламларини тоттираётган, ҳақ-ҳуқуқларни поймол этаётган ёлғончи демократик капиталист режимни ағдариш йўлида кунларини тунларига улаб тинимсиз кураш олиб боражаклар, улар улуғлик ва куч-қудрат давлати бўлмиш Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини, Аллоҳнинг изни ила, албатта барпо этажаклар. Халифалик давлати Росулуллоҳ САВ Умматини энг одил Уммат ҳолига қайтаражак, чунки бунга Ҳақ Таолонинг Ўзи бундай дея ваъда қилган:
وَكَذَلِكَ جَعَلْنَاكُمْ أُمَّةً وَسَطاً لِّتَكُونُواْ شُهَدَاء عَلَى النَّاسِ وَيَكُونَ الرَّسُولُ عَلَيْكُمْ شَهِيداً
«Шунингдек, сизларни бошқа одамлар устида гувоҳ бўлишингиз ва пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун ўрта (адолатли) Уммат қилдик» [Бақара 143]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими аёллар қисми
Телефон: 71345949, 21430700
Факс: 71345950
Матбуот бўлими сайти: www.ht-tunisie.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!