Халифалик ким учун хавфли?

Халифалик ким учун хавфли?
(1-қисм)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ўзбекистон ҳукумати мусулмон халқимизнинг Халифаликни қайта тиклашга қаратилган даъватларга эргашишини хоҳламаслиги, албатта, ойдек равшан. Бу унинг юритаётган ғайриисломий сиёсати, хусусан, мусулмонларнинг Исломий ҳаёт билан яшашларини таъминловчи Иккинчи Рошид Халифалик давлатини тиклашга даъват қилаётганларни қаттиқ таъқиб остига олаётганидан яққол кўриниб турибди. Демак, ўзбек режими наздида Халифалик одамларга хавф-хатар туғдирувчи ва зарар келтирувчи нарса. Одатда, одамларни бирор хатар ёки зарардан огоҳлантириш ва ундан қайтариш учун, аввало, ўша нарса ҳақида одамларга маълумот берилади. Фалон нарса сизлар учун хатар ё зарар, ундан қайтинглар, чунки унинг мана бундай хатари ё зарари бор қабилида. Яъни ўша нарсаларни хатарли ё зарарли қилаётган сабаблар келтирилади. Масалан, мана бу бинода яшаманглар, чунки у эскириб кетганидан тўкилай деб турибди, ҳар қандай пайтда қулаб тушиши мумкин, дейилади. Ёки мана бу овқатни еманглар, чунки ундан қўланса ҳид келяпти, айниб қолибди ва ҳоказо. Чунки одамлар учун сабабларни билиш муҳим, у ёки бу ишни қилиш-қилмасликда сабабни билишга қизиқиш кучли. Агар сабаб келтириб берилмаса, одамларда қониқиш ҳосил бўлмайди ва кутилган натижа ҳам қўлга киритилмайди.
Демак, одамларни бир нарсадан қайтармоқчи бўлсангиз, нега ундан қайтиш кераклигини тушунтиришингизга тўғри келади. Бироқ Ўзбекистондаги барча расмий идоралар, жумладан, диний идора, диний қўмита, ИИВ, ДХХ ёки яна бошқаси бўладими – ҳаммаси Халифалик ҳақида гапираётганда фақат у ёмон нарса, у зарарли нарса, дейишдан нарига ўтмайди. Бунинг оқибатида қанчадан-қанча пок-тақволи, бегуноҳ мусулмонлар Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилганлари учун 20 ёки ундан-да кўпроқ йилдан бери қамоқда ўтирибди. Бунинг устига, худди шундай айбловлар билан 20 йиллаб умри темир панжара ортида ўтиб, ваниҳоят озодликка чиққанлар яна узоқ йилларга ўша зулмхоналарга равона қилинди. Бу мусулмон йигитларга шунча азоб-уқубат халқимизни айнан Ислом билан яшашга даъват қилишлари, Халифаликни тиклашга чақирганлари ортидан етмоқда. Яна бошқа тарафдан, ўзбек режими ҳар қандай жирканч жиноят содир қилганларга енгиллик бериши ва кечириши мумкин. Масалан, одам ўлдирганларга, аёллар ва ҳатто ёш болаларни зўрлаганларга ҳам енгиллик бериб, муддатидан олдин қамоқдан озод қилиши мумкин. Лекин Ислом даъватини ёйганлар, Халифаликни тарғиб қилганларга енгиллик ҳам бермайди, кечирмайди ҳам. Демакки, бу иш, яъни Аллоҳнинг каломини Ер юзида олий қилиш Ўзбекистон ҳукумати наздида энг ёмон иш ҳисобланади ва жамият учун ҳам энг катта хавф деб қаралади.
Кўз олдимизда мана шундай воқелик турган экан, албатта, ҳақли савол туғилади: агар Халифалик давлати ҳақиқатда одамларга ёмонлик келтирадиган нарса бўлса, нега аниқ-тиниқ қилиб ана шу ёмонликлар айтилмайди? Хоҳласангиз, интернетда Ўзбекистон ҳукумати ва унинг идоралари томонидан Халифалик ҳақида айтган қандайки гап-сўзлари бўлса, ҳаммасини қидириб топиб, ўқиб кўринг. Шунга амин бўласизки, уларнинг даъволарида – агар уларни даъво деб аташ мумкин бўлса – бирор маънили гап тополмайсиз. Улар келтираётган нарсалар ўта тутуруқсиз ва кулгили. Исломдан озгина бохабар бўлган ақли расо ва холис одам борки, бу гапларни ўқиб кўриб пешонаси тиришмай қолмайди. Масалан, ўз вақтида муфтий бошлиқ диний идорадагилар Халифалик фақат 30 йил бўлган, деб халқимизни чалғитмоқчи бўлишди. Бироқ бундан бирор натижа чиқмаганидан сўнг, буни қандай ўйлаб топишган бўлса, шундай унутишди. Ҳозирда Халифалик фақат 30 йил бўлган, деган гап деярли уларнинг ёдидан чиққан. Ҳатто ўзлари ҳам ўша “30 йиллик Халифалик”дан кейинги Халифалар ҳақидаги саҳиҳ ривоятларни айтишяпти. Яна эски гаплардан бири Халифалик бизни қайсидир асрларга қайтаради, яъни қолоқлаштиради, деган ҳеч асоси йўқ гап. Гўё ҳозир биз дунёда етакчи халқмизу, қолган халқлар бизга ҳавас қилади, юртимизга келиб яшаш ва ишлашни исташади… Хуллас, Халифалик давлатининг ҳақиқий воқелигига умуман алоқаси бўлмаган шу ва шу каби ёлғону уйдирмалардан бошқа нарса топа олмайсиз. Бу ҳам ақлий, ҳам шаръий жиҳатдан айтилган ҳар қандай гап-сўзларга тегишли.
Шундай экан, юқоридаги савол ҳамон очиқ қолмоқда: Халифалик ўзи ким учун хавфли? Нега Ўзбекистон ҳукумати ундан шунчалик қўрқмоқда ва унинг тикланишига қарши қаттиқ курашмоқда?!
Давоми бор
Форуқ
27.10.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб