Сурия: Конституциявий комиссияни рад этиш чақириқлари билан чиққан намойишлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Сурия: Конституциявий комиссияни рад этиш чақириқлари билан чиққан намойишлар
Ўтган жума Идлибдаги кўплаб шаҳарчаларда халқ намойишлари кузатилди. Юзлаб одамлар иштирокидаги намойишларда шиорлар орқали конституциявий комиссия қораланиб, уни Асад режимини қонунийлаштириш ва қўзғолонга хиёнат сифатида баҳоланди.
Шимолий Идлиб яқинидаги Килли шаҳарчасида бўлиб ўтган намойиш шиорларида қўзғолоннинг режимни ағдариб, ўрнига Ислом бошқарувини ўрнатишга қадар давом этувчи қўзғолон экани таъкидланди. Масалан, «Биз Қуръон тарбиялаган Умматмиз, Роббимизнинг ушбу Китоби қўлимизда», «Йўқолсин бу конституция! У қонхўр режимни мустаҳкамлаб, Шом аҳли тўккан қонларни беҳуда кетказади» каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди.
Сурия-Туркия чегарасидаги Ғарбий Атма жамлоқларида ҳам Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари томонидан «Қўзғолон ҳаргиз тўхтамайди» номли намойиш ўтказилди. Ундаги шиорларда ушбу ҳақ қўзғолоннинг албатта давом этажаги, то режимни ағдариб, Ислом бошқаруви ўрнатилмагунча асло тўхтамаслиги, маҳбусларни хориж билан алоқа қилувчи эмас, Аллоҳ билан алоқа қилувчи етакчилар озод этажаги таъкидланди. Биз ҳақ сўзни сотқин хоин етакчиларимиз юзига айтмаганимиз учун шу аҳволга тушдик, деган сўзлар ёзилган плакатлар кўтариб чиқилди. Холис мужоҳидларга – сизлар ўзи тўқиган нарсасини пишиқ-пухта бўлгандан сўнг бузиб чуватиб ташлаган хотинга ўхшаманг, хориж билан алоқа қилмайдиган етакчиларгагина рози бўлинг, ўшалар кирган дарвозадан киринг, ана шунда ғолиб бўласиз, Соҳил эса, Дамашқдаги режимни ағдариш дарвозасидир, дея хитоб йўлланди. Бошқа плакатларда ҳам Уммат ҳокимияти амр-фармонлари билан эмас, хориж буйруқлари билан бўлган ҳар қандай бирлашиш ва қоришиш хиёнат экани таъкидланди. Биз 2016 йили айтган сўзимизни қайта такрорлаймиз: Режим билан музокара қиладиган миллий армияни «йўқ», деб рад этамиз, Шомни озод этадиган исломий армияни «ҳа», деб қабул қиламиз!, дейилди.
Роя газетасининг 2019 йил 2 сентябр чоршанба кунги 254-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми