Америка Қобулдаги қонли портлашлардан ҳамда тўхтовсиз ирқий бўлинишлардан кузир карта сифатида фойдаланмоқда
بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Америка Қобулдаги қонли портлашлардан ҳамда тўхтовсиз ирқий бўлинишлардан кузир карта сифатида фойдаланмоқда
Ҳижрий 1438 йил 10 Рамазон, милодий 2017 йил 5 июн душанба куни Ҳизб ут-Таҳрир-Афғонистон вилояти матбуот бўлими «Америка Қобулдаги қонли портлашларидан ҳамда тўзтовсиз ирқий бўлинишлардан кузир карта сифатида фойдаланмоқда» номли матбуот баёноти чиқарди. Баёнотда яқинда Қобулда содир этилган портлашлар қаттиқ қораланиб, жумладан, бундай дейилади:
«Бу ҳужумлар ғоят техник устамонлик билан амалга оширилгани жиҳатидан, айни амалиётларда Ғарб разведкаси билан унинг афғон қўғирчоқларининг қўли борлиги яққол кўриниб турибди. Чунки бу мустамлакачи давлатлар ўзларининг стратегик мақсадларини амалга ошириш йўлида афғон халқининг тўкилган қонидан фойланиб қолиш воситаси сифатида «террор»ни қўллашмоқда. Америка ўз босқинчилиги муддатини узайтириш учун айни ҳодиса ортиданоқ сиёсий жамоалар ва оддий одамлар орасида ирқчилигу қабилачилик низосини янада кучайтиришга киришди. Диний бўлинишлар борасида режалар тузиб, уларни тарқатиш орқали ички уруш линиясига Ироқ билан Сурияни қўйди».
Баёнотда афғон аҳлини бундай дея огоҳликка чақирилади:
«Мужоҳид афғон аҳли бундай ирқий ва қабилачилик урушига тортилмасликлари керак, чунки буни Ислом ҳаром қилган. Бунинг ўрнига, айни «терроризм»нинг туб сабабларига назар солиб, АҚШ билан НАТО босқинчилигининг ўзи террорчиликдан иборатлигини тушунмоқлари даркор. Шунингдек, улар кофирлар ҳукмронлигидан халос бўлишга ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилишлари керак».
Роя газетасининг 2017 йил 14 июн чоршанба кунги 134-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми