Турмуш харажатларининг ортиши капиталистик тузумнинг ўз фуқаролари манфаатларига эътибор бермаслигига очиқ далолатдир
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Турмуш харажатларининг ортиши капиталистик тузумнинг ўз фуқаролари манфаатларига эътибор бермаслигига очиқ далолатдир
Асосий товарлар нархи кўтарилиши натижасида турмуш харажатларининг ортиши сабабли Кениядаги оддий одамлар яна иқтисодий оғир даврни бошдан кечирмоқдалар. Беш ойча бўлди, маккажўхори уни, сут, ёғ, парафин, шакар каби асосий озиқ-овқатлар нархи уч баробарга ортиб кетди. Кўплаб уй бекалари ҳаётларини сақлаб қолиш учун масалан, уч маҳаллик овқатланишлардан бирини тарк қилиш каби турли янги услублар қўллашга мажбур бўляпти. Кениядаги «Кувик» истеъмолчилар иттифоқининг яқинда ўтказган тадқиқотига кўра, йигирма миллион кениялик ишга нонушта қилмай кетмоқда!
Кения аҳолиси қийинчиликлари тўхтамай давом этар экан, турли табақадаги сиёсатчилар одатдагидек айни масалани сиёсийлаштириш билан банд. Масалан ҳукумат айбни қурғоқчиликка тўнкаб, уни кризисга сабаб қилиб келтирмоқда, сўнг пайдо бўлган муаммони ҳал этиш ўрнига, аҳолига қуруқ ваъдалар бермоқда. Бунинг муқобили ўлароқ, мухолафат қачон ҳокимият тепасига чиқадиган бўлсак, бундай хавф-хатарларга чек қўйиш учун албатта муносиб стратегиялар қўллаймиз, дея мақтанмоқда! Ҳақиқат эса, «демократ» сиёсатчиларнинг барчаси, озиқ-овқат етишмовчилиги, деган нарса билан содда одамларни алдашда устаси фаранг бўлиб кетишганидадир. Аслида, озиқ-овқат етишмовчилиги сохта кризис бўлиб, унга картел сиёсатчилар (монополист ишлаб чиқарувчилар иттифоқи) сабабчидир. Бу ҳеч кимга сир эмас ва буни 2009 йилги маккажўхори жанжали яққол исботлаб турибди.
Ёмон иқтисодий сиёсат, капитализмнинг асосий қисми бўлиб, унинг матнида ишлаб чиқариш ва товар истеъмолидаги асосий омил нарх, дейилган. Айнан шу нарса ишлаб чиқарувчи капиталистларни товарлар нархига ҳукмрон қилиб қўйган. Капитализмнинг устувор масаласи моддий фойдани қўлга киритиш, худди шу сабабдан унда ишлаб чиқариш ва асосий товарларни тақсимлаш ҳам шу фойдага асосланади. Шу боисдан миллионлаб кениялик аҳоли дуч келаётган қашшоқликка чек қўйиш учун, бу ўлкадаги беҳисоб бойликлар, ресурслар, унумдор далалар, сув омборлари ва конлардан фойдаланилмади. Бу бойликларнинг барчаси фақат бир гуруҳ магнат элита фойдасига хизмат қилди. Хуллас калом, ҳукумат оғиз тиши билан тишлаб-ёпишиб олган бу ёмон иқтисодий омадсиз сиёсат, айни муаммони пайдо бўлишига асосий сабабчи бўлди.
Шунинг учун бу ҳол кениялик жамиятга сабоқ бўлиб, жамият капиталистик ҳукуматларнинг ҳеч қачон ўз фуқаролари манфаатини ўйламасликларини унутмасликлари лозим. Бу режимлар қишлоқ хўжалик каби асосий секторларга қасддан эътибор беришмайди, билъакс, омма мулкини талашда донг таратган раҳбарларга имтиёзлар беришади.
Ҳукумат маккажўхори импорт қилиш билан ҳам юртдаги айни маҳсулот тақчиллигини ҳал этолмайди. Чунки импорт амалиётининг ўзи, айни сиёсатга асосланган монополияга ва картел элита чўнтагига хизмат қилмоқда.
Савол туғилади: Нима учун ҳукумат ўз фуқаросини тўйдириш учун маккажўхори импортига ёпишиб олган, ахир, бу маҳсулотга жафокаш деҳқонларимиз меҳнати ва арзон нарх билан маҳаллий жиҳатдан эришиши мумкинку?! Бунга жавоб: Тома Санкара сифатлаган капитализмнинг ўзи шундай… Буркина-Фасо президенти бўлган ва суиқасд қурбонига айланган Тома Санкара буни саксонинчи йиллари оддий ибора билан ифодалаб қўйган: «Овқат тановул қилаётганингда товоғингдаги овқатга қара. Гуруч, маккажўхори, тариқдан иборат дон импорт қилинмоқда мана шунинг ўзи империализмдир».
Биз шуни таъкидлаймизки, турмуш харажатларининг ортиб кетиш муаммосини ҳал этиш жавобгарлиги у ёқда турсин, ҳатто фуқароларни етарли озиқ-овқат билан таъминлаш жавобгарлиги ҳам ҳукумат зиммасида. Бироқ империалистик мустамлакачи капитализм остида бошқарилаётган одамлар буни хаёлларига келтиришлари ҳам мумкин эмас. Чунки барча кризисларни, жумладан, озиқ-овқат кризисини ҳал этишга ёлғиз Исломгина қодирдир.
Қисқаси, биз бу ҳақда алоҳида тўхталиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлати соясида исломий нуқтаи назар билан фуқарога озиқ-овқат тўла ва доимий тарзда таъминлаб берилишини қуйидагича ёритмоқчимиз:
Биринчидан: Исломда ер мулкчилиги, қишлоқ хўжалик билан чамбарчас боғланган. Шунинг учун ердан фойдаланмайдиган шахсга ерни мулк қилиб берилмайди. Давлат фермерларга ёрдам беришни ўз зиммасига олади. Улардан бирортаси қачон ерга уч йил тўхтовсиз экин экмайдиган бўлса, давлат ундан ерни тортиб олади ва бошқа шахсга беради.
Иккинчидан: Ислом ҳар бир фуқарони озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой каби асосий эҳтиёжлар билан тўла шаклда қондириш вазифасини Халифалик давлатига юклаган.
Учинчидан: Бойликни сақлаб қўйиш ва монополиянинг барча тури Исломда ҳаром қилинган. Яъни сув омборлари, хосилдор ерлар ва энергетика ишлаб чиқарилиши каби омма ресурсларини хусусийлаштириш мутлақ ҳаромдир.
Шаъбон Муаллим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Кениядаги матбуот бўлими вакили
Телефон: +254 737 606 667 – +254 717 606 667
Электрон почта: abuhusna84@yahoo.com
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми