Эй Шом аҳли ҳушёр бўлинг, сизга ҳам Босниядаги биродарларингиз бошига тушган офат тушиши мумкин
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Эй Шом аҳли ҳушёр бўлинг, сизга ҳам Босниядаги биродарларингиз бошига тушган офат тушиши мумкин
Ҳижрий 1438 йил 3 шаввол, милодий 2017 йил 27 июн сешанба куни «Мисрийюн» газетаси сайтида қуйидаги хабар тарқатилди:
«Бугун сешанба куни боснияликлар серблар томонидан 1992-1995 йиллар ўртасида қилинган урушда «Вишеград» шаҳри шарқидаги аёллар ва болалардан иборат кўплаб мусулмоннинг ёқиб юборилганини хотирладилар.
«Уруш Қурбонлари аёллари» жамияти томонидан уюштирилган ушбу хотира маросимида, қурбонлар қариндошлари ва жамият аъзолари иштирок этиб, қўлларида адолат ва ҳақиқат қарор топиши талаб қилинган плакатларни, уруш кунлари тасвирланган суратларни кўтариб чиқдилар.
Маросим қатнашчилари 1992 йил 14 июнда 70дан зиёд мусулмон тириклайин ёқиб юборилган «Адем Омерагич» минтақасига, сўнг айни минтақадаги «Бикавац» қишлоғига бордилар. Ушбу қишлоқда ҳам серблар 1992 йил 27 июнда аёллар, болалар ва қариялардан иборат 70дан зиёд мусулмонни тириклайин ёқиб юборишганди.
Хотира маросимида йиғилганлар фотиҳа ўқиб, қурбонлар руҳига дуо қилдилар ва Онадўли хабарига кўра, қурбонлар қабрига гуллар қўйдилар.
Маросим чоғида «Вишеград» шаҳри кенгаши раиси Билол Мамисевич сўзга чиқиб, манфур жиноят содир этилганига 25 йил ўтган бўлса ҳам, ҳамон қурбонлар қолдиқларини ҳали ҳам топиб бўлишмаганини таъкидлаб ўтди.
Бу шаҳарда 1991 йил 14 минг Босниялик яшаганини, ҳозир эса, у ерда атиги 1200 нафар Босниялик яшаётганини билдирди.
Яқинда Гаага халқаро апелляция суди 1995 йил Босниялик серб кучлари содир этган Серебриница қатли омида ҳалок бўлган 300 нафар мусулмон ўлимига Голландия ҳукумати қисман жавобгар, деган ҳукм чиқарди.
Суднинг айтишича, «Агар БМТга қарашли голландиялик тинчликпарвар кучлар мусулмонларни Босниялик серб кучлари қўлига топшириб, урушдан бош тортмаганларида, улардан 30 %ида омон қолиш имконияти бўлган».
Серебриница БМТ томонидан «хавфсиз зона», дея эълон қилинишига қарамай, у ерга 1995 йил 11 июлда серб кучлари бостириб кириб, бир неча кун давомида қатли ом содир этган, 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 8 мингдан зиёд Боснияликни қириб ташлаган…
Таъкидлаш жоизки, 1992 йилда бошланиб, Дайтон битими имзоланиши ортидан 1995 йилда ниҳоясига етган «Босния уруши»да серб кучлари мусулмонларга қарши жуда кўп қирғин ва жиноятлар содир этишди. Бу урушда, БМТ эътирофига кўра, 300 минг шахс ҳалок бўлди.
Роя газетаси шарҳи:
Ҳа, Босния мусулмонларига қарши содир этилган бундай даҳшатли қирғин «маданиятли» олам танасидан ҳам совуқ тер чиқармоқда! Ўшанда Босниялик мусулмонлар БМТга қарашли халқаро кучлар назорати остидаги «хавфсиз зона», деган ёлғонга алданиб қолгандилар. Ваҳоланки, мана шу кучларнинг ўзи ҳам айни манфур қатли омда иштирок этиб, мусулмонлар жасадлари ва чор атрофга сочилиб ётган аъзолари устида рақсга тушишган эди. Ушбу қатли омлар Сурия аҳлига қарши тўқилаётган фитнага ҳам тирик мисол бўла олади. Улар ҳам – Аллоҳ сақласин – ўзларига берилаётган сохта ёлғонларга алданиб қолиб, уларга қарши қазилган чоҳларга тушиб кетмасинлар ҳамда Сурия режимини барча рамзлари билан қулатиш ва ўрнига Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этишдек ўзларининг мақсадларидан воз кечмасинлар, натижада қуролларини топшириб, халқаро жиноятчи кучларга бўйинларини ўзлари тутиб бермасинлар… Эй Шом аҳли, ҳушёр бўлинг, хушёр бўлинг… Унутманг, бахтли киши, бошқалар аҳволидан сабоқ чиқарган кишидир. Мўмин битта тешикдан икки марта чақтирмайди.
Роя газетасининг 2017 йил 5 июл чоршанба кунги 137-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми