Америка ва парвозларни тақиқлаш орқали Дарфурни ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам!

Америка ва парвозларни тақиқлаш орқали Дарфурни ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам!
Дипломатик манбалар «Аш-Шарқ Блумберг»га маълум қилишича, АҚШ президентининг араб ва африка ишлари бўйича маслаҳатчиси Масъад Булос душанба куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Судан бўйича йиғилишини чақиришни сўраган. Манбаларга кўра, Булос йиғилиш давомида Судан Қуролли Кучлари ва Тезкор ҳаракатланиш кучлари назорати остидаги ҳудудларда парвозларни тақиқлаш (парвозсиз ҳудуд жорий этиш) таклифини, шунингдек армияга ва Тезкор ҳаракатланиш кучларига қурол етказиб беришни тақиқлаш бўйича таклифни илгари суради.
Шу муносабат билан Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) матбуот баёнотида шундай деди:
«Агар ушбу ташаббус Хавфсизлик Кенгашидан ўтадиган бўлса, бу — армия салоҳиятини фалаж қилиш ва унинг Дарфурни қайтариб олишига тўсқинлик қилиш йўли билан Дарфурни (Судандаги) ажратиб олиш сари ташланган навбатдаги қадам эканини англатади. Кўриниб турибдики, армия қўмондонлиги бу режадан хабардор. Чунки ўтган жума куни Жазира вилоятининг Ал-Маноқил шаҳрида генерал Бурҳон келгуси кунларда Суданга ва унинг шахсига янги санкциялар жорий этилишини инкор этмаслигини таъкидлаб, Судан душманлари мамлакатни бўйсундиришни ва тиз чўктиришни исташларини, бироқ у асло тиз чўкмаслигини қатъий таъкидлади!»
У яна қўшимча қилди:
«Бундан ташқари Америка Булоснинг ҳужжати бўйича ўт очишни тўхтатиш келишувлари орқали ҳамда эндиликда парвозларни тақиқлашга интилиш орқали Судан армиясининг Дарфурни қайтариб олиши йўлини бутунлай тўсиб қўйишни ва Ҳамидтийнинг устидаги назоратини мустаҳкамлашни мақсад қилади. У, яъни Америка, бу билан Суданда Ливия сценарийсини татбиқ этмоқда. Жанубий Суданни ажратиб ташлашда қандай вақт сарфлаган бўлса, бу ерда ҳам айнан шу ишни қилмоқда».
Устоз Абу Халил ўз баёнотини қуйидаги сўзлар билан якунлади:
«Эй Судан аҳли! Пушаймонлик келмасдан олдин вазиятни ўнгланг, зеро у пайтда пушаймонлик фойда бермас! Урушаётган ҳар иккала томоннинг қўлларидан тутиб, уларни ҳақ йўлга мажбурланг! Ҳамда пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беринг! Зеро унда Ислом ва мусулмонларнинг азизлиги, куфр ва кофирларнинг хорлиги ҳамда Аллоҳнинг улуғ розилиги бордир!»
Роя газетасининг 2026 йил 2 сентябр чоршанба кунги 615-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ